2 Тошкент давлат


Рустамов Нарзилло Истамович



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

 
Рустамов Нарзилло Истамович 
 кат. ўқит., PhD. 
Ҳамроев Фарход Музаффарович 
 курсант, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари
академияси
 
МАМЛАКАТНИНГ ҲАРБИЙ-ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ ВА УНИНГ 
ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ 
 
Аннотация. 
Тезисда ҳарбий-иқтисодий салоҳият
 
мамлакат иқтисодий хавфсизлигини 
таъминашнинг асосий омили сифатида ёритиб берилган. 
Аннотация.
В тезисе военно-экономический потенциал освещен как основной фактор 
обеспечения экономической безопасности страны. 
Annotation. 
The thesis highlights the military-economic potential as the main factor in 
ensuring the country's economic security. 
Таянч иборалар:
Иқтисодий салоҳият, ҳарбий-иқтисодий салоҳият, меҳнат салоҳияти, 
илм-маьрифат салоҳияти, техника-технология салоҳияти, табиий салоҳият ҳарбий 
салоҳиятниташкил этувчи омиллар. 
Мустақиллик йилларида олиб борилган самарали иқтисодий ислоҳотлар натижасида 
мамлакатимизда юқори аҳамиятга эга бўлган ютуқлар қўлга киритилди. Миллий 
иқтисодиётимиз юксалиб, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши рўй берди, 
макоиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланди, иқтисодиёт соҳаларидаги 
мутаносиблик таъминланди, бозор механизми тўлиқ қарор топди ва унинг инфратузилмаcи 
ривожлантирилди.
Иқтисодий салоҳият - бу мамлакатнинг жамият моддий эҳтиёжларини таъминлаши. 
Шунингдек, у ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарсани ишлаб чиқариши бўлиб, ҳар қандай 
мамлакатнинг иқтисодий салоҳият саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспортнинг 
ривожланганлик даражаси, хом-ашё манбалари билан таъминланганлиги, меҳнат 
захираларининг мавжудлиги, давлат молия тизимининг аҳволи, технология ва жиҳозлардан 
фойдаланиш самарадорлиги каби кўрсаткичлар билан белгиланади [1]. 
Давлат томонидан Қуролли Кучларнинг жанговар ҳаракатларни олиб бориши билан 
боғлиқ эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган мавжуд имкониятлари иқтисодий 
салоҳиятнинг таркибий қисми бўлган ҳарбий-иқтисодий салоҳиятни ташкил этади. Унинг 
миқдори ва ривожланганлик даражаси умумий иқтисодий салоҳият, юритилаётган сиёсат 
ҳамда дунёдаги умумий сиёсий вазиятга боғлиқ бўлади. 
Ташқи тажовузлар мавжуд бўлган ёки уруш шароитида иқтисодиётнинг ҳарбий соҳага 
йўналтириш оқибатида, ҳарбий-иқтисодий салоҳият маълум бир чегарагача ўсади. Бундай 
ўсишнинг энг юқори чегарасида мамлакат иқтисодиёти таназзул ҳолатга келиб қолади.
Чунки, уруш ва сиёсий бўҳронлар шароитида иқтисодиёт ҳарбий соҳага йўналтирилиб, 
ҳарбий-иқтисодий салоҳиятнинг таркбий қисмида ўзгариш рўй беради.


77 
Уруш шароитида мавжуд иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш учун 
ресурслардан фойдаланишнинг альтернатив харжатлари қўлланилади. Яъни мамлакатда 
иқтисодиёт (аҳоли ва корхоналар) истеъмоли учун маҳсулот ишлаб чиқариш ўрнига ҳарбий 
соҳа учун маҳсулот ишлаб чиқаришга кенг эътибор берилади ва бу мамлакат иқтисодиётида 
ҳарбий соҳа учун қилинадиган харажатларнинг ошиб кетишига ҳамда иқтисодиётнинг 
инқирозга учрашига олиб келади.
Қадимда иқтисодиётнинг асоси ер бўлган бўлса, кейинчалик унинг ўрнини товар, 
маълум вақт ўтиб капитал, яни пул эгаллади. Ҳозирги вақтда эса иқтисодиётни 
ҳаракатлантирувчи куч бўлган рақобат кундан-кунга билим ва ахборотлар ўртасидаги 
рақобатга айланиб бораяпти. Шунинг учун ҳам айнан билимларни “ишлаб чиқариш”га 
ихтисослашган мамлакатларнинг иқтисодиёти гуллаб яшнамоқда. Бунда таълим тизими 
асосий ўрин тутади. Зеро, айнан шу ерда юксак малакали мутахассислар тайёрланади, 
уларсиз эса, рақобатбардош иқтисодиётни тасаввур қилиб бўлмайди. Бу тизимда, билимлар 
янги маҳсулотлар ёки хизматларга айланади [2]. 
Қуролли Кучлар ва мудофаа тизими учун зарур бўлган ҳарбий техника, қурол-яроғлар, 
ҳимоя анжомлари каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам мамлакат иқтисодиётида катта ўрин 
тутади. Ҳозирги вақтда бутун дунёда ҳарбий иқтисодиёт кўлами кўп маротаба ошиб, 
таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Кўпгина мамлакатларда иқтисодиётнинг 
тинчлик вақтида ҳам фаолият юритувчи ҳарбий тармоғи юзага келди. Бундай корхоналарда, 
тинчлик вақтида ишлаб чиқариш воситалари ёки халқ истеъмоли моллари ишлаб 
чиқарилади. Зарурат туғилганда эса, улар ҳарбий эҳтиёжлар учун ишлашга тезда ўтишлари 
мумкин. Қолаверса, ҳарбий қурол-яроғ тушунчаси ҳам ўз моҳиятини ўзгартирди. Айтайлик, 
оддий аммиакдан халқ хўжалигининг турли тармоқларида хом-ашё ёки кимёвий ўғит 
сифатида фойдаланиш билан биргаликда, ундан портловчи воситалар ҳам яратилиши 
мумкин. Ҳарбий саноати ривожланган мамлакатларнинг мавқеи йилдан-йилга ўзгариб, 
уларнинг сарфи янги мамлакатлар эвазига анча кенгайди. Натижада, ҳарбий саноатни 
бошқаришга ихтисослашган мамлакатлараро тизимлар шаклланмоқда [3]. 
Иқтисодий салоҳиятнинг асосан тўртта тури мавжуд: 
Меҳнат салоҳияти – жамиятдаги меҳнатга лаёқатли, билим ва малакага, ишлаб чиқара 
олиш қобилиятига эга бўлган кишилар. Меҳнат салоҳиятининг миқдорий ўлчами ишга 
яроқли кишилар сони бўлиб, унинг ўсиб бориши аҳолининг кўпайишидан келиб чиқади. 
Сифат жиҳатдан меҳнат салоҳияти мазкур аҳолининг билим савияси, касбий малакаси ва 
тажрибасини билдиради.
Илм-маьрифат салоҳияти – илм-маьрифатга хизмат қилувчи моддий ва инсоний 
ресурслар, фан эришган даража. Унинг уч асосий унсури мавжуд: жамланган илмий 
маьлумотлар, илм-маьрифат аҳли, илм-маьрифатнинг моддий базаси. Биринчи унсур илмий 
кашфиётлар, янги кашфиёт учун хизмат қилувчи билимлар мажмуасидан иборат. Иккинчи 
унсур илмий-педагогик ходимлар ва уларнинг касбий маҳорати ва билимдонлигини 
қамрайди. Учинчи унсур илм-маьрифат ихтиёридаги моддий ресурслар (бино, илмий ускуна, 
жиҳозлар, илмий асарлар, дарслик, турли тадқиқот асбоблари)дан ташкил топади.
Техника-технология салоҳияти – жамиятдаги машина-механизмлар миқдори, уларнинг 
таркиби, техникавий даражаси ва ниҳоят, технологик тизимлар мажмуини ўз ичига олади. Бу 
салоҳият фан ютуқлари нақадар янги техника ва технологияда моддийлашганлигини 
билдиради. Техника-технология даражаси фан тараққиётига монанд тушиши шарт, аммо 
бунинг учун фан ютуқларини амалиётга жорий этишни таьминловчи иқтисодий воситалар 
амал қилиши талаб қилинади.
Табиий салоҳият – табиий ресурслар миқдори ва сифати, ишлаб чиқаришнинг об-ҳаво 
шароити. Табиий салоҳият чекланган ва нотекис жойлашган бўлади. Табиий салоҳиятни ер, 
жумладан, яроқли ер майдони, сув захиралари, ўрмон ва ер ости бойликлари, сув 
бойликлари, иқлим қулайликлари ташкил этади.
Иқтисодий салоҳият унсурлари биргаликда амал қилиб, бир-биридаги етишмовчиликни 


78 
тўлдиради. Умуман, мамлакат иқтисодиёти қанчалик ривожланса, мудофаа салоҳияти ҳам 
шунчалик мустаҳкам бўлади. 
Ҳарбий салоҳиятнинг асосий ташкил этувчи омиллари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
- Қуролли кучлар; 
- сафарбарлик захиралари; 
- шахсий таркиб, қурол-яроқ техникалари ва бошқа моддий воситалар; 
- иқтисодиётда мавжуд Қуролли Кучларни кучайтиришга мўлжалланган барча моддий 
техник ашёлар. 
Фуқаролик мудофааси – ҳарбий салоҳиятни вужудга келтирувчи манбааларга 
қуйидагилар киради: 
- иқтисодий салоҳият; 
- илмий салоҳият; 
- ижтимоий салоҳият. 
Булар биргаликда мамлакатнинг ҳарбий-иқтсодий салоҳиятини ташкил этади. 
Фуқароларнинг ахлоқий – сиёсий тафаккури эса армиянинг жанговар руҳиятини белгилайди 
[4]. 
Умуман, ҳарбий-иқтисодий салоҳият давлатнинг ҳарбий-иқтисодий имкониятларини 
белгиловчи ва миллий мудофаани ёки улар олиб боришини таъминлаш, Қуролли Кучларни 
шахсий таркиб билан тўлдириш ва моддий эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган 
иқтисодий салоҳиятининг бир қисми бўлиб, ундан самарали фойдаланиш мамлакатнинг 
хавсизлигини таъминловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish