2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

И
.В.Страхов билан А.Л.Шнирман тадқиқотларининг кўрсатишича,
ўспиринлик ёшидаги дўстлик, ўсмирлик ёшидаги дўстликдан баъзи бир 
хусусиятлари билан фарқ қилади. 
Ўспиринларда дўстлик мотивлари анча чуқурроқ бўлади. 
Буларда -ошкоралик, ўзаро ишонч, талабчанлик, садоқат, биргаликда 
доимий ёрдам кўрсатиш, камчиликларни тугатиш, дўстига ёрдам 
бериш, ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш ва ҳоказо. 
Дўстлик ҳислари анча сермазмун бўлиб, қизиқишлар 
фаолиятнинг кенг доирасини қамраб олади. 
3) Дўстлик эмоционал бўлиб, дўсти кечираётган ҳисларга жавоб 
бера олиш қобилиятига эга бўлади. 
Ўспиринлик ёшидаги дўстлик кўпинча бутун умр бўйи давом этади.
Ўртоқлик муносабатлари жамоани жипслаштиришга ёрдам 


86
беради, унинг ҳаётий фаолиятини оширади. Ёнингда ўртоғинг борлигини 
ҳис қилишнинг ўзиёқ қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Ўспиринлар 
дўстлик, самимийлик, эмоционал софдиллик каби хислатларни биринчи 
ўринга қўйишади. Дўстлар бир-бирлари билан юракларини бўшатадилар. 
Дўстларга самимий меҳрибонлик шахсининг рефлективлик даражасига ҳамда 
унинг эмоционал ҳаёт хусусиятларига боғлиқдир.Ўспирин ҳамма вақт 
ростгўй, самимий бўлишни истайди. 
Ўспиринлик ёшида алоҳида бир ҳис - севги пайдо бўлади. Бу мактаб
ўқувчисининг эмоционал ҳаётида янги бир ҳолат ҳисобланади. 
Ўспиринлик севгиси соф, покиза, беғубор, хилма-хил кечинмаларга бой,
мулойим, хаёлга берилиш ва самимият белгиларига эга бўлади. Йигит 
ва қизларимизнинг севгини бошдан кечиришида бир-бирларини ҳурмат
қилиш, дўстлик, ўзаро ёрдам, бир-бирини тушуниш каби хислатлар 
характерли бўлиб, улар бир-бирларидаги юксак маънавий сифатларни 
қадрлайдилар. Йигит ва қиз болалар ўртасидаги муносабатлар ўспиринлик 
ёшида фаоллашган бўлади. Ўртоқларига нисбатан муносабатлар доираси
кенгаяди, Айниқса, кизларда аралаш дўстлик эҳтиёжлари кенгаяди. Болаларга 
хос 16-17 ёшларда биринчи жиддий мойиллик ва севги эҳтиёжлари кўрина 
бошлайди. Икки жинс ўртасидаги ўзаро муносабат масаласи асосий 
муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади.Ўспиринларда севги ҳисси бир қанча 
ҳолатларга боқлиқ. Биринчидан - жинсий етилиш; иккинчидан - ишонадиган, 
суянадиган ва ҳар қандай нозик масалалар бўйича гаплашиш мумкин бўлган 
дўстга эҳтиёж; учинчидан - бу табиий инсоний эҳтиёж ҳисобланиб, инсон 
кўпинча ўзини ёлғиз ҳис қилганида кучли эмоционал боғлиқликка интилади. 
Тадқиқотларнинг кўрсатишича бундай туйғу кучайган шаклда биринчи
бор илк ўспиринлик даврида юзага келади. Илк ўспиринлар ёлғиз бўлишни 
истамаганликлари учун ўзлари фаол равишда ўзаро яқин мулоқот, бир-
бирлари билан интим муносабатни излайдилар. Баъзан ўспиринлар бу
ҳисларга шунчалик берилиб кетадиларки, бошқа нарсалар мавжудлиги
ҳақида мутлақо унутиб қўядилар. Бу даврда ўспиринларда севиш 
мумкин бўлган қиз ёки йигит идеали пайдо бўлади ва кўп йиллар даврида 
бу идеал сақланиб туради. Ўспиринлар тасаввуридаги идеал кимнидир 
ёқтиришига, севишига туртки бўлади. Ўспиринларнинг идеал образлари 
баъзан реал бўлмайди, яъни улар ҳеч кимни «унга» ўхшатмайдилар. Бу эса 
уларда ишончсизлик ҳамда ёлғизлик ҳиссини ҳам юзага келтириши мумкин. 
Илк ўспиринларга шу мавзуда бадиий адабиётлар ўқиш, кинофильмлар,
театрлар томоша қилишни тавсия этиш ҳамда турли суҳбатлар ўтказиш, уларга 
ўзларини келгуси ҳаётларини ўзларига мос турмуш ўртоқлар топиш 
масаласига жиддийроқ ёндошишларига ёрдам беради. 


87

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish