Мавзу. Табиат элементларининг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига
боғлиқлиги.
Дарснинг мақсади.
Ўқувчиларга табиат элементларининг ўзаро алоқадорлиги ва бир-бирига
боғлиқлиги, уларнинг табиати, иқлим хусусиятлари, ўсимликлари ва ҳайвонот
дунѐси ҳамдаўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот бериш.
Бу мавзуда бир қатор табиат зоналарининг иқлим хусусиятлари,
ўсимликлари ва ҳайвонот дунѐсининг ўзаро боғлиқлиги, бир-бирига таъсир
этиш масаласини тушунтириш орқали ўқувчиларга аҳлоқий тарбия бериш.
214
Дарсга оид ўқув қуроллари.
А) Дунѐнинг табиат зоналари харитаси ҳамда ҳайвонлар харитаси:
В) Ярим шарлар табиий харитаси;
С) Табиат зоналарида ўсадиган ўсимликлар ва ҳайвонларга доир
ишланган жадвал ва расмлар;
Д) Ярим шарлар ѐзувсиз харитаси;
Е) Дарсликдаги расмлар;
Ж) Тундра, ўртача минтақа ўрмонлари, дашт ҳамда чўл зоналарида
ўсадиган характерли дарахтлар, ўт ва буталарнинг гербарийлари ҳамда ҳайвон
туркумлари. Дарснинг бориши.
Дарс ҳар бир табиат зонасини кўриб чиқишдан бошаланади. «Мўътадил
минтақа ўрмонлари» мавзусида муз зонаси ва тундра зонасига табиий
географик тавсифи берилади.
Мавзуни бошлашдан олдин ярим шарлар табиий харитаси ва Ер
шарининг табиат зоналари харитаси ҳамда ҳайвонлар харитасидан фойдаланиб,
ўтилган мавзу ўқувчиларга эслатиб ўтилади. Ўтган дарс қисқа вақт ичидан
якунлангандан сўнг ўқитувчи ўқувчиларга ер шарининг табиат зоналари
харитасидан муз зонаси ҳамда тундра зонасини, шунингдек тундра зонасидан
жануби - ғарбдан шарққа чўзилган тўқ яшил рангдаги ерларни аниқлашни
топширади ва кузатиб боради. Сўнгра ўзи синфда осиб қўйилган харитадан ҳам
у ерни кўрсатади. Евросиѐ ва Шимолий Америкада тундрадан жануброқда кенг
полосада ѐйилиб кетган ерлар ўртача минтақа ўрмонлари деб айтади. Сўнгра
муз зонаси ва тундрада иқлим совуқ бўлганидан ўсимликлар сийрак ва паст
бўйли бўлишини ўқувчиларга эслатади ва янги дарсга боғлайди.
Мўътадил минтақа ўрмонлари зонасида иқлим тундрага кўра илиқроқ
бўлганидан, бу ерда хилма-хил дарахтларнинг ўсишига имкон беради. Аммо бу
ерда ўсадиган дарахтларнинг ҳаммаси иссиқни бир хил талаб қилмайди,
шунинг учун ўсимликлар жойлашишига кўра улар икки зонага бўлинади.
Масалан, игна баргли дарахтлардан: арча, қарағай, оқ қарағай, тилоғоч,
совуққа чидамли бўлганидан зонанинг шимолий қисмида ўсади. Бундай
дарахтзорлар тайга ўрмонлари дейилади.
Тайганинг иқлими бир мунча илиқроқ, жанубий қисмида баргли
дарахтлардан қайин ва тоғ терак, сўнгра липа, дуб, заранг ва баъзи бир бошқа
дарахтлар аралаш ўсади. Бундай жойлар аралаш ўрмонлар дейилади.
Тайга ўрмонлари жуда қоронғи бўлиб, аралаш ва баргли ўрмонлар ѐруғ
бўлади. Шунинг учун бу ерда бир неча ярус бўлиб ўсадиган ўсимликларни
кўриш мумкин. Заранг, қайрағоч, шумтол дарахтлари жуда баланд ўсади. Ундан
215
пастроқда резавор мевали маржон дархт, бодрезак, ѐнғоқча, ѐввойи олма, ундан
ҳам пастроқда қора арча, наъматак, малина буталари ўсиб ѐтади.
Бу зонада хилма-хил дарахтлар, буталар (уларнинг уруғ ва мевалари),
резавор мевалар, қўзиқоринлар кўп бўлгани учун ҳайвонот дунѐси ҳам бой
эканлигини айтиб, ўқитувчи ҳайвонот дунѐсини ўсимиклар дунѐсига боғлайди.
Йирик ҳайвонлардан қўнғир айиқ, мўйнали ҳайвонлардан олмахон, собол
(сувсар), оқ сувсар, сувсар, колонок, қуѐнлар яшайди.
Зонадаги ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсини оғзаки санаб ўтиш билан
кифояланмаслик керак. Мавзу материалларини ўқувчилар онгида узоқ вақт
сақланиши учун ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг айрим характерли
хусусиятларидан мисоллар келтириш яхши натижа беради. Айиқнинг қишда
уйқуга кетиши, олмахоннинг қўзиқорин уруғларини қуритиб овқат ғамлаши ва
хоказолар.
Бу зонадаги ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсининг хилма-хиллигидан
фойдаланиш билан бирга, табиат манзараларини ўз холича сақлайдиган
қўриқхоналар ҳам борлигини айтиб ўтиш керак. Агарда биронта қўриқхонанинг
расми кўрсатилса, дарс янада таъсирли бўлади.
Дарслик материали асосида қуйидаги жадвални тушунтириб дарс
давомида фойдаланиш фойдалидир.
Мўътадил минтақа ўрмонла
ри
Аралаш
тайга
ўрмонлар,
Ўсимликлари
Ҳайвонлари
Арча
Қарағай
Оқ қарағай
Тилоғоч Кедр
Заран Қайрағоч
Шумтол
Маржондарахт
Дуб, бук
Бодзерак
Ёнғоқча
Ёввойи олма
Қора арча
Наъматак
Малина
Қўзиқорин
Тулки
Бўри
Ёввойи чўчқа
Қўнғир айиқ
Олмахон
Сувсар
Колонок
Қундуз
Қуѐн
Қарқур, қур
Қизилиштон ва
бошқа қушлар
216
Мўътадил минтақа ўрмонларида ўсадиган ўсимликлар ва ҳайвонар
ҳақида 5-синф ўқувчилари ҳали тўлиқ маълумотга эга эмаслар. Ўсимликлардан
баъзилари ботаника фанида ўтилган, холос. Шунинг учун ўсимлик ва ҳайвонот
дунѐси ҳақида материални тўлиқ тушунтирмоқ учун гербарий ва жадваллардан,
ҳамда табиат билан ҳайвонлар тўғрисида нашр этилган адабиѐтлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу биология дарси билан география дарси
ўртасидаги ўзаро алоқани мустаҳкамлашга ҳамда ўқувчиларга пухта билим
беришга катта имконият туғдиради.
Табиат зоналари ичида чўлни тушунтиришда ўз ўлкасига боғлаш, яқиндан
мисоллар келтириш яхши натижа беради.
Дарсни қуйидагича уюштириш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |