расм. Флексура элементлари.
Қия ётган қатламларда ҳосил бўлган флексуралар мувофиқ ва номувофиқ турларга бўлинади. Муво-фиқ флексураларда устки, пастки ва туташтирувчи қанотлари бир томонга қараб ётган бўлади. Номувофиқ флексураларда устки ва пастки қанотлар бир томонга, туташтирувчи қанотлари эса, қарама-қарши томонга қараб ётган бўлади.Флексуралар субстрат ётқизиқларида узилмали структуралар ҳосил бўлиши ва маълум блокнинг чўкиши натижа-сида пайдо бўлади. Лекин бунда флексура ҳосил қилувчи қатлам яхлитлиги бузилмасдан чўзилган бўлади.
Бурмали структуралар ва флексуралар табиатда жуда кенг тарқалган. Улар ер пўстининг тектоник ривожланиши натижасида вужудга келади ва ҳудуднинг геологик тараққиёти тарихини босқичма-босқич ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Булардан ташқари кўпгина фойдали қазилма бойликларнинг ҳосил бўлиши ва тўпланиши бурмали структураларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Бурмали структураларни ва флексураларни ҳар томонлама ўрганиш фойдали қазилма конларини қидиришда, разведка ва эксплутация қилишда катта амалий аҳамиятга эга.
Узилмали структуралар ва уларнинг морфологик турлари. Узилмали структуралар (ер ёриқлари) ер пўстида ривожланадиган тектоник кучлар таъсирида содир бўлиб, бурмали тоғларда кенг тарқалган.
Ер пўстининг яхлитлиги бузилиши орқали бир-биридан ажралган бўлаклари ўзининг фазода тутган ўрни ва сурилишда қатнашиш фаоллиги билан ажралиб туради. Сурилиш юзаси билан ажралган тоғ жинсларининг бўлаклари сурилмали структураларнинг блоклари ёки қанотлари деб аталади. Узилмали структуралар ер юзасидаги рельеф шакллари бўйича яққол кўриниб туради.
Узилмали структураларнинг сурилиш юзаси текис ва нотекис бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда у одатда силлиқланган бўлади. Бундай силлиқ ва ялтироқ юза - сирпаниш ойнаси деб аталади.
Сурилиш юзаси нотекис бўлса, ўзаро харакатда бўлган блоклар орасида тектоник брекчиялар ҳосил бўлиши мумкин. Тектоник брекчияларнинг ҳаракатдаги блоклар орасида майдаланиб эзилиши ва зичлашиши оқибатида милонитлар ҳосил бўлади.
Тектоник брекчиялар катта бўшлиқ ҳажмига эга бўлганлиги учун кўп ҳолларда уларнинг ичига гидротермал эритмалар кириб, томирли ва маъданли минерал ётқизиқлар ҳосил қилади. Шунингдек тектоник брекчиялар орасида ерости сувлари, газ ва нефт маҳсулотлри тўпланиши мумкин.
Узилмали структурада кўтарилган блок ёки ётган қанот, чўккан блок ёки осма қанот, сурилиш юзаси, сурилиш юзасининг ётиш бурчаги, сурилиш амплитудаси каби элементлар ажратилади
Узилмали структуралар ўзининг хима-хиллиги билан ажралиб туради ва блокларнинг сурилиш юзаси йўналиш чизиғи бўйича (горизонтал), сурилиш юзасининг ётиш чизиғи бўйча (вертикал) ва уларнинг ҳар иккисига ҳам маълум бурчак остида (диагонал) ҳаракатланиши орқали бир-биридан фарқланади. Булардан ташқари блокларнинг сурилиш юзасига перпендикуляр йўналишдаги харакати, сурилиш юзасининг ётиш бурчаги, унинг ётиш томони ва бошқа хусусиятлари ҳам ҳисобга олинади. Улар орқали узилмали структуралар узилма, аксузилма, силжима, устсурилма, қоплама ва очилма сингари турларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |