вал-анкина вал-мийоҳ” (Тоғлар, жойлар ва сувлар ҳақида китоб) номли асарида
табиий географик муҳит, турли ўлкалар, тоғлар ва денгизлар тўғрисида
маълумотлар берилади.
Амир Темур (1336-1405) ўзининг марказлашган давлатида ободончилик
ишларини олиб борган. У Мовароуннаҳрда боғ-роғлар яратган, масжиду
мадрасалар қурдирган Соҳибқироннинг ўзи ҳам ―Қаердан бир ғишт олдирсам,
ўрнига ўн ғишт қўйдирдим. Қаердан бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат
эктирдим‖, дея эътироф этган. Ўз даврида Амир Темур бошчилигида Самарқанд
атрофида тикланган Боғишамол, Боғибаланд, Боғибиҳишт, Боғижаҳоннома,
Боғичинор ва Боғидилкушо каби боғларнинг таърифи хорижий мамлакатларга
122
ҳам ѐйилган. Амир Темурнинг “Васиятлари, маслаҳатлари, танбеҳлари”
асаридан айрим фикрларни келтирамиз:
Кимки бирон саҳрони обод қилса ѐки кориз қурса, ѐ бирон боғ кўкартирса,
ѐхуд бирон хароб бўлиб ѐтган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса
олмасинлар, иккинчи йили райият ўз розилиги билан берганини олсинлар,
учинчи йили эса қонун-қоидага мувофиқ хирож олсинлар.
Заҳриддин Муҳаммад Бобур 1483-1530 ўзининг машҳур “Бобурнома”
асарида кўрган-кечирганлари, юрган жойларининг табиати, жой номлари,
ҳайвонот дунѐси, ўсимликлари, шаҳарлари, одамлари, урф-одатлари ва
бошқаларни аниқ ва моҳирона тасвирлаган. Ер, сув, ҳаво ва турли табиий
ҳодисаларга тегишли халқ сўзлари асарда ѐритилган. Бобур бобомиз ҳудудларни
ободонлаштириш мақсадларида манзарали ва мевали боғу-роғлар яратган.
Бобур илм-фанни ривожланишига катта ҳисса қўшган. Олим ва шоирларга
хомийлик қилишга интилган. У ―Бобурнома‖, ―Хатти Бобурий‖, ―Ҳарб иши‖,
―Мусиқа илми‖ каби кўплаб асарлар яратган. Унинг бу асарлари тарих,
география, фалсафа, мусиқа, адабиѐт, санъат, биология ва экология каби кўплаб
фанларга доир маълумотлар катта илмий-амалий аҳамиятга эгадир. Бобур ўз
фарзандлари ва қўл остидаги уламоларига –табиат гўзаллигини севиш ва ҳурмат
қилиш, уни асраш, табиатни ифлос қилмаслик, табиат захираларини тежаш, унга
эҳтиѐткорона муносабатда бўлишликни уқтиган.
Ҳар бир инсон шу нарсани аниқ билиши керакки, табиий захиралар чексиз
эмас, чекли, улар қачонлардир тугайди. Алломалар наздида табиатнинг бирор
унсурига онгли равишда зарар этказиш Аллоҳга хиѐнат даражасида тушунилар
эди. Она –ер,сув, ҳаво, тупроқни қадр этмаслик, уларни булғаш, миллат мулкига
зиѐн етказиш, авлодлар ҳаққига хиѐнат қилишда деб англанган.
Шу ўринда айтиш жоизки, шарқ мутафаккирлари –асарларида табиат
заҳираларига нисбатан оқилона, эҳтиѐткорона, маъсулиятли ѐндашув инсон
саломатлиги ва хаѐти хавфсизлигини таъминловчи муҳим омил эканлиги
ѐритилган, ҳамда экологик компетентликни шакллантиришга оид илк
тушунчалар ўз аксини топган.
2. Замонавий ўзбек географик мактаб намаѐндалари
География фанининг ривожига ўзининг беқиѐс ҳиссасини қўшган беназир
устоз-Ҳамидулла Ҳасанович Ҳасанов кўп қиррали энциклопедист олим бўлган. У
кишининг илм-фан ва, айниқса, география фанининг ривожланиши тарихига
қўшган хиссасини ҳар қанча таърифласак ҳам оз.
Олимнинг ижоди серқирра ва сермазмун бўлиб, олтита йирик йўналишда
изланиш олиб борган.
Ҳамидулла Ҳасанов тўғрисида ѐшликда бирга ўсган академик О.Акромхўжаев
ўз фикрини шундай баѐн қилган: «Айниқса у география тарихи ва ундаги шарқ
123
географ сайѐҳлари ҳақида ғоят қизиқарли китоб ва мақолалар ѐзибгина қолмасдан,
илм-фанни кенг оммага ѐйди». Касбдошларидан профессорлар О.Ю.Пославская ва
Р.У.Раҳимбековлар таъбири билан айтганда Ҳамидулла Ҳасанов ўрта аср
олимлари географик меросини юксакка олиб чиқди, ўнлаб ватандош географ ва
сайѐҳларни биз учун кашф этди. Ҳозирги кунда ўлкамиз география фани тарихини
ўрганиш натижасида чоп этган китоблари нафақат географлар томонидан, балки
кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўқиб ўрганилмоқда.
Ўрта Осиѐлик 35 дан ортиқ йирик сайѐҳ, географ-олимлардан Муҳаммад
Хоразмий, Абул Аббос Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Абдулла Хоразмий,
Махмуд Қошғарий, Носир Ҳисрав, Абдураззоқ Самарқандий, Мирзо Улуғбек, Али
Қушчи ва Али Акбар, Исмоил Бухорий, Хожи Юсуф Ҳайъатийларнинг географик
ишларини ўрганиб, юзага чиқарди ҳамда уларни халққа танитди.
Do'stlaringiz bilan baham: |