2 Тошкент давлат


- расм. Банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган тамойиллар



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

2- расм. Банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган тамойиллар
61
 
Демак мамлакатимизда, биз банк рискларини бошқариш сиёсатининг олдига қўйилган 
мақсад ва вазифаларини амалга оширишда тегишли тамойилларга риоя этиш лозим деб 
ҳисоблаймиз. Шу билан бирга, банк рискларини бошқариш тамойилларини ишлаб чиқишда 
ва уларни амалиётга жорий этишда ҳар бир мамлакат қатор омилларни ҳисобга олиши зарур 
деган фикрга келдик. Хусусан, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат: 
-миллий 
иқтисодиётнинг 
барқарорлиги 
ва 
рақобатбардошлиги. 
Мамлакат 
иқтисодиётининг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги тижорат банклари молиявий 
ресурслари базасига, уларнинг кредитлари ҳолатига, шунингдек, банк мижозларининг 
молиявий ҳолатига бевосита таъсир қилади. Буларнинг барчаси тижорат банклари 
операциялари бўйича риск даражасининг паст ёки юқорилигида намоён бўлади; 
- миллий валютанинг барқарорлиги. Мамлакат миллий валютасининг барқарорлиги, 
унинг сотиб олиш қобилиятининг мустаҳкамлиги тижорат банклари рискларининг 
объектлари ва субъектлари фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Чунки, маҳаллий ҳисоб-
китоблар ва барча банк операциялари айнан миллий валютада амалга оширилиб, ушбу 
операциялар натижаси бўйича кўриладиган иқтисодий зарар ёки риск даражасининг юқори 
ёки пастлиги айнан миллий валютадаги қиймат билан ўлчанади;
- аҳоли ва мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончининг мустаҳкамлиги. Бозор 
иқтисодиётининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланган ишонч банк рискларини 
самарали бошқаришда ҳам муҳим аҳамият касб этиб, аҳоли ва мижозларнинг банк тизимига 
бўлган ишончи қанчалик юқори бўладиган бўлса уларнинг ресурс базаси шу даражада 
мустаҳкам бўлади, бу ўз навбатида тижорат банкларини ликвидлик билан боғлиқ риск 
даражасини пасайтиришга ижобий таъсир кўрсатади. 
Юқорида қайд этилган ҳолатлар ва омиллардан келиб чиқиб, ҳар бир мамлакатда банк 
рискларини бошқаришда тегишли тамойиллар қўллашни кучайтиришни лозим деб 
ҳисоблаймиз. Уларнинг асосийлари юқоридаги расмда келтирилган.
1. Банк рискларининг шаффофлилигини таъминлаш тамойили. Банк рискларини 
бошқаришда мўлжалдаги самарага эришишда уларнинг шаффофлигини таъминланганлиги 
муҳим масалалардан ҳисобланади. Бунда асосий эътибор банкларнинг фаолиятида вужудга 
келиши билан боғлиқ бўлган рискларни эътироф этишга қаратилади. Бироқ, халқаро аудит ва 
61
Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган 


138 
рейтинг компаниялари йирик банкларнинг фаолияти бўйича қабул қилинаётган қарорлар 
бўйича етарли даражада шаффофликни таъминламаганлиги, шунингдек, айрим ҳолатларда 
банкларнинг ички бухгалтерия ҳисоботларини юритишда ҳаққонийликга риоя этилмаслиги 
оқибатида турли даражадаги рискларни вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Масалан, 2008 
йил сентябрь ойида рўй берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг асосий 
сабабларидан бири сифатида Америка Қўшма Штатлари банклари фаолияти юзасидан амалга 
оширилган аудит текширувларининг натижалари бўйича Артур-андерсон халқаро аудит 
фирмаси- нинг нопок ҳисоботларини келтириш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 
мазкур масала бўйича мамлакатимиз тижорат банклари бухгалтерия ҳисоботларини 
тайёрлашда ҳам айрим ҳолларда шу каби ҳолатлар учраб туради. 
2. Банк рискларини бошқариш самарадорлигини таъминлаш тамойили. Банк 
рискларини бошқаришда мўлжалдаги самара ва иқтисодий натижага эришилмайдиган бўлса, 
амалга оширилган барча ишлар ўзининг иқтисодий аҳамиятини йўқотади. Шунинг учун ҳам 
банк рискларини бошқариш юзасидан қабул қилинган ҳар қандай қарор банк рискларини 
бошқаришда тегишли самарани таъминлаши мақсадга мувофиқ. Албатта бунга қатор 
омиллар таъсир қилади. Хусусан, банк рискларини бошқариш бўйича банкнинг ички 
сиёсати, банк рискларини бошқаришга жалб этилган мутахассисларнинг билим 
кўникмалари, мамлакатда мавжуд қонуний-ҳуқуқий асоснинг мавжудлиги ва бошқа шу 
кабилар банк рискларини бошқариш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
3. Банк рискларини бошқаришда мустақилликнинг таъминланганлик тамойили. Бозор 
иқтисодиётига ўтиш даврини бошидан кечираётган кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан 
мамлакатимиз банк тизимида ҳам рискларни бошқариш юзасидан қабул қилинадиган 
қарорлар ва уларни амалга оширишда мустақилликнинг таъминланмаганлиги ҳолатлари 
кузатилади. Бу ўз навбатида, банк рискларини бошқариш, улар билан боғлиқ муаммоларни 
олдини олиш юзасидан тегишли самарали механизмларни ишлаб чиқиш имкониятини 
бермайди. Бизнинг назаримизда, банкларда рискларни бошқариш бўйича масъул ходимларни 
тўғридан-тўғри банк акциядорлари кенгашига ҳисобдорлигини белгилаб қўйиш мақсадга 
мувофиқ. Бу уларнинг банк фаолиятида вужудга келадиган қарорларни қабул қилиш, 
шунингдек, банкнинг молиявий барқарорлигига таъсир қиладиган операцияларни 
бажармаслик юзасидан мустақил фаолият юритиш имкониятини беради.
4. Рискларни бошқаришнинг таққосланувчанлик тамойили. Банк фаолияти билан 
боғлиқ рискларни бошқаришнинг турли туман йўллари мавжудки, банкнинг масъул 
мутахассислари уларнинг энг самарали ва оптимал вариантларини танлаш имконияти 
мавжуд бўлиши лозим. Бунинг учун ушбу жараёнда қўлланиладиган рискларни бошқариш 
бўйича усуллар таққосланувчанлик ҳолатига эга бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
Шу билан бирга, у ёки бу даражадаги банк рискидан кутилаётган йўқотишлар миқдори 
банкнинг рисклар натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил 
этилган заҳира фонди (капитали) га мутаносиб равишда бўлиши керак. Акс ҳолда, рискли 
ҳолатнинг салбий оқибатлари юзага келиши банкнинг даромади ёки фойдасига таъсир 
кўрсатиш орқали банкнинг олдида турган ривожланиш имкониятларини пасайтиради.
5.Рискларни бошқаришнинг даромадлилиги ва вақт тежамкорлигини таъминланганлиги 
тамойили. Банк рискларини бошқариш бўйича қабул қилинадиган қарорлар охир оқибатда 
банк учун тегишли иқтисодий манфаатдорлигини таъ- минлаши мақсадга мувофиқ. Банк 
рискларини бошқариш асослари банк фаолиятидаги рискли ҳолатларнинг салбий оқибатлари 
вужудга келиши мумкин бўлган ҳолларда улардан қочиш имкониятларини излаб топиш 
ҳисобланади. Банк томонидан қабул қилинган рискларни бошқариш учун қиладиган 
харажатлари миқдори эса ушбу рискларнинг салбий оқибатлари натижасида йўқотилиши 
мумкин бўлган қийматдан ошмаслиги лозим. Банк томонидан амалга ошириладиган 
операция қанчалик узоқ муддат давом этса ушбу операция бўйича уни таъқиб қилувчи риск 
ҳам шунга мувофиқ узоқ муддат яшайди. Натижада, ушбу рискларни бошқаришни ҳам узоқ 


139 
муддат да- вомида олиб борилишига бўлган зарурият юзага келади. Бу эса рискларни 
бошқаришдаги тежамкорлик мезонига қарама-қарши тарзда намоён бўлади. 
Иқтисодиётда банк рискларини бошқариш муҳим аҳамият касб этиб, уларни 
микродаражада ва макродаражада кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Банк 
рискларини бошқаришнинг микродаражадаги аҳамияти сифатида тижорат банкларининг 
молиявий барқарорлигини таъминланганлиги, банкларнинг аҳоли ва мижозлар олдидаги 
мажбуриятларини тўлиқ бажариш имкониятини бериши ва уларнинг ишончини 
мустаҳкамланганлигини, 
банкларнинг 
иқтисодий 
жиҳатдан 
тегишли 
иқтисодий 
манфаатдорликни олиши ва кўплаб бошқа жиҳатларни келтириш мумкин. Банк рискларини 
бошқаришнинг макродаражадаги аҳамияти сифатида мамлакат миллий иқтисодиётининг 
барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодий ўсишга банк тизимининг ижобий таъсири, миллий 
валютанинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамланиши ва инфляциянинг меъёрий 
даражасини таъминланганлиги, мамлакат савдо ва тўлов балансида ижобий қолдиқнинг 
вужудга келиши каби ҳолатларни келтириш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, банк рисклари ва уларни бошқариш жуда кўп қиррали жараён 
бўлиб, ушбу жараённи самарали йўлга қўйилиши тижорат банклари молиявий 
барқарорлигини таъминлаш ва уларнинг фойда даражасини ошириш, банк тизимидаги яъни 
мижозлар маблағларини иқтисодий хавфсизлигини ошириш,химоялашга ижобий таъсир 
кўрсатади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish