2 соат Талабалар сони



Download 54,87 Kb.
bet16/16
Sana02.03.2022
Hajmi54,87 Kb.
#479412
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-mavzu AV va NA lar hisobi (1)

Қолдиқ қиймат номоддий активларни жамланган эскириш суммаси чегириб ташлангандан кейинги бошланғич қиймати бўлиб, асосан уларни баланс қийматини топишда ишлатилади.
Номоддий активларни қайта баҳолаш - номоддий активларнинг баланс (тиклаш) қийматини жорий бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.
Тикланган қиймат номоддий активларни қайта баҳолашдан кейинги ёки қўшимча капитал қуйилмалардан кейинги вақтинчалик қиймати бўлиб, у шу санадан бошлаб бошланғич қиймат ҳисобланади.
Корхона қайта баҳолашни агарда жорий қийматни фаол бозор маълумотлари асосида аниқ белгилаш мумкин бўлган шартларда қайта баҳолаш санасидаги жорий қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга ошириши мумкин.
Номоддий активлар бўйича қайта баҳолашни етарлича мунтазамлик билан амалга ошириш лозим. Чунки уларнинг баланс (тиклаш) қиймати баланс ҳисоботини тузиш санасидаги бозор қийматидан фарқ қилмаслиги ўта муҳим.
Номоддий активни қайта баҳолаш чоғида ушбу қайта баҳоланаётган актив тааллуқли бўлган бир турдаги номоддий активларнинг барча гуруҳи қайта баҳоланиши керак, бундай активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустаснодир.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда жорий (тиклаш) қиймати бўйича акс эттирилади.
Номоддий активнинг жорий қийматини номоддий активнинг ушбу тури бўйича фаол бозор нархлари асосида белгилаш мумкин.
Бозор қиймати номоддий активларни олувчи ва сотувчи ўртасидаги келишув қиймати бўлиб, у фақат сотиш натижаларини ҳисобга олишда қўлланилади.
Агар илгари қайта баҳоланган номоддий активнинг жорий қийматини фаол бозор маълумотлари асосида бошқа белгилаш мумкин бўлмаса, номоддий активнинг баланс қиймати жамланган амортизация чегирилган ҳолда, фаол бозор маълумотлари асосида унинг охирги қайта баҳоланган санадаги тиклаш қиймати бўлиши керак.
Номоддий активларни қайта баҳолашда жорий қийматни ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун корхонанинг ихтиёрига кўра қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:
а) тайёрловчи фирмалар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда ваколатхоналаридан ёзма шаклда олинган худди шундай номоддий активга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;
б) қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва номоддий активларни харид қилиш санасига Марказий банк курсларининг нисбати сифатида аниқланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санасига ЭАВда номоддий активларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда);
в) қайта баҳолашни ўтказиш даврида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётлар ва шу кабиларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
г) тегишли номоддий активнинг қиймати тўғрисида баҳоловчининг ҳисоботи.
Номоддий активларнинг бошланғич (тиклаш) қийматини қайта баҳолаш чоғида уларнинг қайта баҳолаш санасидаги жамланган амортизацияси номоддий активларнинг бошланғич (тиклаш) қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинчалик амортизацияни ҳисоблаш қайта баҳоланган (тиклаш) қийматидан амалга оширилади. Қайта баҳолаш индекси номоддий активнинг жорий қийматини унинг бошланғич қийматига бўлиш йўли билан аниқланади.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активларнинг қўшимча баҳоланган суммаси резерв капитали таркибига "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётига ўтказилади.
Қайта баҳолаш натижасида номоддий активлар қийматининг камайиш суммаси аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган ушбу объектнинг қўшимча баҳолаш суммаси чегарасида "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти бўйича резерв капиталини камайтиришга олиб борилади. Объект қийматининг камайиш суммасининг унинг қўшимча баҳолаш суммасидан юқориси бошқа операцион харажатларга киритилади.
Номоддий активларнинг қайта баҳолаш натижалари номоддий активларни қайта баҳолаш амалга оширилган жорий даврда молиявий ҳисоботда акс эттирилади.
Номоддий активни дастлаб тан олингандан сўнг молиявий ҳисоботда акс эттиришда қўлланадиган усул мажбурий тартибда корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши керак.
Номоддий активларнинг бошланғич қиймати дастлаб мўлжалланган келгусидаги иқтисодий фойдани оширишга имкон берадиган, ушбу номоддий активларни такомиллаштириш ва уларнинг имкониятлари ва фойдали хизмат муддатини ошириш билан боғлиқ бўлган харажат

1 Ўз. Р молия вазирининг 09.10.2003 й. 114-сон буйруғи билан тасдиқланган), АВ томонидан 20.01.2004 й. 1299-сон билан рўйхатга олинган



2 Ушбу мавзу бўйича маъруза курсини тайёрлашда З.У. Мухаммедов иштирок этди.

3 Ўз.Р Молия вазирининг 25.03.2005 й. 35-сон Буйруғи билан тасдиқланган,(АВ томонидан 27.06.2005 й. 1485-сон билан рўйхатга олинган



4 Ўз.Р Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 28 декабрда 581-сон билан рўйхатга олинган

Download 54,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish