2 соат Талабалар сони


Йиллар Йиллик амортизация



Download 54,87 Kb.
bet13/16
Sana02.03.2022
Hajmi54,87 Kb.
#479412
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1-mavzu AV va NA lar hisobi (1)

Йиллар

Йиллик амортизация

Солиқга ториладиган амортизация

Жамланган амортизация

Қолдиқ қиймат

1 – усул

1

18000000

-

18000000

82000000

2

18000000

-

36000000

64000000

3

18000000

-

54000000

46000000

4

18000000

-

72000000

28000000

5

18000000

-

90000000

10000000

2 – усул

1

18000000

-

18000000

82000000

2

27000000

9000000

45000000

55000000

3

22500000

4500000

67500000

32500000

4

13500000

- 4500000

81000000

19000000

5

9000000

- 9000000

90000000

10000000

3 – усул

1

30000000

12000000

30000000

70000000

2

24000000

6000000

54000000

46000000

3

18000000

-

72000000

28000000

4

12000000

- 6000000

84000000

16000000

5

6000000

- 12000000

90000000

10000000

4 – усул

1

40000000

22000000

40000000

60000000

2

24000000

6000000

64000000

36000000

3

14400000

- 3600000

78400000

21600000

4

8640000

- 9360000

87040000

12960000

5

2960000

- 14040000

90000000

10000000



АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ АМОРТИЗАЦИЯСИ (ЭСКИРИШИ) ҲИСОБИ
Асосий воситалар бўйича амортизация (эскириш)ни ҳисоблашга доир операциялар счетлар режасида кўзда тутилган контрактив бўлган 0200 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари»да акс эттирилади. Ушбу счетнинг сальдоси кредит томонида бўлиб, у жамланган эскириш суммасини кўрсатади. Ҳисобланган эскириш, яъни эскириш суммасини кўпайиши ушбу счетнинг кредитида, эскириш суммасини камайиши эса 0200 счетнинг дебетида акс эттирилади. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг бошқа счётлар билан корреспонденцияланиши (боғланиши) 6.11-жадвалда келтирилган.
6.11-жадвал
Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)нинг бошқа счётлар билан боғланиши

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Счётларнинг боғланиши



Дебет



Кредит



1

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш



2010, 2310, 2710

0211-0299

2

Умумишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш



2510

0211-0299

3

Савдо корхоналарида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш



9410

0211-0299

4

Маъмурий мақсадлар учун фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш



9420

0211-0299

5

Қуйидаги мақсадларда фойдаланиладиган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш:
а) янги турдаги буюмларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида;
б) серияли ёки оммавий ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришда хизмат кўрсатиш
учун



9430

0211 - 0299

6

Ишчи ҳайвонлар бўйича эскиришни ҳисоблаш

харажатларни
ҳисобга олувчи
счётлар



0270

7

Кўп йиллик ўсимликлар эскиришини ҳисоблаш

харажатларни
ҳисобга олувчи
счётлар



0280

8

Оператив ижарага берилган асосий воситалар эскиришини ҳисоблаш



9430

0220 - 0299

9

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтиши натижасида уларга ҳисобланган эскириш суммасини ўтказиш



0299

0211-0290

10

Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагандан кейин ижарага берувчига қайтариладиган асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобдан чиқариш



0299

0310

11

Асосий воситаларнинг эскиришини қайта баҳолаш:
а) қиймати оширилганда;
б) қиймати камайтирилганда.



8510
0211-0299

0211-0299
8510

12

Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида уларга ҳақиқатда ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш



0211-0290

9210



5. НОМОДДИЙ АКТИВЛАРНИНГ МОҲИЯТИ ВА
УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Номоддий активларнинг моҳияти, уларни баҳолаш ва ҳисобга олиш тартиби 7-сон БХМС «Номоддий активлар»3 билан регламентлаштирилган.


Ушбу стандартга мувофиқ номоддий активлар – бу корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари (п.4 а).
Номоддий активларнинг таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилишини ва у моддий моҳиятга эга бўлмаслигини талаб этади. Моддий моҳиятга эга бўлмаган (пул маблағлари кўринишида бўлмаган) активлар, агарда юридик ҳуқуқлар, жумладан мулк ҳуқуқи билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин бўлган ва улардан узоқ муддат давомида фойдаланилган тақдирда номоддий активлар таърифига жавоб беради.
Активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
а) моддий-ашёвий тузилиш (шакл)га эга бўлмаслиги;
б) активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш. Бунда активнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақи миқдорининг камида эллик бараварини ташкил қилади. Корхона раҳбари номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври учун активлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли;
в) корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди;
г) ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномаси)нинг мавжудлиги;
д) идентификациялаш имконияти.
Номоддий актив идентификацияланадиган бўлиб ҳисобланади, агарда у қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ келса:
а) ажраладиган бўлса, яъни уни корхонадан ажратиб бўлса ҳамда сотиш, бериб юбориш, ижарага бериш, алоҳида ёки улар билан боғлиқ актив, контракт ёки мажбурият билан бирга айирбошлаш (гудвиллдан ташқари) мумкин бўлса.
Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг (шу жумладан ўрнатилмаган) таркибий қисми ҳисобланса, у моддий актив аҳамиятига эга бўлган асосий восита билан бирга қаралади. Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг таркибий қисми ҳисобланмаса ва мутлақ ҳуқуқ корхонага тегишли бўлса, у номоддий актив ҳисобланади;
б) ушбу ҳуқуқлар бериладиган ёки корхонадан ёхуд бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлишидан қатъи назар, шартномавий ва бошқа юридик ҳуқуқлардан пайдо бўлади.
Келгусида корхонанинг номоддий актив билан боғлиқ иқтисодий фойда олиш эҳтимоли фақатгина қуйидаги ҳолда мавжуд бўлади:
а) активнинг келгусида корхонанинг иқтисодий фойдаси (даромади)нинг кўпайтиришга қодирлиги, шунингдек корхонанинг активдан ушбу мақсадда фойдаланиш нияти исботланганда;
б) корхона кутилаётган келгусидаги иқтисодий фойдани топа олиши учун етарлича ресурслар мавжуд бўлганда ёки уларнинг ҳаммабоплигини исботлаш мумкин бўлганда.
Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади. Номоддий активларнинг инвентарь объекти бўлиб битта патентдан, гувоҳномадан, ҳуқуқдан воз кечиш шартномасидан ва шу кабилардан келиб чиқадиган ҳуқуқлар жами ҳисобланади. Бир инвентарь объекти бошқасидан ажратилиши (идентификацияланиши)нинг асосий белгиси бўлиб, улар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда мустақил вазифаларнинг бажарилиши ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун ишлатилиши ҳисобланади.
Иккита ёки бир нечта корхона мулкида бўлган номоддий активлар объекти ҳар бир корхона томонидан умумий мулкдаги унинг улушига тенг миқдорда номоддий активлар таркибида акс эттирилади.
Номоддий активлар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • номоддий активларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;

  • номоддий активларни тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;

  • номоддий активларни тўғри баҳолаш;

  • номоддий активлар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида тегишли бошланғич хужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш;

  • номоддий активлар амортизацияси (эскириши) ни белгиланган усул ва меъёрлар бўйича тўғри ҳисоблаш;

  • номоддий активларни Солиқ Кодексига мувофиқ солиқга тортилишини таъминлаш;

  • номоддий активлар бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтқазиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш;

  • мавжуд номоддий активлардан унумли фойдаланиш, кераксиз номоддий активларни ликвидация килиш, бепул бериш ёки сотиш натижаларини тўғри ҳисобга олиш;

  • номоддий активларга қилинган қўшимча харажатларни (капитал қуйилмаларни) тўғри ҳисобга олиш.



Download 54,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish