2. Психология Ёш даврлари ва педагогик психология укув кулланма rtf



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/79
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#89264
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79
Bog'liq
yosh va pedagogik psixologiya

10.3. Педагогик кобилиятлар
Кобилият – бу кишининг бирор фаолиятга яроклилиги ва шу фаолиятни 
муваффакиятли амалга оширишдир.
Педагогик кобилият – бу кобилият турларидан бири бўлиб, кишининг 
педагогик фаолиятга яроклилигини ва шу фаолият билан муваффакиятли 
шуғуллана олишини аниклаб беради. Педагогик кобилиятнинг тузилиши кандай? 


131
Куйида бу масалани кўриб чикамиз. 
Узок йиллар олиб борилган тадкикотлар, педагогик кобилиятлар мураккаб ва 
кўп киррали психологик билимлардан иборатлилигини кўрсатиб берди. Ана шу 
тадкикот маълумотларидан фойдаланиб, педагогик кобилиятлар тузилишида 
муҳим ўрин эгаллайдиган катор компонентларни,яъни таркибий кисмларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин.
Дидактик
 кобилиятлар – бу болаларга ўкув материалларни аник ва равшан 
тушунтириб,осон килиб етказиб бериш, болаларда фанга кизикиш уйғотиб, 
уларда мустакил, фаол фикрлашни уйғота оладиган кобилиятлардир.
Дидактик кобилиятларга эга бўлган ўкитувчи зарурат туғилганда кийин ўкув 
материалини осонрок, мураккаброғини соддарок, тушуниши кийин бўлганини 
тушунарлирок килиб ўкувчиларга мослаштириб бера олади. Ўкитувчининг мана 
шу хислатларини билиб олган ўкувчилар одатда: “ўкитувчининг энг муҳим томони 
ҳам унинг ҳамма нарсани аник, равшан ва тушунарли килиб беришида-да,бундай 
ўкитувчиниг кўлида мазза килиб ўкигинг келади”,”Униси эса ҳеч нарсага 
ярамайдиган ўкитувчи, ҳеч ҳам аник тушунтириб бера олмас эди”, Ўкув 
материалини олдида тирик одамлар эмас, балки кандайдир механизмлар бордек, 
зерикарли ва ноаник мужмал килиб тушунтиради. Биз бундай ўкитувчиларни 
ёктирмаймиз”- дейдилар. 
Ҳозирги тушунчамиздаги касбий маҳорат шунчаки билимларни осонрок, 
ҳаммабоп ва тушунарли килиб ўкувчилар онгига етказиб бериш кобилиятигина 
эмас, балки, шу билан бирга ўкувчиларнинг мустакил ишлари, уларнинг билиш 
фаоллигини окилона ва моҳирлик билан бошкариб, уларни керакли томонга 
йўналтириб туришдан иборат бўлган кобилиятни ҳам ўз ичига олади. 
Мана шу кобилиятлар орасида ўкувчилар психологиясига хос доимий 
установка (йўналтириш) ётади. Кобилиятли педагог ўкувчиларнинг тайёргарлик 
даражасини, уларнинг тараккиёт даражаларини ҳисобга олган ҳолда болаларнинг 
нимани билиши, ёки нимани билмаслигини, нималарни аллакачон эсдан 
чикарганликларини тасаввур кила олади.
Кўпчилик ўкитувчиларга, айникса,хафсаласиз ўкитувчиларга, ўкув материали 
оддийгина ва ҳеч кандай алоҳида тушунтириш ҳамда изоҳ беришни талаб 
килмайдигандек туюлади. Бундай ўкитувчилар ўкувчиларни эмас, балки биринчи 
галда ўзларини назарда тутиб иш олиб борадилар. Шунинг учун ҳам ўкув 
материалини ўзларига караб танлайдилар. Кобилиятли, тажрибали ўкитувчилар 
эса, ўзларини ўкувчилар ўрнига кўйиб, катталар учун аник, равшан ва тушунарли 
бўлган материал ўкувчилар учун ноаник ва тушунарсиз бўлиши мумкин деган 
нуктаи-назарда бўладилар.
Шунинг учун ҳам бундай ўқитувчилар материалнинг характери ва уни баён 
этиш усулларини алоҳида ўйлаб кўриб режалаштирадилар. Материални баён этиш 
жараёнида қобилиятли ўқитувчи учун ўқувчиларнинг қандай тушунаётганликлари 
ва зарур бўлганда дарс баёнотига алоҳида эътибор беришга интилаётганликлари 
каби қатор белгиларига қараб тўғри тасаввур қилиб, хулоса чиқара олади. 
Ана шундай педагогик қобилиятни аниқлаш учун психолог Н.Гоноболин 
жуда қулай тест тавсия этади. Бу тестга кўра билиш характеридаги матнда 


132
ўқитувчининг фикри айрим синф ўқувчилари учун қийин деб ҳисобланган 
қисмларни алоҳида кўрсатиб, нима учун бу қисмларнинг қийинлигини тушунтириб 
бериш, шундан сўнг эса матнни ўқувчиларга енгил ва уларнинг ўзлаштиришлари 
учун қулай қилиб тузиш тавсия этилади. 
Қобилиятли ўқитувчи шу билан бир қаторда материални ўзлаштириш, 
ўқувчиларга бир оз нафас олиб, ўзларига келиб олишлари ва ўз диққат-
эътиборларини бир жойга қўйиб, айрим қўзғалишларни «сўндириб», 
бошқаларни эса жадаллаштириб, уларнинг бўшашганлигини, сустлигини ва 
лоқайдлигини енгишлари учун замин тайёрлаш зарурлигини ҳам назарда 
тутади. Бундай ўқитувчи зарур шароит яратилмагунча дарсни бошламайди. 
Ҳаддан ташқари шиддат билан бошланган дарс ўқувчиларда ҳимоя қилувчи 
тормозланишни вужудга келтириб, мия фаолияти тормозланади ва ўқитувчининг 
сўзлари етарлича идрок қилинмайди. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish