4.3.География математика фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш
География
материалларини
ўзлаштиришда
математика
курсида
ўтиладиган даража ҳақидаги тушунчалар транспортирлар билан бурчакларни
ўлчаш, мусбат ва манфий сонлар, фоиз каби билимлар катта ѐрдам беради.
Ўқув йилининг охирида «Геометрик фигура ясаш», «Параллеллик»,
«Симметрия», «Учбурчаклар ясаш» мавзуларини ўтадилар. Бу географиядан
дарѐларнинг узунлигини аниқлаш, ер юзасидаги турли нуқталарнинг оралиғини
ўлчаш, кўл ва денгиз юзасини ҳисоблаш учун зарур материал ҳисобланади.
Тажриба шуни кўрсатадики, математикадан олган билимларга таянган
ҳолда ўқувчиларга мутлоқ баландлик ҳақидаги тушунчани, об-ҳавони кузатиш
натижаларини ҳисоблаб чиқишни, ҳавонинг сув буғларига тўйиниши каби
тушунчаларни осонлик билан ўзлаштиришга имкон беради.
География ўқитувчиси математик географияга доир мавзуларни ўтган
вақтда, ўқувчилар ҳисобни яхши билишлари, Ер ҳақидаги тушунчага эга
бўлишлари, майдон ўлчаш ва режа тузишда ишлатиладиган турли асбоблардан
фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим. Кўз билан чамалаб режа
олишга дастлаб ўтилганда баъзи қийинчиликлар туғилади. Бунга математика ва
география ўқитувчилари орасида тегишлича алоқанинг йўқлиги сабаб бўлади.
5-синфда масштабни ўзлаштиришда математика ѐрдам беради. Даража
тўри ўқувчиларнинг математикадан олган билимлари асосида тушунтирилади.
Улардан ташқари ўқув йили охирида география ва математика дарси
ўқувчилари биргаликда бир қатор комплекс экскурсиялар уюштирсалар, яна
ҳам яхши натижаларга эришиш мумкин. Жумладан, қуйидаги характердаги
экскурсияларни уюштириш мақсадга муводиқдир.
1.
Эклимерт билан қуѐшнинг горизонтдан баландлигини аниқлаш.
2.
Нивелир ѐрдамида тепа, ѐнбағир ва жарликнинг нисбий баландлигини
аниқлаш.
3.
Кўз билан чамалаб оралиқни ўлчаш, режага тушириш.
4.
Сой ѐки каналнинг сув сарфини ҳисоблаб топиш ва бошқалар.
5-синфда географиядан «Глобус ва хариталарда ернинг тасвирланиши»
мавзуси берилган бўлиб, бу мавзу бўйича ўтиладиган дарс машғулоти ва
амалий ишлар бўйича ўтказилиши зарур бўлган материалларга анчагина
208
ўхшашдир. Шунингдек, математикадан бошланғич синфларда бериладиган
маълумотлар географиядан 5-синфда ўрганилиши зарур бўлган айрим амалий
ишларни бажаришни бажаришда бемалол ѐрдам беради.
Математика ўқитувчиси «Учбурчаклар ясаш»га доир мавзуларни
тушунтиришда, географик характердаги масала ва мисолларда фойдаланиши
мумкин.
Масалан, географик характердаги қуйидаги саволларни компасдан
фойдаланиб ишлатиши мумкин: шимол ва шимоли-шарқ ҳамда шимол-шарқ,
шимол ва жануб ва жануби-шарқ ўртасида қандай бурчаклар ѐтади?
Жанубий йўналишда эсаѐтган шамол ўз йўналишини жануби-ғарб
томонга қараб ўзгартирди, бурилиш бурчаги топилсин. Шунингдек, географик
характердаги масалаларни ечиш мумкин. Масалан, аҳоли яшайдиган учта А, Б,
ва С пунктлари шундай жойлашган, А пунктдан В пункти 2 км. шимолда С
пункти эса 3 км. шимоли ғарбдадир. Бошқа учта аҳоли яшайдиган пунклар Д,Е
ва Гда, Д пунктдан Е пунки 2 км. шимоли шарқда, Г пункти эса 3 км. шарқда
жойлашган. 1 см-250м. масштабни дафтарга чизинг. В ва С, шунингдек Е ва Г
пунктлари орағини ўлчаб км. да ифодаланг.
Ҳарфлар ўрнига шаҳарларнинг айнан номини қўйиб, харита ва атлас
асосида иш кўрилса, математика дарси янада қизиқарли бўлади ва география
билан математика ўртасидаги боғланиш ўз ифодасини топади. Масалан,
«Тошкент, Олмаота, Қарағанда шаҳарларини кетма-кет туташтириб, ўлчаб,
дафтарга чизинг. Географик атласдан кўрсатилган масштаб бўйича уларнинг
оралиқларини км.да ифодаланг. Ҳосил бўлган учбурчак турини айтиб беринг.
Географиядан 6-синфда ҳар бир материк аҳолисининг сони ва аҳолининг
материк бўйлаб нотекис жойлашганлиги аҳоли зичлиги ўрганилади. Ўқувчилар
айни вақтда математикадан таркибий ҳисоблаш билан танишадилар. Шунга
кўра ўқитувчи аҳолининг сонига доир статистик маълумотлар асосида
масалалар ишлатиши мумкин. География ўқитувчиси эса аҳоли сони ва ўртача
зичлигини аниқлашда ўқувчиларнинг математик билимларига асосланади.
6-синфда
географиядан ер юзидаги барча материклар бўйича
маълумотлар
берилади.
Шунингдек
7-синфда
Ўзбекистон
табиий
географиясидан, 8-синфда Ўзбекистон иқтисодий географиясидан маъумотлар
берилади. Бу маълумотларни беришда боир қатор графиклар, диаграммалар
тузиб, уни ишлаб хулосалар чиқаришга тўғри келади. Бу ишларни бажаришда
ўқувчиларнинг 5-синфда математикадан олган билимларига асосланиш керак.
Чунки 4-5-синф математика дарслигида «процентлар», «диаграмма ва
графиклар», тўғрисида маълумотлар берилади.
209
Ер
шаридаги
қуруқлик
юзасининг
майдони
149
млн..кв.км
Ўзбекистоннинг майдони эса 448.9 минг.кв.км. Ўзбекистоннинг майдони
қуруқлик майдонинг неча фоизини ташкил этади?
149 000000 -100%
448 900 -Х
Х=(448900*100)/149000000= 0.3%
Демак Ўзбекистон майдони қуруқлик юзасининг тахминан 0.3 фоизини
ташкил этар экан.
Бундай масалаларни тузишда 5 йиллик режа бўйича ўсиш рақамларидан
ва кундалик матбуотда босилиб турадиган айрим маълумотлардан ҳамда ўз
вилояти шаҳари ва ҳатто ўз фермер хўжалигидаги турли соҳаларнинг ўсиш
кўрсаткичларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Бир дарс ўқитувчисининг бошқа дарс ўқитувчиси томонидан ўқувчиларга
берилган маълумотлар асосида ўз материалини тушунтириши ўз навбатида ҳар
икки дарснинг бир-бири билан алоқасини мустаҳкамлайди ва ўқувчиларга ҳар
иккала дарс юзасидан ҳам пухта билим бериш имкониятини беради. Масалан,
математика ўқитувчисининг география материаллари асосида материаллар
тузиб, ўқувчилар билан ечиши, биринчидан ўқувчиларда географиядан олган
билимларини мустаҳкамласа, иккинчидан, математикадан масалалар ечишни
малакасини такомиллаштиради.
Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодиѐти, фан ва техникаси
мисли кўрилмаган ютуқларга эришди. Бу ютуқларни акс эттирувчи аниқ
рақамлар Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий географиясини ўтаѐтганда
ўрганилади. Бу ютуқларни акс эттирувчи аниқ рақамлар билан масала ва
мисоллар тузиш ва улардан таълим жараѐнида ўринли фойдаланиш математика
ўқитувчиларига жуда қўл келади. Бундай рақамларни танлаш, таққослаш ва
масала, мисоллар ечиш биринчидан таълимни турмуш билан боғланиши
таъминласа, иккинчидан энг муҳими, ўқувчилар мамлакатимиз эришган
ютуқларни аниқ рақамлар асосида чуқур ҳис этадилар. Яна энг муҳим аҳамияти
шундаки мактаб ўқув дастури талаб этган дарслараро алоқа амалга оширилади.
Географияни математика дарси материаллари билан боғлаб 5-синфда
уюштирилган 2 соатлик дарснинг наъмуансини берамиз.
I.
Дарс мавзуси. Рельефни горизонталлар билан тасвирлаш
II.
Дарснинг мақсади. Ўқувчиларга ер юзасини горизонталлар
билан тасвирлаш усуллари ҳақида элементлар тушунчалар бериш.
III.
Дарсга оид ўқув қуроллари. Топографик харита, жой режаси,
дарслик, дафтар, қалам, (қора, жигарранг, яшил), чизғич, горизонталлар
ҳосил бўлишини кўрсатувчи кўргазмали қурол оддий нивелир.
210
IV.
Дарснинг бориши. Ўтган дарсда жой плани ҳақида умумий
тушунча берилган. У ўқувчилардан қисқача сўралади. Сўнгра мавзуни
ўқитувчи баѐн қилади. Ўқитувчининг баѐни: мактаб атрофига чиқиб қарасак,
мактабдан уйимизга кетаѐтганимизда, ҳаммаѐқ бир текисда эмаслигини
кўрамиз. Баъзи жойлар чуқур, баъзи бир жойлар тепалик ва ҳоказо.
Ўқитувчи баѐнида давом этади ва ўқувчиларга савол беради.
Савол: шу яшаѐтган жойимизда тепалик борми? Атрофда тепалик бўлса,
ўқувчилар бор деб у тепаликнинг номини ҳам дархол айтадилар.
Савол: Чуқурлик жойлар-чи? Бу саволга ҳам юқоридаги каби жавоб олиш
мумкин.
Ўқитувчи ер юзасида учрайдиган ана шундай тепаликлар, балан
текисликлар ва чуқурликларни топографик хариталарда горизонталлар билан
ифодаланади.
Топографик
хариталарда
бир
хил
баландликдаги
нуқталарни
бирлаштирувчи чизиқлар-горизонталлар дейилади.
Горизонталлар, одатда бир ҳил баландлилардан, масалан, ҳар 1 метр ѐки 2
метр, ѐки 5 метр баландликдан ўтказилиши мумкин.
Тепалик режада кўрсатиладиган бўлса, горизонталнинг баландлиги
тепалик этагидан, хариталарда эса денгиз сатҳидан ҳисобланади.
Ўқитувчи: Топографик харита ва режани кўздан кечиринг, горизонтал
чизиқларни кўриб чиқинг.Амалий иш: ўқувчилар режа ва топографик
харитадаги горизонталларни кўздан кечирадилар. Неча метрли горизонталлар
ўтказилганини аниқлайдилар.
Ўқитувчи
раҳбарлигида
бирон
бир тепаликнинг
баландлигини горизонталлар ѐрдамида аниқлайдилар.
Ўқитувчи оддий нивелирни ўқувчиларга кўрсатиб, уни тузилиши ва
ишлатилиши ҳақида тушунча беради. Оддий нивелирдан фойдаланиб,
тепаликнинг баландлигини ўлчаш йўлини тушунтирганда ўқитувчи доскадан
фойдаланди. Тепаликнинг нисбий баландлигини аниқлаш усулини доскага
чизиб кўрсатади. Доскага чизиб тушунтириб бўлгандан сўнг ўқувчилар
география дафтарларига чизиб оладилар.
Ўқитувчи: режада тепаликларни кўрсатувчи горизонталлар билан
бирбирига яқинроқ баъзан эса бир-биридан узоқроқ туриши мумкин.
Горизонталларнинг бир-биридан узоқ-яқинлигига қараб тепалик ва ѐн
бағирларнинг қанчалик тик эканлигини билса бўлади. Горизонталлар бирбирига
қанча яқин бўлса, тепалик ѐн бағри шунча тик бўлади. Тоғнинг нишаброқ ѐн
бағирда горизонталлар бир-бирларидан узоқ туради.
211
Горизонталларнинг неча метр оралиғида ўтганлиги аниқланса, режадаги
горизонталарни санаб чиқиб тепаликнинг баландлигини билиб олиш мумкин.
Ўқитувчи тик ва ѐтиқ, ѐнбағирли тепаликка доир ишланган жадвални
осади ва ўқувчилардан унинг баландлигини сўрайди.
Ўқувчилар, горизонталлар сони ва оралиғидаги метрни аниқлаб,
тепаликнинг неча метр эканлигини айтиб берадилар.
Мустақил иш: харитангиздан ўқитувчи айтган чизиқларга асосланиб,
баландлик ва чуқурликларни аниқланг. Ўқитувчи ўқувчиларнинг бажараѐтган
ишини кўриб чиқади.
V. Дарсни мустаҳкамлаш. Топографик харита ва жой режасида
горизонталлар билан тушунтирилган тепалик ва чуқурликлар устига
ўқувчиларни ишлатиб машқ қилдирилади.
VI. Уйга вазифа. Дафтарга иккала у ѐнбағри тик бўлган тепалик ва бир
ѐнбағри тик, иккинчи ѐнбағри ѐтиқ бўлган тепаликни горизонталлар ѐрдамида
чизиб келиш. Тепаликлар ҳар иккаласининг ҳам баландлиги 30 метр,
горизонталлар ҳар 5 метрдан ўтказилсин. Шу тариқа уюштирилган дарсда
географиянинг математикага боғланишини шу ердан кўриш мумкин. Ўқувчилар
маълум оралиқдан ўтказилган горизонталлар масофасини ҳисоблаб кўриб,
тепаликнинг баландлигини аниқлайдилар. Ўқитувчи дарс давомида доскага
тепаликлар схемаси горизонталалрни чизади. Уни ўқувчилар ўз дафтарларига
чизиб оладилар. Бу эса уларнинг математика, расм ва чизмачилик дарсидан
олган малакаларига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |