2-мутухассислик сиртқи бўлими Иқтисодиёт (тармоқлар ва сохалар бўйича) таълим йўналиши 182-гуруҳ талабаси Матчанов Азизбекнинг “Менежмент” фанидан оралиқ назорат иши



Download 158,5 Kb.
bet4/4
Sana06.03.2022
Hajmi158,5 Kb.
#483765
1   2   3   4
Bog'liq
Matchanov Azizbek Menejment

Нисбий харажатлар. Бу кўрсаткичлар ищлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини таърифловчи ҳар хил коэффицетлардан иборат бўладилар. Уларнинг асосий белгиланиши – соҳалараро (фирма инвестицион сиёсатининг стратегиясини танлашда) ва фирма ичидаги (корхона ёки компания рақобатбардошлигини баҳолашда) солиштиришлар учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундай турдаги асосий кўрсаткич – киритилган сармояга қайтарилиш индексидир (олинган фойдадир). Соҳавий ўзига хосликка кўра ҳар хил корхоналар ушбу кўрсаткичнинг ҳар хил даражасига эга бўладилар. Шунинг учун ушбу кўрсаткич асосида бошқарувнинг сифати ва бошқарув меҳнатининг самарадорлигини солиштириш фақат тахминан ишлаб чиқариш харажатларининг бир турдаги тузилиши ва сармояларнинг қурилишига эга соҳалар ва корхоналар учун асослангандир.
Бошқа нисбий кўрсаткичлар орасидан иккита гуруҳни ажратиш мумкин: ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва харажатларнинг тузилиши кўрсаткичларини.
Биринчисига корхона оборотидаги ялпи ёки шартли-соф фойданинг улуши, фирма оборотидаги шартли-соф маҳсулот ва шартли-соф маҳсулот ҳажмнинг иш ҳақи харажатларига нисбати киради.
Биринчи гуруҳда санаб ўтилганлардан ташқари яна бугун бизнесда кенг қўлланиладиган меҳнат унумдорлиги, сармоялар, энергиянинг кўпгина кўрсаткичлар ҳам киради.
Кўрсаткичларнинг иккинчи гуруҳига фирма оборотдаги авансга берилган сармоя ёки шартли-соф маҳсулотнинг улуши, асосий сармоянинг сотишлар ҳажмидаги улуши, захираларниг истеъмол қилинган материаллар ва ярим фабрикатларнинг умумий қийматидаги улушлари киради.
Ҳозирги шароитларда саноат фирмаларида ишлаб чиқариш самарадор –лигининг даражаси ва динамикасини белгилашда йиғма омилли унумдорлик индексини ҳисоблаб чиқиш ғоятда муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг бу умумлаштирувчи кўрсаткичи – фирма рақобатбардошлигининг узоқ муддатли режасидаги энг аниқ мезондир. Бу кўрсаткични ҳисоблаб чиқиш методикаси қуйидагича: фирманинг бир йиллик шартли-соф маҳсулотининг ҳажми уни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган жонли ва ўтган меҳнатнинг йиғма харажатлари билан тенглаштирилади.
ЙОУ = ШCМ бу ерда ИҲ+A+M
ЙОУ – йиғма омилли унумдорликнинг иедекси;
ШСМ – шартли-соф маҳсулотнинг ҳажми;
ИҲ – ишчилар ва хизматчиларнинг иш ҳақи жамғармаси;
А – жорий йилдаги амортизацон ажратмаларнинг ускуна харид қилинган йилдаги ўзгармас нархлардаги суммаси;
М – четдан харид қилинган хом ашё, материаллар ва хизматларнинг қиймати.
Йиғма омилли унумдорлик индексининг динамикаси ва ушбу кўрсаткич даражаси бўйича корхоналарни фирмалараро солиштирилиши компания раҳбариятига фирманинг рақобатбардошлиги ҳақида фикр юритиш, барча ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари, ресурсларнинг ҳар хил турларининг ўзаро алмашувини ҳисобга олиш билан тўғридан тўғри ва воситали харажатлардан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Агар иш ҳақига харажатларни ўсиши моддий ва энергетик ресурсларни катта кўламлардаги тежалишига бурилса, индакс кўпаяди. Шундай қилиб, раҳбарият ресурсларнинг айрим турларини фирма ишининг якуний натижалари билан алоқасиз қайтарилишини эмас, балки ишлаб чиқариш самарадорлигини умумий ўсишини назорат қилиш имкониятини олади.
Хўжалик фаолияти кўрсаткичлари бошқарувнинг ҳар хил босқичлаарида фарқланишлари мумкин. Мақсадлар, давр, ташкилотнинг турини белгилаш учун ҳар хил кўрсаткичлардан фойдаланилади. Универсал кўрсаткичлар мавжуд эмас.
Download 158,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish