86
мамлакат ва уни ҳудудларининг ижтимоий – иқтисодий тараққиётини кўрсатувчи муҳим
индикаторлар ҳисобланади.
Мамлакат ҳудудларини комплекс ривожлантириш масаласи ҳар доим энг долзарб
масалалардан бири бўлиб келган. Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни
модернизациялаш ва ислоҳ этиш борасидаги ислоҳотлар амалга оширилаётган пайтда бу
муаммонинг долзарблиги янада ошади.
Ҳудудий меҳнат тақсимотини янада чуқурлаштириш ва ҳудудларни
мамлакатнинг
ягона халқ хўжалиги мажмуасига иқтисодий интеграциясини таъминлаш асосида ҳудуд-
тармоқ пропорцияларини ўзгартириш ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг асосий
моҳиятини ташкил этади. Мамлакат ҳудудларини бундай ривожлантириш ҳудудий ва
умумреспублика бозорларини аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган товар ва хизматлар
билан тўлдириш ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун мустаҳкам замин яратади.
Ҳудудларни
комплекс
ривожлантириш
бир
қатор
ижтимоий-иқтисодий
устиворликларга эришишни талаб этади. Булар жумласига қуйидагилар киради:
- аҳолининг моддий турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш;
- аҳолига ижтимоий кафолатларни таъминлаш;
-
макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиёт секторлари ривожланишида
мутаносибликни таъминлаш;
- ишлаб чиқаришнинг илмий-техник даражасини ошириш;
- ҳудудлар иқтисодиётининг тармоқ таркибини такомиллаштириш.
Ушбу устиворликларга эришиш учун ҳудудларни
комплекс ривожлантиришни
қўйидаги йўналишларда амалга ошириш керак бўлади:
- ҳудудларда меҳнат ресурсларининг рационал бандлигини таъминлаш ва аҳолини
ижтимоий ҳимоялашнинг бозор механизмларини янада мустаҳкамлаш;
- ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан холда саноатнинг базавий
тармоқларини, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш
стратегиясини амалга ошириш;
-
ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
имкониятларини янада кенгайтириш ва бошқалар.
Иқтисодий хавфсизликка доир фикр ва ғоялар, умуман, “иқтисодий хавфсизлик”
тушунчаси мамлакатимизга республикамиз мустақиллиги эълон қилинганидан сўнг кириб
кела бошлади. Мустақилликдан аввал бундай тушунчалар фақат
мутахассисларнинг тор
доирасигагина маълум эди.
“Иқтисодий хавфсизлик” тушунчаси ўзбек иқтисодиётини бошқарув органларининг
фаолиятидаги янги йўналишдир. Айни пайтда иқтисодий хавфсизлик хорижий мамлакатлар
бошқарув тизимлари фаолиятида яхши таниш бўлган тушунча ҳисобланади. Иқтисодий
хавфсизлик давлатнинг миллий хавфсизлигини асосий ташкил этувчилардан биридир ва
мамлакатнинг иқтисодий эхтиёжлари кафолатланиши ва уни таъминлашнинг йўллари,
воситалари ва усулларига асос солувчи қарашларнинг йиғиндисидан иборт. Концептуал
кўринишда у давлат ёки минтақа иқтисодий салоҳиятининг ҳолатидан келиб чикадиган
иқтисодий хавфнинг асосий омилларини таҳлил қилишга асосланади. Давлат ёки
минтақанинг хавфсизлиги кучсиз ва самарасиз иқтисодиётда
таъминланиши мумкин эмас,
айниқса глабаллашув жараёнидаги ижтимоий низоларга тўла жамиятда, чунки ҳаммаси ўзаро
боғланган ва бири иккинчисини тўлдиради [2].
Иқтисодий хавфсизликнинг асосида ривожланишнинг барқарорлигига ўхшаш бўлган
муҳитни ташкил этувчилар ётади - бу материал, иншоотлар, уларни янги сифат ҳолатига,
яъни таркиб ёки тузум ўзгаришига келтирадиган, зарур бўлган йўналишларга йўналтирилган
қонуний ўзгаришлардир. Ривожланишсиз иқтисодий тараққиёт бўлиши мумкин эмас.
Барқарорлик - бу жамиятнинг фавқулодаги ҳолатларда хам ўз манфаатларини қониктириш
қобилияти, ҳолатни тиклаш имконияти.
87
Асосий иқтисодий хавфсизлик таҳдидлари – мамлакат ёки минтақанинг иқтисодий
ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи жараён бўлиб, малакат, жамият ва шахс иқтисодий
манфаатларини чегаралайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши аҳолининг тўловга
қобил талабига ҳам бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам аҳолининг пул даромадлари,
истеъмол харажатлари, чакана товар айланмаси ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш
хажми каби кўрсаткичлар ҳудудлар ривожланишини таҳлил қилишда ва баҳолашда,
ҳудудларнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрнини аниқлашда катта аҳамиятга эга.
Ҳозирги пайтда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришни ва уларнинг
хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий восита ва механизмларига
қуйидагилар киради:
- алоҳида ҳудудларни ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ва ҳудудий
дастурларни ишлаб чиқиш;
- иқтисодиётнинг алоҳида тармоқларида ислоҳотларни амалга ошириш;
- минерал хомашё ресурсларидан комплекс равишда фойдаланиш;
- ер-сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқалар [3].
Ҳозирги кунда республикамиз ҳудудларини ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш
бўйича қуйидаги дастурлар амалга оширилмоқда:
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастури;
- кадрлар тайёрлаш миллий дастури;
- соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дастури;
-аҳолини иш билан бандлиги ҳудудий дастури;
- республика экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастури ва бошқалар.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича орқада қолган минтақаларни иқтисодий
ривожлантириш бўйича ягона давлат дастурларини ишлаб чиқиш, мақсадли давлат
дастурларини яратиш ва амалга оширишда минтақаларнинг хусусиятларини ҳар томонлама
ҳисобга олиш мамлакат ҳудудларнинг тараққиёт даражасини тенглаштиришда муҳим омил
бўлади.
Мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг
хозирги холатини
таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдики, Ўзбекистоннинг барча вилоятларида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Лекин, ушбу соҳани
ҳудудларда ривожлантиришда уларнинг иқтисодий салоҳияти, меҳнат ресурслари, кадрлар,
хом ашё ресурслари, уларнинг ихтисослашуви каби омилларни инобатга олинмаяпти.
Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ҳисобга олишга алоҳида аҳамият бериш зарур.
Чунки ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, шубҳасиз мазкур ҳудудга валюта оқимлари
тушишини таъминлайди. Бу ўз навбатида, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини
такомиллаштириш, янги ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш, фаолият олиб бораётган
корхоналарни технологик жиҳатдан модернизация қилишга молиявий асос ҳисобланади[4].
Хорижий хамкорларнинг инвестицияларидан фойдаланган ҳолда
кичик бизнес
корхоналарини ташкил этиш бундай корхоналарнинг нафақат ички бозорда фаолият
юритишлари, балки уларнинг ташқи бозорларга чиқишлари учун ҳам кенг йўл очади ва
мамлакат ва унинг ҳудудларини экспорт салоҳиятини ошириб, рақобатбардошлигини
кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: