2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

2,3 
2,3 
2,3 
2,6 
2013 y.
2014 y.
2015 y.
2016 y.


145 
шу жумладан Интернет (1808,8 млрд.сўм); шаҳарлараро, ҳалқаро телефон алоқаси 
хизматлари (911,1 млрд. сўм) эгаллайди.
Алоқа хизматларининг умумий ҳажмида аҳолига кўрсатилган хизматлар улуши 71,2% 
ни ташкил этди. 2017 йилда аҳолига кўрсатилган алоқа хизматлари ҳажми 5104,7 млрд. 
сўмни ташкил этди, 2016 йилга нисбатан эса бу кўрсаткич 25,1% га (амалдаги нархларда) 
ошди. 
Ҳудудлар миқёсида алоқа хизматларининг умумий ҳажмидаги энг катта улуш Тошкент 
шаҳри (42,1 %), Самарқанд (7,7 %), Фарғона (7,4 %), Андижон (5,9 %), Наманган (5,4 %), 
Қашқадарё (5,2 %) вилоятлари эгаллаган. Энг паст улуш Сирдарё (1,9 %), Тошкент (2,5 %), 
Жиззах (2,5 %), Навои (2,7 %), Хоразм (3,6 %), Сурхондарё (3,9 %), Бухоро (4,4 %) 
вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (4,4 %) кузатилди. 
2-расм 
Фаолият турлари бўйича алоқа хизматларининг таркиби,%. 
* Давлат статистика қўмитаси маълумотлари (2018). www.stat.uz 
Республикада мобил алоқа тармоқларининг динамик кенгайиши кузатилмоқда. Агар 
яқинда ундан фақат сўзлашувлар учун фойдаланилган бўлса, бугунги кунда бу замонавий 
алоқа тури оммавий ахборот воситаларида долзарб маълумотларни олиш, маълумот 
алмашиш, молиявий битимлар тузушни амалга оширишга ёрдам бермоқда. Айни пайтда 
Ўзбекистон бозорида мобил алоқа хизматларини «Унител» МЧЖ («Беелине» савдо белгиси), 
«Универсал Мобиле Сйстемс» («УМС» савдо белгиси), «РWC» («Перфеcтум Мобиле» савдо 
белгиси), «Cоscом ХК МЧЖ («Уселл « савдо белгиси) ва «УзМобиле» филиали 
«Ўзбектелеком» АЖ компаниялари томонидан кўрсатилади. Мобил алоқа хизматлари 
CДМА, ГСМ900, ГСМ-1800, УМЦ 2100, 4Г ЛТЭ стандартларида такдим этилади. Мобил 
алоқа операторлари томонидан мобил алоқа фойдаланувчилари учун қўшимча, ҳусусан, 
мобил интернет, СМС-информер, интернет-банкинг ва бошқа хизматларни фаол равишда 
тақдим этмоқда.
Шунингдек, биз илмий тадқиқотимиз давомида ЯИМнинг ўсишига мобил алоқа 
абонентлари сонининг ҳамда ЯИМдан илмий-техника харажатларига ажратмаларнинг 
ўсишини регрессион таҳлил қилдик. 
Ушбу таҳлилимиз регрессия бўлиб, 2000-2016 йиллардаги мамлакатимизнинг 
кўрсаткичларини ўз ичига олган.
Кўп корреляция коеффиценти R (бир нечта R) R квадратининг ижобий квадрат 
илдизидир (кўп ўлчов коеффициенти, Қолдиқ тарқалиши ва R квадратини аниқлаш 
коеффициенти). Ушбу статистикалар ўзгарувчан реграцияни (яъни, бир нечта мустақил 
ўзгарувчини қўллаш) амалга ошираётганда ўзгарувчилар ўртасидаги муносабатни 
тавсифлашда фойдалидир. 
3,5 
11,4 
58,8 
23,1 
3,2 
3,3 
14,1 
54,2 
25,2 
3,2 
0
10
20
30
40
50
60
70
Почта хизмати 
Телефон алоқаси 
Мобил алоқаси 
Маълумот узатиш тармоғи 
Бошқа алоқа воситалари 
2017 y.
2016 y.


146 
Кўп корреляция коеффициенти қарам ва ўзгармаc ўртасидаги муносабатларнинг 
яқинлигини тавсифлайди. 0 дан 1 га фарқ қилади. 
Бизнинг статистик таҳлилларимизда корреляция коеффицети 0,59 ни ташкил этади. 
Кўп корреляция коеффициентининг аҳамияти Фишер Ф-тест столида тасдиқланган. 
Ўзининг гипотезаси, агар сапма эҳтимоли қиймати маълум даражадан ошиб кетган бўлса 
(кўпинча улар = 0,1, 0,05, 0,01 ёки 0,001). 
Яқинлашишнинг миқдорий 
ўлчови 
Алоқа кучининг сифат 
тавсифи
0,1-0,3 
Кучсиз 
0,3-0,5 
Ўрта 
0,5-0,7 
Эътиборга лойиқ 
0,7-0,9 
Кучли 
0,9-0,99 
Ўта кучли 
Бизнинг таҳлилларимизда F 0,09 ни ташкил этади. Бу кузатилган ўзгарувчилар ва 
ўзгармас ўртасидаги боғлиқлик жуда заифлигидан далолат беради. Яъни, илмий-техника 
харажатларининг ЯИМ ўзгаришидаги таъсири пастлигидандир. Шуни ҳисобга олиш 
лозимки, ЯИМ қийматининг ўзгаришида ижтимоий, маданий ва бошқа харажатларнинг ҳам 
ўрни бор. Аммо ривожланган мамлакатларда илмий-техник харажатларнинг ўзгариши ЯИМ 
динамикасида намоён бўлади. Бунга асосий сабаб юқори технологияли товарларнинг 
мамлакат ЯИМдаги улуши ҳамда экспортнинг таркибида юқори технологияларнинг 
мавжудлиги билан изоҳланади. Илмий-техника ва конструкторлик фаолиятига ЯИМдан 
харажатларнинг ошиши мамлакат ЯИМнинг ортишига ва рақамли иқтисодиётнинг 
ривожланишига энг асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Аммо мамлакатимизда рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган 
бошқа муаммолар мавжуд:

Мамлакатда интернет тезлигининг юқори эмаслиги; 

Масофавий хизматларга нисбатан аҳоли ишончининг пастлиги (қоғоз 
квитанциялар ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатларга ўрганиб қолганлиги); 

Аҳоли малака даражасининг рақамли тизимга ўтишга тайёр эмаслиги ва 
бошқалар.
Юқоридаги муаммоларни ечиш мақсадида қуйидагиларни таклиф этамиз: 
Биринчи босқич, энг аввало, «Рақамли иқтисодиётга ўтиш тўғрисида»ги Давлат 
дастурини қабул қилиш лозим.
Шунингдек, ушбу босқичда таълим муассасаларида ахборот технологиялари, ундан 
фойдаланиш қўлланмалари ва алгаритмларининг тўлиқ ўргатилиши; Рақамли иқтисод 
бўйича кадрлар тайёрлаш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида давлат даражасида қуйидаги 
вазифалар белгиланиши лозим:

рақамли иқтисодиётни ўқитиш учун шарт-шароитларни яратиш;

рақамли иқтисодиётни малакали кадрлар билан таъминлайдиган таълим тизимини 
такомиллаштириш;

рақамли иқтисодиётнинг талабларига асосланиши керак бўлган меҳнат бозори;

Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини ривожлантиришда зарур ваколатларни ишлаб 
чиқиш ва ходимларнинг иштирокини таъминлаш учун мотивация тизимини яратиш . 
Замонавий таълим тизими компютерлаштириш ва ахборотлаштиришнинг фаол 
босқичидан ўтди. Бу жараёнлар молиялаштиришга, университетларнинг ривожланиш 
даражасига, факультетнинг тайёргарлик даражасига ва бошқаларда жуда муҳим эди. Рақамли 
ахборот воситаларининг маданий аҳамияти уларнинг кучли ва заиф томонларидан қатъий 
назар очиқ. Уларнинг тарқалиши билан одамларнинг кундалик ҳаётига, маданий 


147 
иерархияларга, одамларнинг бир-бирлари билан ва улар атрофидаги дунё билан ўзаро 
муносабатларига таъсир кўрсатадиган ўзгаришлар мавжуд. Маданий тажрибани 
шакллантириш тизими бутун маданиятнинг асосий соҳаларини ўзгартиради. 
Венчур фондларини ташкил этиш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш лозим. Жумладан, 
Ўзбекистон Республикасида венчур молиялаштиришни венчур компаниялари ва венчур 
фондлари олиб бориш ҳуқуқига эга эканлигини алоҳида кўрсатиш лозим. 
Венчур компаниялари-венчур молиялаштиришни амалга оширишга йўналтирилган 
юридик шахслар. 
Венчур фондлари-қимматли қоғозларни сотиш орқали шакллантириладиган юридик 
шахслардир. Шунингдек, венчур маблағлари пенсия фонди, бошқа жамоят фондлари ва 
суғурта компаниялари маблағлари эвазига ҳам шакллантирилиши мумкин. 
Венчур компаниялари ва фондлари камида 51 фоизи таъсисчи ёки таъсисчиларнинг ўз 
маблағлари бўлган шароитда ташкил этилади. 
Венчур компаниялари ва фондлари умумий маблағининг 10 фоизидан ошмаган 
миқдорини фақатгина бир лойиҳага йўналтириши мумкин. 
Венчур шартномаларини молиялаштириш манбалари қуйидагилардир: 

венчур фаолияти субъектлари маблағлари; 

акциядорлик жамиятлари томонидан жалб қилинган маблағлар; 

ушбу мақсадлар учун тегишли бюджетлар томонидан тақдим этиладиган 
республика бюджети ёки маҳаллий бюджетларнинг маблағлари; 

давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари, венчур 
капитали фаолиятига жалб этилган давлат ташкилотлари; 

хорижий инвесторлар; 

халқаро молиявий ташкилотлар ва жамғармалар; 

жисмоний шахсларнинг шахсий жамғармалари. 
Давлат илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг амал қилишини тугаллангандан сўнг 
ишлаб чиқаришда қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда, амалий илмий-тадқиқот ишларини 
амалга ошириш учун устувор молиялаштиришни таъминлайди. 
Дастурларни молиялаштириш манфаатдор томонларнинг иштирокида қайтариладиган 
асосда амалга оширилади. 
Иккинчи босқич, аҳолининг барча қатламлари учун рақамли тизимдан фойдаланиш 
дастурини ишлаб чиқиш лозим. Жумладан: 
7-17 ёшлар учун умумий асос билимлар ва тушунчаларни ўргатиш. Рақамли 
иқтисодиётнинг асоси бўлган замонавий асбоб-ускуналар ва уларнинг қурилмалари ҳақида 
ЭҲМ фанидан ташқари «Рақамли тизим» фанини таълим жараёнига киритишни таклиф 
этамиз.
Ушбу фан банкоматлар, терминаллар, компютерлар, андроид воситалар ва бошқа 
қурилмаларнинг тузилишини ўргатади. 
18-25 ёшлилар учун (олий таълим муассасалари талабалари учун) ўз мутахасислиги 
бўйича инновацион технология ва техникаларни лойиҳалаштириш ва уларни амалиётда 
қўллаш бўйича кўрсатмалар берилади. Курс сўнгида ҳар бир талаба ўзининг инновацион 
ғояси ва унинг лойиҳаси, амалиётга қўлланиши бўйича курс ишини тақдим этиши керак 
бўлади. Олий таълим муассасасининг йўналишидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш 
фаолиятига тадбиқ қилинади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига 
инновацион ғояли курс ишлари у тақдим этилган кундан бошлаб 30 иш куни давомида 
юборилиши ва тегишли жавоб олиниши лозим. Бундай тизим ёш мутахасисларнинг 
инновацион ғояларини амалиёт билан боғлаш ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
имконини беради.
25-60 ёшгача бўлганлар учун иш жойларида рақамли технологияларни ўргатиш 
курслари ташкил этилади. Бундай курслар фаолияти ишлаб чиқаришдан ажрамаган ҳолатда 
амалга оширилиши мумкин.


148 
Шунингдек, хоҳловчилар учун «Лойиҳа-конструкорлик», «Банк рақамли тизими» 
сингари ўқув курслари ҳам ташкил этилса, фуқароларнинг рақамли иқтисодиёт бўйича 
саводхонлиги ошган бўлар эди.
Учинчи босқич, мамлакатимиз ишлаб чиқариши учун муҳим бўлган босқичлардан бири 
ҳисобланади. Айнан шу босқичда ишлаб чиқариш ҳамда инновацион фаолиятнинг давлат 
бюджетидан молиялаштириш ҳажми оширилиши талаб этилади.
Ҳозирда мамлакатимизда компютер, банк терминаллари ва электрон асбоб-ускуналар 
ишлаб чиқарувчи саноқли корхоналар мавжуд. Асосий воситалар импорт маҳсулотлари 
бўлиб ҳисобланади. Ҳаттоки, пластик карточкалар учун чиплар ҳам импорт маҳсулотлари 
бўлиб ҳисобланади. Иккинчи босқич ўз самарасини беришни бошлагандан сўнг, учинчи 
босқични амалга ошириш қийинчилик туғдирмайди.
Ушбу босқичда давлатнинг асосий вазифаси ишлаб чиқаришнинг янги тармоқларини 
молиявий, ташкилий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўлиб ҳисобланади.
Тўртинчидан босқич рақамли технологиялартнинг ҳаёт тарзига айланишининг давлат 
томонидан қўллаб-қувватланиши, хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш тизимида рақамли 
технологияларнинг фаол қўлланилиши. Масалан, шифокорга электрон навбатга ёздириш, 
таҳлил натижаларин электрон олиш ва шифокорга юбориш ҳамда шифокордан электрон 
имзо асосидаги ташхисни қабул қилиб олиш; ёки умумий овқатланиш жойларида овқатга 
электрон буюртма бериш ва бошқалар. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish