22
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
1-мавзу.
Муҳандислик графикаси фанларининг мақсади,
вазифалари, моҳияти, тамойиллари, қонуниятлари.
Режа:
1. Чизма геометрия фанининг мақсади, вазифалари, моҳияти,
тамойиллари ва қоидалари;
2. Чизмачилик фанининг мақсади ва вазифалари;
3. Компютер графикаси фанининг мақсади ва вазифалари.
1.1. Чизма геометрия фанининг мақсади, вазифалари, моҳияти,
тамойиллари ва қоидалари
Чизма геометрия умумий геометриянинг бир шохобчаси бўлиб, у
нарсаларни тасвирлаш усуллари ѐрдамида уларнинг шакллари, ўлчамлари ва
ўзаро жойлашишларига тегишли позисион ва метрик масалаларни ечишни
ўрганади.
Чизма геометрия бошқа геометриялардан ўзининг асосий усули
тасвирлаш усули билан фарқ қилади ва у математика
фанлари билан узвий
боғлиқ бўлиб, умумтехника фанларидан ҳисобланади. У ўзининг тасвирлаш
усуллари ѐрдамида ўқувчининг фазовий тасаввурини кенгайтиради.
Тасвирларни ясаш ва олдиндан ясалган тасвирларни ўқий билиш, ҳамда
амалиѐтдаги турли муҳандислик масалаларини ечишга ѐрдам беради. Чизма
геометрия қонун ва қоидалари билан нафақат мавжуд нарсаларни, балки
тасаввур қилинадиган нарсаларни ҳам тасвирлаши мумкин.
Фазодаги шаклларнинг текисликдаги
чизмалари чизма геометрия
усуллари билан маълум қонун-қоидалар асосида ҳосил қилинади. Бу
чизмалар орқали буюмнинг фазовий шаклини чизиш ва ўлчамларини
аниқлаш мумкин. Чизмалар ѐрдамида геометрик шаклларга тегишли
стереометрик масалалар ечилади. Чизмаларсиз фан ва техника тараққиѐтини
тасаввур қилиб бўлмайди. Архитекторлар ва муҳандислар ўз ижодий
фикрларини фақат чизмалар ѐрдамида тўлиқ баѐн эта оладилар.
Чизмалар бўйича барча муҳандислик иншоотлари қурилади, машиналар,
машина қисмлари, медисина асбоблари ва хоказо буюмлар ишлаб
чиқарилади.
Шаклларнинг бизга маълум бўлган
барча геометрик хоссаларини
уларнинг чизмаларидан олинган маълумотлардан ҳам аниқласа бўлади.
Шунинг учун ҳам буюмларнинг чизмаларини уларнинг геометрик
хусусиятларини ўзида акс эттирувчи текис геометрик моделлар деб аташ
мумкин.
23
Чизма геометрия фанида қуйидагилар ўрганилади:
1.
Фазовий шаклларнинг текисликдаги тасвирларини,
яъни текис
моделлари (чизмалари)ни ясаш усуллари;
2.
Текис чизмада геометрик масалаларни график йўл билан ечиш
усуллари;
3.
Шаклларнинг берилган текис чизмалари бўйича уларнинг
фазовий кўринишини ва вазиятини тасаввур қилиш ҳамда уларнинг яққол
тасвирларини ясаш усуллари;
4.
Геометрик шаклларнинг чизмаларини бажариш ва ўқиш орқали
ўқувчининг фазовий тасаввурини ривожлантириш усуллари.
Маълумки, геометрик шаклнинг хоссаларини аналитик ва график
усулларда текшириш мумкин. Фигураларнинг
график моделига асосан
уларнинг аналитик усулда берилишини ва аксинча, фигураларнинг аналитик
кўринишидан уларнинг чизмаларини ясаш усулларини чизма геометрияда
ҳам кўриш мумкин.
Лойиҳаланадиган буюмларни фақатгина график усулда тасвирлаш
ҳозирги замон ишлаб чиқариши талабларини қаноатлантирмайди. Шунинг
учун чизмаларни бажаришда график усуллар
билан биргаликда аналитик
усуллардан ҳам фойдаланилади.
Кейинги йилларда буюмларнинг чизмаларини компютер графикаси
воситалари
ѐрдамида
тайѐрлашда
автоматлаштирилган
лойиҳалаш
тизимларининг
кириб
келиши
чизма
геометрия
фанининг
ривожлаништиришда янгича мазмун касб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: