2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

2-топшириқ: География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини 
ташкил этиш учун янги топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш ташкил 
этиш.
 
 


201 
6-амалий машғулот: География таълимида фанлараро алоқанинг 
умумий масалалари (2 соат)
 Ишнинг мақсади: Географияфанларини ўқитишда фанлараро боғлиқлик 
масалаларини таҳлили. Ушбу жараѐнни мақсади, афзалликлари ва 
камчиликларини тингловчилар билан муҳокама этиш. География дарсларида 
фанлараро боғланиш усулларидан фойдаланига доир амалий иш ўтказиш.
Топшириқлар
1. 
Тингловчиларни география фанини ўқитишда фанлараро боғланиш 
усуллари билан таништириш.
2. 
География дарсларида ўқувчиларни мустақил ишларини ташкил 
этиш. География дарсларида фанлараро боғланиш методларидан фойдаланиб 
дарс ўтишга доир янги режа ва топшириқлар тузиш бўйича гуруҳларда иш 
ташкил этиш.
Режа:
1. 
География таълимида фанлараро алоқанинг умумий масалалари
2. 
География таълимида фан ичидаги алоқа масалалари.
3. 
География ва математика фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш
4. 
География ва биология фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш
5. 
География ва кимѐ фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш
6. 
География ва физика фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш
7. 
География ва тил-адабиѐт фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш
8. 
География ва тарих фанлараро алоқа услубидан фойдаланиш
4.1. География таълимида фанлараро алоқанинг умумий масалалари  
География фанини ўқитишни ҳозирги замон талаби даражасига кўтариш 
масаласи уни бошқа фанлар билан изчил боғлаб олиб боришни талаб қилади.
Ўқитувчи ўз предмети материалларини ўргатиш билан бирга 
ўқувчиларнинг бошқа предметдан олган билим ва малакаларига таяниши, 
ўқувчиларга барча фанлар ўртасида ўзаро боғланиш борлигини кўрсатиш ва 
уларга бошқа фанларда олинган маълумотлардан фойдалана билишни ўргатиши, 
уларнинг 
фикрлаш 
қобилиятларини 
активлантириш, 
билимларини 
чуқурлаштириш зарур.
География ўқитишни бошқа фанларга мустаҳкам боғлаб олиб бориш учун 
ўқитувчининг ўзи бошқа дарс дастурларини яхшироқ билиши, ўқув 
масалаларини бошқа дарс ўқитувчилари билан бирга ҳал қилиши лозим.
География амалий ишлар соҳасида кўпроқ математика боғланади. 
5синфда географиядан ўқувчилар об-ҳаво бўйича ўртача кунлик, ойлик ва 
йиллик маълумотлар тўплайдилар. Ўша синфда математикадан ойлик об-ҳаво 


202 
календарлари асосида ўртача харорат ҳисобланади. Демак, географияда об-ҳаво 
устидан олиб бориладиган кузатиш натижалари математика дарсларида 
булутсиз, очиқ, ўзгарувчан, ѐғинли, совуқ кунларнинг устунсимон 
диаграммасини тузишга асос бўлади.
6-синфда ўрганиладиган геометрия дарсларида, географияда йил 
давомида об-ҳаво устидан олиб борган кузатишларига асосланиб, доиравий 
диаграммалар чизиш мумкин. Математикада ўрганиладиган «Сонли 
масштаб»ни ўтишда эса ер юзасидаги маълум, аниқ масофани турли 
масштабдаги хариталардан фойдаланиб масалалар тузиш мумкин.
Барометр ва термометрлар билан ишлаш бўйича географияда об-ҳавони 
кузатиш орқали 5-синфда ўқувчиларда ҳосил қилинган билим ва малакалар ва 
юқори синфларда об-ҳавони ўлчашда физикада бериладиган маълумотларни 
осонгина тушуниб олишларига ѐрдам беради.
Чизмачилик ва расм ўқув программаси ва ўқув дарси материалларини ҳар 
томонлама синчиклаб қараб чиқилса, географияга боғланиш борлигини кўрасиз. 
7-синф ўқувчилари 1-мавзуда доирасимон диаграмма чизадилар. Буни ўз 
ўлкасини об-ҳавосини кузатиш материаллари асосида чизиш мумкин. Ундан 
ташқари шамоллар гули мисолида ҳам чизиш мумкин. Бу билан ўқитувчи 
программадан четга чиққани йўқ. Дарснинг мақсади доирасимон диаграмма 
чизиш экан, уни албатта бажаради. Ўқувчилар чизма асбобларни ишлатиш 
қоидалари ҳамда чизиш усуллари билан танишдилар. Демак, ўқитувчи ўз 
мақсадига эришибгина қолмай дарслараро алоқани амалга оширди.
Географиянинг ботаника ва зоология билан узлуксиз боғаниши об-ҳаво ва 
тирик табиатни кузатиш орқали амалга оширилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг 
мактаб тажриба участкасидаги ишлари метеорологик кузатишлар натижасидан 
фойдаланганда, амалга оширилади.
Бу яқин алоқадорлик география ва биология ўқитувчилари раҳбарлигида 
табиатга қилинган комплекс экскурсиялар орқали бажарилади. Бу экскурсиялар 
вақтида ботаника ва географиядан кузатиш ва амалий ишлар бажарилади.
5-синф дастурида география ҳамда ботаникадан кузги экскурсия 
уюштириш учун алоҳида соат ажратилган. Бинобарин, ўқув программасида 
кўрсатилган экскурсияни ўтказиш мажбурийдир. Шундай экан, ботаника билан 
географиядан уюштириладиган кузги экскурсиянинг бирга уюштирилиши катта 
аҳамиятга эга.
Экскурсия уюштиришда ҳозиргача қийинчилик туғдириб келаѐтган нарса 
шуки, кўп жойларда экскурсиялар барча фанлардан алоҳида-алоҳида ўтказилиб 
келинади. Берилган 2-соатда ўқитувчи мақсадга эриша олмайди. Натижада кун 
бўйи банд бўлиб дарслар қолиб кетади, кўп жойларда экскурсиялар 
уюштирилмайди. Натижада ўқувчилар билимларини амалиѐт билан боғлай 


203 
олмайдилар. Бу эса ўқувчиларнинг билимларини пухта бўлмаслигига сабаб 
бўлади.
Ана шундай қийинчилилардан холи бўлишда дарслараро алоқа катта 
аҳамиятга эгадир. Масалан, кузги экскурсияни география ўқитувчиси биология 
ўқитувчиси билан бирга уюштириши орқали юқоридаги қийинчиликлардан 
қутулиши мумкин. Чунки, ҳар икки дарсдан экскурсия уюштириш учун 
ажратилган соатлар дарс жадвалига киритилса бир кунлик ўқишни қоплаши 
мумкин. Шундай қилиб бошқа дарсларга халақит берилмайди.
Мактабларда «Экскурсия ҳафтаси» деб аталган ҳафта ташкил қилинса 
бунда дарс жадвали ўзгартирилади. Ҳар бир 5-синфга 1 кун ажратилади. Бу кун 
география ва ботаника дарслари режалаштирилади (фақат шу дарслар 
жадвалига киритилади). Ўқувчилар олдиндан огоҳлантирилади, уларга 
экскурсияда қилинадиган ишлар бўйича саволлар, топшириқлар берилади. Улар 
экскурсия учун тайѐргарлик кўрадилар.
Бундай усулни барча мактабларда ҳам қўллаш яхши натижа беради.
Ўқувчилар бошқа дарслардан олган билимларига таяниб, географик 
билимларини мустақил ўрганишга киришадилар. Шу дарсда уюштирилган 
дарслар жонли ўтади, ўқувчиларнинг бошқа дарсларни ўрганишдаги 
масъулиятини ҳам оширади. Дарслараро алоқадан фойдаланган ҳолда айрим 
масалаларни бир-бирига боғлаб баѐн этиш мактаб дарсини ўрганишни 
енгилаштиришга ѐрдам беради. Ўқувчиларнинг ҳар ҳил фанлардан олинган 
билимларини бир бутун комплексга боғлаш бу билимлардан ҳаѐтда 
фойдаланишга ѐрдам беради ҳамда ўрганилаѐтган дарсларга бўлган қизиқишни 
уйғотади. Республикамиздаги илғор қишлоқ мактабларида ташкил этилган 
мактаб агрометерологик постларининг иш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, 
агрометпостлар ишида ўқувчиларнинг иштирок этиши география ўқиши ҳаѐтга 
яқинлаштиришга болаларни география, биология ва физикадан олган 
билимларни тажрибада қўллашга ѐрдам беради. Уларда ўз ўлкаси табиатини 
ўрганишга бўлган қизиқишни орттиради, уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга 
ўргатади. Чунки улар кузатиш натижаларини расмийлаштиришда талайгина 
фойдали иш бажарадилар: ўтган ойнинг ўртача суткалик ўзгаришига қараб 
ҳарорат графигини тузадилар, шамол гули, қуѐшнинг, ўзгарувчан, ѐғинли 
кунларнинг диаграммаларини тузадилар.
Фанлараро алоқа тушунчасига бирон-бир адабиѐтларида, энциклопедияда 
ҳам аниқ изоҳ берилмаган. Фақат «Дидактика асослар» дарслигида шундай 
қисқача ибора бор холос:
«Бир нарсанинг ўзи фактлар ва ҳодисалар турли фанларда турлича 
ўрганилади. Бу алоқаларнинг ҳаммасини билиб олиш ўқувчиларда илмий, 
диалектик дунѐқарашни шакллантириш учун жуда муҳимдир».


204 
Биз ҳам айни шу маънода тушунамиз, яъни дарслараро алоқа деганда бир 
дарс материалларини ўрганиш жараѐнида мактабда ўқитиладиган бошқа бир 
дарс материалларидан фойдаланишни тушуниш керак.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish