2. ҚУрилишнинг тайёргарлик давр ишларини ташкил этиш


ҚУРИЛИШ ҲУДУДИ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ



Download 217,62 Kb.
bet2/16
Sana22.02.2022
Hajmi217,62 Kb.
#106477
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4-КУРС Лойиха

ҚУРИЛИШ ҲУДУДИ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ

Лойиҳаланадиган янги темир йўл участкаси Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё вилояти ҳудуда жойлашган Сирдарё воҳаси қадимдан муҳим географик ҳудуд бўлиб, бу ердан Сўғд, Чоч, Фарғонани боғловчи йўллар кесишмаси ўтган. Вилоят ҳудудидаги энг қадимги аҳоли манзилгоҳлари суғориш учун қулай бўлган дарё ва сой бўйларида пайдо бўлган. Дастлабки аҳоли вилоят ҳудудидаги Хўжамушкентсой, Шўрбулоқсой, Мўғолсой, Тоғобсой, Сармичсой, Сирдарё бўйларида истиқомат қилган. Археологик тадқиқотлар дастлабки деҳқончилик манзилгоҳлари Хўжамушкентсой ва Шўрбулоқсой бўйларида бундан 3000 йил олдин пайдо бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беради.


Ер майдони 4.3 минг кв км ни ташкил этади.
Аҳолиси 688.6 минг кишига тенг
Вилоят маркази Гулистон шаҳри .
Вилоятда хорижий инвеститсия иштирокида 48 та қўшма корхона ташкил етилган. Уларнинг вилоят ялпи ишлаб чиқаришидаги салмоғи йилдан йилга ортиб бормоқда. Вилоят иқтисодининг асосий қисмини аграр сектор ташкил етади.
Қишлоқ хўжалиги – пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, мевачилик, сабзавот – полизчилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Аграр ислоҳотлар муносабати билан вилоятдаги 100 дан ортиқ хўжалик тўлиқ фермер хўжаликларига айлантирилиб, бугунги кунда 8365 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Вилоят саноат соҳасининг асосий турларини мамлакат електр енергиясининг тўртдан бир қисмини ишлаб чиқарадиган Сирдарё ГРЕС ва Фарҳод ГЕСи ташкил қилади. Бундан ташқари пахта тозалаш заводлари, "Гулистонекстрактёг`” ҲЖ, "Ховосдон” ва "Оқолтиндон” комбинатлари, "Сарбонтекс”, "Лечивофармсаноат”, ”Лола Модел”, ”Сайхунмедтекс”, "Сайхунжел” каби қўшма корхоналар мамлакатимиз ички ва ташқи бозорини халқ истеъмоли моллари билан тўлдиришда ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. Вилоятда рўйхатга олинган 15345 та корхонадан 14857 таси кичик ва микрофирмалардир.
Вилоят ҳудудидан "Тошкент-Термиз” Катта Ўзбек Тракти ўтган. Мустақиллик йилларида вилоятда қурилиш, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш борасида муҳим ишлар амалга оширилди. Мустақиллик бош майдонининг реконструктсияси, Хотира майдони, Марказий ва тижорат банклари бинолари, Биржа ва Бизнес марказлари, "Маънавият ва маърифат” маркази, "Кемпинг” типидаги мажмуа, замонавий вокзал, кўп қаватли турар-жой бинолари, "Алпомиш” спорт саройи, Бокс саройи, Марказий ўйингоҳ, Сузиш ҳавзаси ва бошқа спорт комплекслари бунёд етилди.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури бўйича вилоятда 303 та мактаб, 4та академик литсей, 45 та касб-ҳунар коллежлари ва Гулистон давлат университети фаолият кўрсатмоқда. Уларда 173996 нафар ўқувчи ва талаба таҳсил олмоқда. Вилоят қишлоқ аҳолисининг 90,8% ичимлик суви, 84,1% табиий газ билан таъминланган. Вилоятда ерни комплекс ўзлаштириш илк бор ХХ асрнинг 50-чи йилларда амалга оширилган. Асрлар давомида кимсасиз, тўқай ва бутазорлардан иборат Мирзачўл ҳудудида ўзлаштириш ишлари натижасида обод шаҳар ва қишлоқлар, суғориш иншоотлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳоказолар бунёд етилди. Сирдарё вилоятининг шимолий шарқида Шош ва Уструшона чегарасида яна бир ўрта асрлар даврига оид шаҳар бўлган. У ёзма манбаларда тилга олинмайди. Унинг қолдиқлари Нурота ёдгорлигидир. Бу йердан топилган бўёқланган сопол идишлар унинг Шош билан алоқалари ривожланганлигидан далолат беради. Уларда Шош сополчилик мактабининг таъсири кўринади. Бундан ташқари, унда топилган нумизматик топилмалар Шошда чиқарилган. Бошқа томондан еса Уструшона материаллари билан алоқалари кўринади, жумладан, Култепанинг сомонийлар даври комплекси билан (Сабат) Сабатдан Ховос орқали Шошга олиб борадиган йўл Нуротадан ўтган. Ҳозирги кунда Нурота ёдгорлигидан аркнинг қисми сақланиб қолган, холос. Мовароуннаҳрда жанубий вилоятларни шимолий вилоятлар билан боғлаб турган серқатнов карвон йўли жойлашганлиги сабабли, шаҳар гуллаб яшнаган. Бу йўл араб географлари томонидан еслатиб ўтилади. Ибн Хўрдодбеҳнинг ёзишича, Ховосдан "аш-Шош дарёси қирғоғигача 9 фарсаҳ. Сўнгра кўприкдан Банокатга ўтилади”.
Вилоят тарихи ҳақида гувоҳлик берувчи ёдгорликлардан бири Сардоба тумани ҳудудида жойлашган Сардоба ёдгорлигидир. Сардоба форсча (сард –совуқ, заҳ, ҳамда об –сув) "муздек сув” деган маънони англатади.
Сардобалар карвон йўлларида қурилган ва улар карвондагиларнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондирган. Ўтган аср тарихчиларининг ёзишича, Ёғочли сардобаси яқинида карвонсарой ҳамда боғ-роғлар бўлган. Сардоба гумбазсимон кўринишга ега. У ниҳоятда сифатли ғиштдан қурилган. Ғиштлар квадрат шаклида бўлиб, уларнинг ҳажмлари 25х25х5 сантиметрдир. Гумбазнинг ички диаметри 15 м, баландлиги 12 метрни ташкил етади. Ички қисмида 2 метр баландликда ёпиқ, уясимон туйнуклар жойлашган. Ўтган асрда сардоба ичида Йевропаликлар томонидан қудуқ қазилган. Ушбу қудуқнинг деворлари ёғоч билан ўралган. Сардоба деворининг қалинлиги пастки қисмида 1,5 метрни ташкил етса, юқорига кўтарилган сари юпқалашиб боради. Енг юқори қисмида унинг қалинлиги бир ғишт кўринишида бўлади. Сувнинг айниб қолмаслиги учун сардобада учта махсус вентилятсион туйнуклар ўрнатилган. Гумбазнинг юқори қисми ҳам шу мақсадда очиқ қолдирилган.

Download 217,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish