Такрорлаш ва муҳокама қилиш учун саволлар.
19
1. Абу Наср Форобийнинг «Бахг-саодатга эришув» асарини мутолаа
қилинг ва алломанинг қуйидаги қарашларини ёзма баён этинг:
а) инсоний камолотга эришувда ақлий билишнинг аҳамияти.
б) иродавий
фазилатларни
шакллантириш
ва
одатга
айлантиришда
инсон қудрати, таълим ва тарбиянинг кучи ҳақида.
в) ёшларнинг касб-ҳунар ва иш-тажрибани эгаллаши тўғрисида.
2.
Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг
вужудга келиш сабабларини кўрсатинг.
3.
Турли даврларда психик ривожланиш ҳақидаги талқинларнинг
моҳиятини ёритиб беринг.
4.
Фаннинг предмети, назарий ва амалий вазифалари нималардан
иборат? Унинг истиқболи ҳақида нима дея оласиз?
5. Ёш даврлари психологияси ва педагогик психологияда
тадқиқотларни ташкил этиш ва илмий методлари ҳақида маълумот
беринг.
20
Мавзу юзасидан тест саволлари:
1. Ёш даврлари психологияси нимани ўрганади.
А) Инсонда турли психик жараёнлар ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини,
унинг турли хил фаолиятларини ва шахснинг таркиб топишини;
Б) Инсон руҳиятининг ривожланиш даврларини аниклаш, шу соҳадаги
маълумотларни тўплаш;
В) Онтогенездаги турли ёш даврлари психик тараккиётининг умумий
конуниятларини, психик ривожланишини ҳамда психологик хусусиятларини
ўрганади.
2. Ёш даврлари психологиясининг вазифалари нималардан иборат.
А) Мактабда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш конуниятларини,бу жараёнда
содир бўладиган индивидуал тафовутларни, ўкувчида фаол, мустакил ва ижодий
тафаккурни таркиб топтириш конуниятларини тадкик этишдир;
Б) Шахснинг камол топиши конуниятлари ва турли ёш даврдаги одамларда намоён
бўладиган психик фаолият, ҳолатлар ва шарт-шароитларнинг ўзаро таъсири
хусусиятларини ўрганишдир;
В) Инсон ҳаёт йўлининг турли боскичларида унинг шахсига хос хусусиятларини
ўрганиш.
3.”Педагогик психология”- бу
А) Таълим-тарбиянинг шахсга самарали таъсир этувчи омиллари, конунитлари ва
механизмларини ўрганувчи фандир;
Б) Психик тараккиётнинг умумий конуниятларини, психик ривожланишини ҳамда
психик хусусиятларини ўрганувчи фандир;
В) Инсон узок умр кўришининг сирларини – геронтопсихологик конуниятларни
очиш ва тарғиб килувчи фандир.
4.”Педагогик психология” фанининг муҳим вазифалари нималардан иборат.
А) Психик жараёнларнинг намоён бўлиши ва ривожланишини ўрганади;
Б) Инсон билиш фаолияти ривожланиши, унга ўзини куршаб турган борликни янада
чукуррок акс эттиришдан иборат;
В) Мактабдаги таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик
асосларини ишлаб чикаришдан иборат.
5. Инсон руҳияти,тана ва калбнинг бирлиги, инсон организми тузилиши,ундаги
нерв фаолияти ва уларнинг тармокланиши ҳакида кимматли маълумотларни бизгача
колдирган донишманд ким?
А) Юсуф Хос Хожиб;
Б) Абу Али Ибн Сино;
В) Абу Райҳон Беруний.
6.”Ёш ва педагогик психология”фанининг методларини аникланг.
21
А) Табиий метод,маълумотларни тўплаш, кузатиш,лаборатория методи,
конуниятларни кўллаш;
Б) Суҳбат методи, тест методи, маълумотларни кайта ишлаш, психологик-педагогик
эксперимент, конуниятларни амалда кўллаш, анкета методи;
В) Кузатиш методи, эксперимент, психологик-педагогик эксперимент, анкета
методи, суҳбат методи, тест методи, биографик (таржимаи ҳол) методи,
социометрик метод.
22
Do'stlaringiz bilan baham: |