119
ёввойи ҳайвонлар муҳитига тушиб қолиш ҳодисасини назарда тутаяпмиз.
Ҳаётда бундай ҳодисалар жуда сийрак бўлса ҳам ҳар ҳолда учраб туради.
Масалан, Ҳиндистонлик доктор
Синг Калькутта яқинидаги ўрмонзорда бўри
болалари билан бирга иккита одам боласининг ҳам тўрт оёқлаб югуриб
юрганини кўриб қолади. Кейин
уларни пойлаб, қароргоҳларини топиб,
болаларни олиб кетади.
Улардан бирига Амала, иккинчисига
Камала деб ном
қўяди. Шу нарса характерлики, болалар ёшликдан бўрилар муҳитига
тушиб қолганликлари туфайли, феъл-атворлари, ҳатти-ҳаракатлари
жиҳатидан бўрилардан фарқ қилмас эдилар. Нутқ йўқ, демак тафаккур
ҳам ниҳоят даражада чекланган эди. Жуда катта қийинчиликлар билан
қайта тарбияланилаётган бўри муҳитидаги
болалар шамоллаш натижасида
ўлиб қоладилар. Бу ҳодиса одамнинг шахс сифатида ривожланиши учун энг
аввал инсоний муҳит, яъни
ижтимоий муҳит бўлиши кераклигини тўла
тасдиқлайди. Шахс ва унинг психологиясига таъсир этувчи иккинчи омил -
таълим- тарбиянинг таъсиридир. Маълумки, таълим-тарбия инсон онгини
шакллантиради, унинт дунёқараши, эътиқоди, ҳаётга бўлган
муносабатини
таркиб топтиради, Агар болаларнинг руҳий тараққиётлари ва шахсий
хусусиятларининг таркиб топиши фақат ташқи ижтимоий муҳит билан, таълим-
тарбиянинг ўзигагина боғлиқ бўлганда эди, ундай пайтда биз бир хилда сунъий
ва айнан бир хил таълим-тарбия системасини ташкил қилиб, ҳар томондан баб-
баравар тараққий этган ва деярли бир хил шахсий хусусиятларга эга
шахсларни етиштириб чиқарар эдик. Ваҳоланки, бундай бўлиши мумкин
эмас. Шуни айтиб ўтиш керакки, бола шахсининг таркиб топишига таълим-
тарбиянинг
таъсири деганда, албатта, биринчи навбатда тарбия
муассасаларида, яъни боғча, мактаб, интернат, лицей ва коллежларда
бериладиган таълим-тарбия тушунилади. Бироқ, бундан оилада болага
бериладиган таълим-тарбия мутлақо мустасно эмас. Оиладаги умумий
ижтимоий муҳитдан ташқари, оилада бериладиган таълим-тарбиянинг ҳам
роли каттадир. Бола тарбияси билан системали шуғулланадиган ва умуман
шуғулланмайдиган оилаларга мисоллар келтириш мумкин.
Юқорида айтиб ўтилган иккита омилдан ташқари учинчи омил ҳам мавжудки -
бу наслий хусусиятлардир. Одамга
нималар наслий берилади? Одамга
наслий
йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятлари берилади. Масалан, тана
тузилиши, сочи ва кўзларининг ранги, овози, гапириш услублари, айрим
ҳаракатлари туғма берилиши мумкин. Лекин шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик
керакки, одамга ҳеч вақт унинг психик хусусиятлари, яъни унинг ақлий
томонлари билан боғлиқ бўлган сифатлари наслий йўл билан, яъни туғма равишда
берилмайди. Ниҳоятда нодир ҳолларда айрим қобилиятлар, масалан, мусиқа,
математик қобилиятлар наслий йўл билан берилиши мумкин.
120
Одамнинг
руҳий
тараққиёти
ва
шахсий
хусусиятларининг
таркиб
топиши ҳақида
гапирар эканмиз, яна бир муҳим нарса устида тўхтаб
ўтиш
керак.
Ҳозирги
кунда
тез-тез
акселерация
терминини
пшлатаяпмиз.
Хўш акселерация бу нима? Акселерация - «тезлатиш»
деган маънони англатади. Ҳозирги кунда болаларни ҳам жисмоний,
ҳам
руҳий жиҳатдан жуда
жадаллик билан ривожланаётганликларининг
гувоҳи бўлиб турибмиз.
Хўш, бунинг сабаби нима бўлиши мумкин? Албатта, бунга
турли фикрлар бор. Айрим олимлар акселерациянинг сабабини илмий-техника
тараккиёти билан боғлаб тушунтиришга интилмоқдалар. Уларнинг фикрича,
илмий-техниканинг жуда жадал темп билан ривожланиши инсониятнинг олдига
мислсиз кўп ахборотларни идрок қилиш ва фикрда қайта ишлаш талабларини
қўяди. Бу талаб ўз навбатида инсонни ҳар томонлама, яъни ҳам жисмоний, ҳам
психик жиҳатдан тез ривожланишига олиб келди. Юқорида айтиб ўтилган
олимларнинг фикрича, акселерация - бу XX асрнинг иккинчи ярмига хос бўлган
ҳодисадир.
Do'stlaringiz bilan baham: