2 Тошкент давлат


-расм. 2018 йилда ишлаб чиқаришнинг технологик таркиби бўйича ишлаб



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

1-расм. 2018 йилда ишлаб чиқаришнинг технологик таркиби бўйича ишлаб 
чиқарадиган саноат таркиби, % да 
Таҳлилларга эътибор берадиган бўлсак, мамлакатимиз реал сектор корхоналари 
томонидан 2019 йил 1 январ ҳолатига кўра ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 
228,9 трлн.сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 114,4 % ни, саноат 
ишлаб чиқариш индекси эса 110,6 % ни ташкил этди [4].
Реал секторида саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб 
чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 13,2 % га (жами саноат 
ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига қўшган ҳиссаси 10,5 ф.п.), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни 
ишлашнинг – 25,4 % га (3,4 ф.п.), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони 
кондициялашнинг 4,1 % га (0,3 ф.п.) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, 
чиқиндиларни утилизация қилишнинг – 22,6 % га (0,2 ф.п.) ўсиши ҳисобланади. 
Реал сектор корхоналарида ресурслардан самарали фойдаланишнинг техник-ишлаб 
чиқариш йўналишлари қаторига, бирламчи хомашёни ишлаб чиқаришда фойдаланишга 
сифатли равишда тайёрлаш, машина ва ускуналар конструкциясини такомиллаштириш, 
хомашё, материал, ёқилғиларнинг тежамкор турларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш 
чиқитларини камайтирувчи ҳамда иккиламчи ресурслардан максимал даражада фойдаланиш 
ва барча турдаги йўқотишларнинг олдини олишни таъминловчи янги техника ва 
технологияларни жорий қилишни киритиш мумкин.
Реал сектор корхоналарида тежамкорликни таъминлашда моддий ресурслардан 
фойдаланиш самарадорлигини ўстириш бўйича бутун амалий ишларнинг асоси бўлиб 
ҳисобланади. Унинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатамиз: 
- ресурслар тежамкорлигини таъминлашнинг маъмурий усулларидан иқтисодий 
усулларига ўтиш; 


215 
- ресурслар тежамкорлигини мақсадли дастурлар асосида ташкил қилиш, ресурсларни 
тежаш сиёсатининг миқдорий аниқ мақсадларини ишлаб чиқиш ва уларга ташкилий-техник 
чора-тадбирлар, биринчи навбатда, ФТТ ютуқларини қўллаш асосида эришишни ташкил 
қилиш; 
- харажатларнинг ҳамда барча турдаги моддий ресурсларнинг илғор техник-иқтисодий 
меъёрлари тизимини яратиш; 
- корхонада меҳнат интизомини ўстириш;
- барча турдаги ресурслар тежамкорлигини иқтисодий ва маънавий жиҳатдан 
рағбатлантириш ҳамда хўжасизлик ва исрофгарчилик учун жавобгарликни кучайтириш; 
- кадрларнинг иқтисодий билимларини ошириш, ўқитиш, ресурслар тежамкорлиги 
соҳасидаги илғор тажрибаларни умумлаштириш ва тарқатиш. 
Реал сектор корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда айнан корхонада 
ресурслардан тежамли фойдаланиш асосида ишлаб чиқариш истеъмоли учун зарур 
эҳтиёжларни қисқартириш омиллари ҳам муҳим аҳамиятга ва у қуйидагилардан иборат: 
- маҳсулот сифати, унинг чидамлилиги ва эскирмаслик даражасини ошириш; бу 
маҳсулотни қўшимча ишлаб чиқаришга ҳамда таъмирлаш ишларини ўтказишга кетадиган 
зарур ресурсларга бўлган эҳтиёжни қисқартиришни белгилайди; 
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот энергия сиғимини пасайтириш; бу энергия 
ресурсларидан фойдаланиш жараёнида уларни тежашни билдириб, энергияга бўлган 
эҳтиёжларни қисқартиради; 
- ресурсларнинг самарали турларини чиқариш (прокатнинг тежамли турлари, қурилиш 
материалларининг енгил конструкциялари ва бошқалар); бу улардан фойдаланиш умумий 
ҳажмларини, ишлаб чиқаришдаги чиқинди ва йўқотишларни ҳамда бу ресурсларнинг 
ўзларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ ресурс харажатларини камайтиришни таъминлайди. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish