2 Тошкент давлат


Абасханова Халима Юнусовна



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

 
Абасханова Халима Юнусовна, 
Усманов Беҳзод Шухратович, 
Хужаназарова Наргис
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари университети
 
ҲИМОЯЛАНГАН ТИЗИМЛАРНИ CODESYS
ДАСТУРИЙ ТЎПЛАМИДА ЯРАТИШ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
 
Аннотация
: Ушбу ишда ҳимояланган тизимларни лойихалаштиришда CoDeSys 
дастурий тўплами афзалликлари,имкониятлари ва ўрнатилган тизимларда қўлланилиш
кўриб чиқилган. 
Аннотация
: В этой статье обсуждаются преимущества, возможности и 
преимущества программного пакета CoDeSys при проектировании защищенных систем. 
This article discusses the benefits, features, and benefits of the CoDeSys software package 
when designing secure systems. 
Калит сўзлар: ДМК (дастурланувчи мантиқий клнтроллерлар), МЭК (белгиланган 
махсус тиллар) 
Бизга маълумки, ДМК (дастурланувчи мантиқий клнтроллерлар)ни дастурлаш учун
ҳалқаро стандартда МЭК 61131-3 белгиланган маҳсус тиллардан фойдаланилади. Улар 
махсус мутахассислар учун мўлжалланмагани учун фойдаланиш учун осон ва қулайдир. 
Илгари бундай дастурий таъминотлардан фақат ишлаб чиқарувчи фойдалана олган бўлса, 
ҳозирги даврда тижорат туридан бирига айланган.
Микроэлектроника соҳасида тўлақонли рақобатбардош ва ундан ташқари замонавий 
интерфейсга эга дастурий мухитларни яратиш осон иш эмас. У ўз навбатида иқтисодий ва 
ижтимоий маблағ талаб қилади. Охирги ўн йилликда дунё бозорида ихтиёрий аппарат 
платформасига мос келувчи универсал жиҳозлар пайдо бўлди. 
Европа бозорларининг асосини 3S-Smart Software Solutions GmbH компаниясига 
тегишли CoDeSys дастурий тўплами эгаллаган. 2017 йилга келиб 400 мингдан ортиқ
Расм 1.Тизим ва амалий дастурий таъминот тақсимланини стратегияси



162 
компаниялар қўллаган. CoDeSys мослашиши кўп маблағ, вақт талаб қилгани билан унга 
талаб катта. Шуни инобатга олган холда, савол туғилиши мумкин, яъни уни ўрнатилган 
тизимларда қўллаган даврда вақт, маблағ, мослашишлар ва х.к. (киритиш чиқариш модул 
драйверлари) кетган вақт қаноатлантирадими? Тўлиқ қаноатлантиради деб айта оламиз, 
чунки мураккаб дастурлаш жараёнлари ва уларни тизимга ёзиш, текшириш ҳаммаси 
мужассамланган. CoDeSys да дастурчи юқори поғонада ишлайди, демак иш жараёни тез ва 
сифатли амалга оширилади. Ушбу жараён амалий дастурлаш ва тизим поғонасининг аниқ 
тақсимлангани натижасида амалга оширилади. CoDeSys да маҳсус тизим кутубхонаси 
мавжуд бўлиб операцион тизимга киришга руҳсат олишга имкон яратади. Масалан, агар 
CoDeSys бажарувчи тизими QNX га мўлжалланган бўлса, у холда кўп масалали МЭК 
модели билан чегараланмасдан, операцион тизим хамма имкониятларидан фойдаланган 
холда топшириқни динамик холда яратиш имкони амалга оширилади. МЭК 
комбинацияларида дастур масалалардан бири сифатида қўлланилади, CoDeSys да эса бир 
мухитда лойихани тўлалигича амалга оширилади. Юқорида
келтирилган имкониятлардан CoDeSys да ўрнатилган тизимлар учун яратилган 
дастурий таъминотгина эмас, балки уларни амалга ошириш ва кузатиш имкониятларининг 
ҳам мавжудлигидадир. Бу эса ўз навбатида юқори маош тўланадиган мутахассислардан озод 
этади ва иш сифатини оширади. 
CoDeSys да телекоммуникацион тармоқ элементларини тармоқда ишлашини 
мониторинг қилиш ва бу билан зарурий маълумотларга эга бўлиш мумкин, бундан ташқари 
телекоммуникация тизимлар ҳолати жадвалини дастурини тузишимиз мумкин, натижада биз 
тизим дастурий таъминот қурилмалари ва иш сифатини таъминловчи тизим дастурларини 
бажариш ҳолатини кузатишимиз мумкин. Яратилган дастур талаб этилган элементларни 
бошқара бошлайди. 
CoDeSys да нафақат дастур яратиш балки моделлаштириш имкониятлари ҳам мавжуд 
[2]. Дастурлар муҳитида график редактор мавжуд бўлиб, график элементлар ёрдамида 
схемаларни чизиш имкониятини яратади. (Расм 2) 
Расм 2. График муҳити 
Ҳар бир схемадаги элементларнинг ўз тўпламлари мавжуд, шунингдек уларнинг 
параметларини кўрсатиб иш жараёнини кузатиш мумкин. Элементлар қаторида оддий 
(чизма, тўртбурчак ва х.к.) мураккаб элементлар (шкала, гистограмма ва х.к.) авария 
ҳолатлари учун махсус жадваллар мавжуд. 
Элементлар интерактив, улар ёрдамида маълумотларни клавиатура, сенсорли панел ёки 
клавиатурадан киритиш мумкин. CoDeSys нинг яна бир ўзига жалб этувчи томонларидан 
бири ҳамма ҳисоб контроллерда бажарилади. CoDeSys махсус компонетларига асосан, 


163 
визуализацияни контроллерларга уланган холда, Web-браузерларда амалга оширилса хам 
бўлади. 
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, дастурлаш технологияларида мавжуд 
дастурий муҳитлардан CoDeSys ўзининг қулайликлари, барча учун тушунарли жихозлар, 
график интерфейснинг мажудлиги, моделлаштириш, схема элементларига компонетларни 
белгилаш ва кузатиш, реал қурилмаларга дастур ўрнатиш бир муҳитнинг ўзида мужассам 
этилганлигидадир. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish