2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

 



I ШЎЪБА. МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ 
ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ВА ГЕОСИЁСИЙ 
АСОСЛАРИ, ВОСИТАЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ 
 
 
Бобир Собирович Турдиев, 
Бош прокуратура Академияси катта ўқитувчиси
 
 
ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК: 
МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА 
 
Мақолада иқтисодий жиноятларнинг ўзига хос хусусиятлари ва мазкур турдаги 
жиноятлар учун жавобгарлик масалалари таҳлил қилинган.
В статье проанализированы особенности экономических преступлений и вопросы 
ответственности за такие виды преступлений. 
The article analyzes particularities of economic crimes and issues of liability for such type of 
crimes. 
Таянч сўзлар:
 иқтисодий жиноятлар, молиявий санкция, жавобгарлик турлари, жазо 
чоралари, судгача келишув институти. 
Ключевые слова: 
экономическое преступление, финансовые санкции, виды 
ответственности, мера наказания, институт досудебного соглашения. 
Key words:
economic crimes, financial sanction, types of liability, penalty, pretrial 
agreement. 
 
Бугунги кунда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш 
масалалари жаҳон миқёсда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бунга асосий сабаб 
иқтисодий жиноятлар натижасида шахс, жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар 
етказилмоқда. Бундай зарар бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, солиқларни 
тўламаслик, давлат манфаатларига зид равишда битим тузиш каби турли кўринишларда 
содир этилмоқда.
Айни пайтда, глобаллашув ва технологик тараққиёт шароитида иқтисодий 
жиноятларнинг тобора мураккаб схемалар орқали ахборот-коммуникация технологиялари 
ёрдамида содир этилиши тенденцияси ошаётганлигини кузатиш мумкин.
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлардан энг асосий мақсад иқтисодий фойда (наф) олиш 
ёки қандайдир афзаллик ёхуд имтиёзга эга бўлиш ҳисобланади. Мазкур турдаги 
ҳуқуқбузарликларга самарали қарши кураш олиб бориш учун жиноятчиларни фойда (наф) 
олиш манбалари ва ноқонуний топилган даромадларидан маҳрум этиш орқали самарали 
натижаларга эришиш мумкин. 
Шу ўринда, иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг бир қатор ўзига хос 
жиҳатларига тўхталиб ўтиш жоиз. 
Биринчидан,
иқтисодий ҳуқуқбузарликлар етказилган 
зарар миқдорига қараб квалификация қилинади. 
Иккинчидан
, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар асосан бланкет, яъни ҳаволаки 
нормалардан иборат бўлиб, содир этилган қилмишни баҳолаш учун бошқа қонун 
ҳужжатлари нормаларини кўриб чиқиш талаб этилади. Масалан, бюджет интизомини кўп 
миқдорда бузганлик
1
учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бунда бюджет интизомини 
бузиш нимада ифодаланиши ёки қандай содир этилиши ва унинг мазмунини аниқлаш учун 
1
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 184
1
-модда. 
http://lex.uz/docs/111453
 



Бюджет кодексига
2
мурожаат қилиш ҳамда айнан қайси норма талаби бузилганлигини аниқ 
кўрсатиб ўтиш лозим. 
Учинчидан
, иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар асосан латент, яъни яширин 
хусусиятга эга жиноятлар тоифасига киради. Иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни 
содир этиш усуллари доимий ўзгарувчанлик хусусиятига эга бўлиб, улар мураккаблашиб 
бориш, қонунчиликдаги бўшлиқлардан фойдаланиш, турли жиноий схемалар орқали содир 
этилиши ҳоллари кузатилади. Бу эса уларни аниқлаш ва фош этиш мураккаб эканлигини 
англатади. 
Иқтисодиёт соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун фуқаровий-ҳуқуқий, маъмурий, жиноий 
ва бошқа турдаги жавобгарлик турлари назарда тутилган. Содир этилган ҳуқуқбузарлик 
натижасида етказилган зарар, шунингдек пеня ва неустойкани тўлиқ ундириб олиш 
фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлик ҳисобланади. 
Айни пайтда, содир этилган ҳуқуқбузарлик факти учун фуқаро ва мансабдор шахслар 
маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. 
Бундан ташқари, айрим қонун ҳужжатларида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун 
молиявий санкция кўринишида ёхуд бошқа турдаги жавобгарлик чоралари назарда тутилган. 
Жумладан, солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкция тарзидаги жавобгарлик
3
назарда тутилган. 
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликка тортишнинг ҳам бир қатор 
ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Булардан бири преюдиция, яъни айрим турдаги қилмишлар 
учун шахс муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсагина жиноий жавобгарлик 
келиб чиқади
4
. Масалан, фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини 
анча миқдоргача олиши ёки ўтказиши ҳолати бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқиши 
учун шахс олдин мазкур ҳаракатларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка 
тортилган бўлиши лозим ҳисобланади. Шахс мазкур ҳаракатлари учун муқаддам маъмурий 
жавобгарликка тортилмаган бўлса жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish