8
Сингапурда эса информаторларнинг шахсини сир сақлаган ҳолда берган маълумоти
бўйича аниқланган ва ундириб олинган сумманинг 15 фоизи, бироқ 100 000 Сингапур
долларидан кўп бўлмаган мукофот берилади
14
.
Ирландияда иқтисодий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тизими шахснинг
ҳуқуқбузарликни ихтиёрий бартараф этишига қаратилган. Айни бир ҳуқуқбузарлик учун
санкциялар назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик
қилганлик, ҳуқуқбузарлик оқибатларини ихтиёрий бартараф этиш ва ҳуқуқбузарлик
такрорланиши даражасига қараб дифференциация килинади
15
.
Хорижий давлатларда иқтисодий ҳуқуқбузарликлар учун муқобил жазо чораларининг
кенг қўлланилишини кўриш мумкин. Сингапурда солиқ ҳуқуқбузарлиги аниқланганда иш
ҳолатига қараб тўланмаган сумманинг 4 бараваригача бўлган суммани тўлаш таклиф этилиб,
ушбу таклиф қабул қилинса иш судга оширилмайди.
Ирландияда жазо чораси сифатида солиқ тўлашдан бўйин товлаган ёки солиқларни
тўламаганлар рўйхати ҳар чоракда эълон қилиб борилади, Сингапурда солиқларни
тўланмаган шахсларни мамлакатдан чиқишига чекловлар қўйиш белгиланган.
АҚШда солиқдан жиддий қарзи бор (51 000 АҚШ долларидан юқори) шахслар
қарздорлигини бартараф этмаса уларга паспорт берилмайди ёки алмаштирилмайди, ёхуд
берилган паспорт бекор қилинади. Шунингдек, шахснинг солиқ қарзи борлиги тўғрисида
барча кредиторларга эълон қилинади. Оқибатда бундай шахсларга иш, кредит, ижарага
берувчилар ўз хизматларини тақдим этишни рад этиши мумкин. Қарздорлик ижтимоий
суғурта тўловларига, бўлғуси тўловларга бўлган ҳуқуқ – иш ҳақига, уй-жойга (асосий яшаш
жойига оид чекловлар билан) ҳам қаратилиши мумкин.
Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа бир қатор давлатларда иқтисодий
жиноятлар учун судгача келишув институти
16
имкониятларидан самарали фойдаланилаётган
бўлиб, бу содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича томонлар ўртасида келишув битимини тузиш
орқали расмийлаштирилади. Унинг афзал жиҳати айбдор томон содир этилган қилмиш учун
жавобгарликни ўз бўйнига олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан уни фош этишда
ҳамкорлик қилади, етказилган зарар ва жарима санкцияларини тўлайди ҳамда келгусида бу
каби ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишининг олдини олишга қаратилган чора-
тадбирларни амалга оширишни ўз зиммасига олади.
Институционал миқёсда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан
Солиққа оид ҳуқуқбузарликка қарши кураш бўйича 2017 йили ҳуқуқий, маъмурий ва
ташкилий жиҳатларни ўз ичига олган 10 та глобал принциплар ишлаб чиқилган.
Мазкур принципларда солиқ ҳуқуқбузарликларига қарши курашиш самарали
стратегияга, ҳуқуқбузарликка қарши курашувчи органлар етарли даражада тергов
ваколатларига эга бўлиши, давлат идоралари ўртасида самарали идоравий ҳамкорлик
бўлиши, миллий қонунчиликда юридик шахсларни жавобгарликка тортиш, мол-мулкни
мусодара қилишга оид нормалар бўлиши лозимлиги каби қоидалар мавжуд
17
.
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, мамлакатимизда иқтисодий ҳуқуқбузарликлар
учун жавобгарлик масалаларини қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: