2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

180 
1-жадвал 
Минтақанинг иқтисодий хавфсизлиги ва давлатни тартибга солиш тизимидаги 
корхоналарни белгиловчи кўрсаткичлар 
МИНТАҚА 
КОРХОНА 
КЎРСАТКИЧЛАРИ 
1)
минтақа иқтисодиёти миқёсини акс 
эттирувчи 
1) корхона фаолияти миқёсини акс 
эттирувчи 
2)
минтақа фаолияти натижадорлигини акс 
эттирувчи 
2) корхона натижадорлигини акс эттирувчи 
3)
минтақада аҳоли қайта тузиш тартибини 
акс эттирувчи 
3) ташкилотда ходимларнинг ижтимоий-
иқтсодий ҳолатини акс эттирувчи 
4)
минтақада асосий воситалар ҳолати ва 
такрор ишлаб чиқилишини акс эттирувчи 
4) корхонада асосий воситалар ҳолати ва 
такрор ишлаб чиқилишини акс эттирувчи 
5)
минтақа ҳудуди ўзлаштирилганлигини 
умумий баҳолаш 
5) ўзлаштирилган қарз маблағларини 
баҳолашни акс эттирувчи 
6)
минтақанинг ўзини таъминлай олишини
акс эттирувчи 
6) корхонанинг ўзини таъминлай олишини
акс эттирувчи 
7)
минтақада 
кооперация 
алоқалари 
даражасини акс эттирувчи 
7) 
корхонада 
кооперация 
алоқалари 
даражасини 
акс 
эттирувчи 
(тармоқлаштириш ёки кластерлаш) 
8)
минтақадаги молиявий оқимларни акс 
эттирувчи 
8) корхонан молиявий фаолиятини акс 
эттирувчи 
9)
минтақада 
аҳолининг 
турмуш 
даражасини акс эттирувчи 
9) ходимлар даромадини акс эттирувчи
10)
минтақани умумий баҳолаш (аҳоли жон 
бошига ЯММ, ЯИМ) 
10) корхона фаолиятини умумий баҳолаш 
ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари
Маҳаллий мақсадларга эга турли ўзаро боғлиқ кичик тизимлар, кўп контурли 
бошқарув, 
иерархик 
тузилма, 
элементларнинг 
юқори 
динамиклиги 
билан 
мувофиқлаштирувчи таъсирларни сезиларли даражада кечиктириши, элементлар ҳолатининг 
тўлиқ аниқлиги билан ажралиб туради”.[6] 
Минтақавий иқтисодий тизимнинг иқтисодий жиҳатдан хавфсиз ишлаши бевосита 
унинг функционал элементлари самарадорлиги даражасига боғлиқ. Шундай қилиб, 
саноатнинг миқдорий нисбати минтақавий иқтисодий тизимнинг ривожланиш сифатини 
белгилайди; минтақада ресурслар мавжудлиги ресурслар нархини минималлаштиришга 
ёрдам беради ва минтақа учун бошқа минтақаларга нисбатан имтиёзларни таъминлайди; 
маъмурий компонент марказий ва узоқ ҳудудларнинг манфаатлари ва харажатларини 
ҳисобга олувчи бошқарув таъсирининг аҳамиятини тавсифлайди. 
Ташкилот таркибий яхлитлик нуқтаи назаридан элементларнинг комбинациясини 
оптималлаштириш билан белгиланади. Масалан, бу ташкилотнинг мақсадлари, уларнинг 
молиявий ҳолати, маркетинг бўлимини махсус бўлимга тақсимлаш ёки сотиш, таъминот, 
нархлаш бўлими, корхонада илмий тадқиқотлар ўтказиш ёки уларни ташкилот бюджетидаги 
алоҳида илмий тадқиқот институтлари ва лабораторияларга ажратишга боғлиқ.
Минтақа ва корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан хавфсиз хусусиятлари сифатида 
қуйидагилар аниқланди: барқарорлик, рақобатбардошлик ва хавфсиз фаолият. Ушбу 
жараёнлар бешинчи ва олтинчи технологик тузилмаларнинг ривожланиши, ахборот 
технологиялари (аппарат ва дастурий таъминот хизматлари), телекоммуникация, 
электроника ва электр жиҳозларини ишлаб чиқариш, оммавий ахборот воситалари ва 
фармацевтика саноатининг ривожланиши билан асосланади.[4] 
Барқарорлик, рақобатбардошлик ва нафақат минтақанинг, балки корхоналарнинг 
барқарорлиги бузилиши бу биринчи бобда кўзда тутилган ташқи ва ички омилларнинг 


181 
таҳлили билан аниқланади, уларнинг диагностикаси ва прогноз ҳолати иккинчи ва учинчи 
бобларда усул ва моделлар мажмуаси орқали ифодаланган. 
Минтақа ёки корхона иқтисодий муносабатларнинг мустақил мавзуси сифатида 
қаралганда, минтақанинг барқарорлиги ва хўжалик тизимлари сифатида корхоналар ҳар бир 
хўжалик юритувчи субъектнинг яхлитлигини таъминлаш орқали белгиланади. Минтақадаги 
яхлитлик (корхона) хавфли ташқи омиллар таъсири остида ҳам синергетик (бирлаштирувчи) 
потенциални сақлаб турувчи тизимнинг барқарорлиги учун асосдир.
Кўриб чиқилаётган субъектлар тизимидаги (минтақа ва корхона) таркибий 
элементларнинг бирлашуви уларнинг ҳар бирининг детерминистик фаолиятини сақлаб 
қолиши мумкин. Биз минтақанинг барқарор ривожланишини қуйидагича изоҳловчи 
муаллифлар фикрини маъқуллаш мумкин: “ривожланиш... ишлаб чиқаришнинг барча 
омиллари ва умуман минтақавий тизимни қайта тиклашга ёрдам беради. Фақат муайян вақт 
давомида муайян йўналишда минтақанинг динамик ривожланишини таъминловчи муайян 
такрор ишлаб чиыариш нисбатларини сақлаб турувчи ривожланиш барқарор ҳисобланиши 
мумкин”.
Мамлакат ва минтақанинг барқарор ривожланиши унинг ташкилотлари барқарор 
ривожланиши билан қўллаб-қувватланади. Самарали ва рақобатбардош фаолият туфайли 
минтақавий иқтисодий тизим иқтисодий жиҳатдан хавфсиз тарзда ишлайди. Индикатор 
вилоят ва корхона даражасида ҳисобланган “синергетик самара” деб аталади, у технология 
даражасини, минтақа ва корхонанинг ижтимоий ҳаракати тизими ва иқтисодий кўрсаткичлар 
даражасида белгиланади. 
“Синергистик самара” тоифасининг таркибий қисмларини танлаш мақсадларга боғлиқ, 
масалан, агар мақсад давлат ва корхона манфаатларининг мувозанати бўлса, унда 
“хуфиёналаштириш, коррупция, фирибгарлик, иқтисодий самарадорлик даражаси” 
кўрсаткичи синергия самарасининг элементи сифатида хизмат қилиши мумкин. 
Тадқиқотда 
“минтақавий 
ишлаб 
чиқарувчилар 
иштирокчилари 
ўртасидаги 
муносабатларни янада яқинлаштириш орқали иқтисодий маконнинг ички боғлиқлигини 
мустаҳкамлаш сифати” омилларини бирлаштирувчи синергия кўрсаткичи ўрганилди. 
Минтақанинг иқтисодий хавфсизлиги ва унинг корхоналари сифатида рақобатбардошлик 
минтақавий иқтисодий тузилмаларнинг афзалликлари, бозор улушларини баҳолаш ва 
минтақадаги барча хўжаликларининг комплекслилигини англатади.
Комплекслилик минтақавий хўжалик иштирокчиларининг ўзаро муносабатлари, ҳар 
бир корхона томонидан амалга оширилаётган ихтисослашув вазифасининг намоён бўлиши 
ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун шарт-шароитларни таъминловчи ҳудудлараро 
нисбатларнинг сақланиши билан таъминланади. 
А.Л. Пашнановнинг фикрича: “Комплекслилик ва яхлитлик – миллий хўжалик 
доирасида минтақаларни нисбий алоҳидалаш шарти сифатида хизмат қилади. Улар такрор 
ишлаб чиқиш алоқаларининг бир қисми маълум ушбу ҳудуд билан чекланганлиги ва шу 
асосда нисбий мустақилликка эришишда намоён бўлади”.[6] 
Бу ҳолатда, минтақа ва корхоналарнинг мустақиллиги марказ ва минтақалар, 
шунингдек, минтақа ва корхоналар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви муаммосига 
олиб келади. Шу сабабли минтақа ва корхоналарда юзага келувчи иқтисодий жараёнларнинг 
мазмуни ва характерига бевосита таъсир кўрсатувчи, яъни Россия Федерациясининг 
қонунчилик ҳокимияти даражасида, балки минтақа даражасида ҳам воситалар йиғиндиси ва 
институционал воситалар (тақсимловчи ваколат ва компетенциялар) муҳимдир. 
Минтақадаги анъанавий саноат ва корхоналар, шунингдек янгидан яратилган (шу 
жумладан, юқори технологияли, ахборот ва инновация) тузилмаларининг минтақавий 
нисбати барқарорлик, рақобатбардошлик ва хавфсизликни баҳолаш механизмлари сифатида 
хизмат қилиши мумкин. Яъни минтақавий иқтисодий тизимнинг барқарорлигини ташқи ва 
ички омиллар ва шароитлар, муҳофаза қилиш ва салоҳиятни (иқтисодий, саноат, меҳнат, 
илмий ва ҳоказо) таъсирини баҳолашга имкон берувчи минтақада бозор иқтисодиётини 


182 
ривожлантириш тизимида мувозанат белгилари мавжуд бўлиб, бу имкониятларни 
ўзгартириш хавф сигнали ҳисобланади.
Иқтисодий хавфсизлик тизимида хавф-хатарли фаолиятга нисбатан қуйидаги 
кўрсаткичлар қўлланилиши мумкин: хўжалик юритувчи субъектларнинг диверсификацияси, 
айрим саноат тармоқлари ихтисослаштирилиши ва минтақанинг (корхонанинг) иқтисодий 
тузилмасини оптималлаштириш.
Юқорида келтирилган хусусиятлар (барқарорлик, рақобатбардошлик ва хавфлилик) 
такрор ишлаб чиқариш (оддий ёки кенгайтирилган) жараёнларига тегишли бўлиб, унда биз 
минтақавий иқтисодий тизим бу шароитларда қай тарзда мустақил равишда ишлаши 
мумкинлиги, яқин ва узоқ келажакдаги истиқболлари ҳақида хулоса чиқаришимиз мумкин. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish