2 Ўзбекистон республикаси


Марказий Осиѐда графиканинг ривожланишига ҳисса қўшган буюк



Download 4,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/97
Sana21.06.2022
Hajmi4,62 Mb.
#690003
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   97
Bog'liq
6.2.-Муҳандислик-графикаси

Марказий Осиѐда графиканинг ривожланишига ҳисса қўшган буюк 
олимлар. 
Марказий Осиѐ олимлари барча фанларнинг шу жумладан графиканинг 
ривожланишига ҳам юнон олимларидан кам бўлмаган даражада ҳисса 
қўшганлар. Ана шу олимлардан бири Боғдоддаги Ал-Маъмун қурдирган 
«Байт ул-Ҳикма» (Донишмандлар уйи) деб аталмиш фанлар академиясининг 
президенти. Америкалик, шарқшунос Д.Сартон таърифлаганидек, «Барча 
замонларнинг буюк математикларидан бири, алгебра фанининг асосчиси, 
астрономи ўзбек халқининг фарзанди Муҳаммад ал-Хоразмийдир (783-
850)». У арифметика, астрономия, тарих, география, тиббиѐт ва бошқа 
соҳаларга доир асарлар ѐзди. Ўрта аср шарқида биринчи бор Сайѐраларнинг 
ҳаракатини аниқ ҳисоблаб, зиж математик ва астраномик жадвалларни тузди. 
Шу билан бирга Хоразмий графиканинг ривожланишига беқиѐс ҳисса қўшди. 
У ўзининг математикага доир рисолаларини формулалар ѐрдамида эмас, 
балки чизмалар ѐрдамида талқин этди. 
У «Ер сурати» асаридаги хариталарни ўзи чизди ва унга шарҳлар ѐзди. 
Хоразмий яратган «Ал-Жабр Ал-Муқобала»дан эр ўлчаш, каналлар қазиш ва 
бошқа ишларда фойдаланилади. У «Муқобил ва алгебрани ҳисоблаш» номли 
китобида куб, параллелепипед, конус, пирамида сиртларини квадрат ва 
учбурчак асосида аниқлашни маслаҳат берди. 
Буюк ўзбек астрономи, математиги ва географи ўрта аср эвропа илмий 
адабиѐтида Алъфраганус деб аталган Абул Аббос Аҳмад Фарғоний (IХ-аср), 
Боғдоддаги «Байт-ул-ҳикмат» қошидаги расадхона олиб борилган кузатув 
ишларида қатнашган. Унинг асарларида жуда кўп чизмалар бўлиб, улардан 
бери астурлаб ва марказий проектсиялаш ускунаси (1.14. 1.15 - шакллар)
Қозоғистонлик буюк қомусчи олим халқ орасида иккинчи Аристотел деб 
аталган Абу Наср ал-Фаробий (873-950) фаннинг деярли ҳамма соҳаси 
бўйича 180 дан ортиқ рисола ѐзган ва тадқиқотлар қилган. Уларни ичида 
графикага бевосита алоқадор бўлган геометрия, стереометрия, астрономия, 
оптика, механика, архитектура ва бошқа соҳалар бўйича асарлари бор. Унинг 
фикрича геометрия (илм-ал-Хандаса) ҳамма фанлар билан узвий боғлиқ. Бу 
фикрлар айниқса, графикага ҳам тааллуқли. (Фаробийнинг «Фанларнинг 
келиб чиқиши ва таснифи» номли асарининг иккинчи қисми графикага 
бевосита боғлиқ бўлган қисмида геометрия ҳақида, учинчи қисмида эса 
кузатиш ҳақидаги фан /оптика/ ҳақида маълумот берилган. Ҳозирда уни 
чизиқли перспектива деб ўрганишади. 
Фаробий архитектура лойиҳасининг асосини муҳим геометрик ясаш 
усуллари ташкил этишни аниқлаб, ўзининг «Маънавий моҳир усуллари ва 


28 
геометрик шаклларнинг табиий нозик сирлари» китобини ѐзади. Унда турли 
геометрик шакллар-доира, учбурчак, тўртбурчак, квадрат, куб, конус, 
тсилиндр, призма, сфераларни ҳамда парабола ва бошқаларни ясаш усуллари 
устида тўхталади. У ўзининг «Китоб ал-Хиял ар-рухонийма ва асрор 
аттабиийя фида коик ал-ашкал ал-Хансийя» номли 10 китобдан иборат 
асарида геометрик ясашнинг 130 та масалалари турли вариантларда 
келтирилган ва уларни эчишнинг энг осон йўлари кўрсатилган. Фаробий 
моддийликнинг характерли хусусияти ва белгиси деб учта ўлчовни – бўйи, 
эни ва чуқурлигини ҳисоблайди. Фаробийнинг ўзи ҳам меъморчиликдан 
яхши хабардор бўлганлиги сабабли унинг «Илм-ал-Хиял» асари амалий 
санъатини шу жумладан, архитектуранинг ҳам ўз ичига олувчи жуда кенг 
маънога эга. Шунга кўра ал-Фаробий ѐзадики: «Кўп сонли геометрик моҳир 
усуллар борки, улар орасида райиса - ал-бина, яъни бино ва иншоотларнинг 
лойиҳасини тузиш орқали қурилишга раҳбарлик қилиш санъати ѐтади». 
Фаробийнинг «Фазилатли маданият (шаҳар) аҳли» номли китобида 
шаҳарнинг таркиб топиши ҳақида фикр юритилади. Фозил шаҳарни соғлом 
танга ўхшатади, инсонларни яшаш учун идеал шароит яратишини орзу этади. 
Унинг архитектура ҳақидаги тадқиқот ва фикрлари Шарқ архитектураси шу 
жумладан, Марказий Осиѐ архитектураси тадқиқотида муҳим рол ўйнайди. 
Бундан ташқари у, эвклиднипг «Негизлар»ига, Птоломейнинг «Алмагест» 
асарига шарҳлар ѐзган. Унинг асарлари, тадқиқотлари графикани 
ривожланишига 
бевосита 
муҳим 
таъсир 
кўрсатади. 
Графиканинг 
ривожланишига бевосита ўз ҳиссасипи қўшган буюк олимлардан яна бири 
Хуросонлик математик Абул Вафо Муҳаммад ибн Яҳѐ ибн Аббос ал 
Бузжоний (940-998) дир. У аввало қадимги юнон олимларининг асарларини 
таржима қилиш билан шуғулланади. Унинг кашф этган илмий асарлари 
математика ва графика фанини янада ривожлантиршда муҳим рол ўйнайди. 
Унинг асарларида чизмачиликнинг назарий асарлари асослари берилган. 
Унинг «Ҳунармандлар учун геометрик ҳандасавий ясашлари ҳақидаги» 13 
бобдан иборат рисоласи «Чизғич», «Циркул ва учбурчаклик ҳақида» номли 
боблар бошланган. Унда шу асбоблар ва уларни ясаш тўғрисида кенг 
маълумотлар берилган. Ушбу асарнинг мазмуни асосан геометрик ясашларга 
бағишлади.
Абйл Вафо Бузжоний ҳам Ал-Фаробий каби ѐнувчи ойнакларга тегишли 
бўлган иккита парабола шаблонларни ясаш методларини келтириб ўтади.

Download 4,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish