Хўжалик фаолияти кўрсаткичларини таҳлил қилиш усуллари?
Бошқарув қарорларини қабул қилиш учун фирма хўжалик фаолияти кўрсаткичларини таҳлил қилиши жуда муҳимдир. Уларни учта асосий гуруҳларга бўлиш мумкин: баҳоловчи кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш харажатлари кўрсаткичлари, нисбий кўрсаткичлар.
Баҳоловчи кўрсаткичлар. Улардан энг муҳимлари: оборот (товар обороти ёки сотишлар ҳажми); ялпи фойда; шартли-соф фойда; шартли-соф маҳсулот; қарзлар ва кредитлар бўйича фоизлар тўлангандан кейинги фойда; солиқлар тўлангандан кейинги фойда; янги капитал киритмалар киритилиши амалга оширилгандан кейинги ликвидлик; дивидендлар тўлангандан кейинги ликвидлик. Уларнинг барчаси фирма ичидаги бошқарувда ишлаб чиқариш, корпорациянинг молиявий ҳолатини назорат қилиш ва қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун бир хилда муҳимдир. Бу кўрсаткичлар асосида раҳбарият шундай ахборатларни оладики, улар худди фирма ҳолатини яхши томонга ўзгартириши мумкин бўлган қарорларни ишлаб чиқиш учун асос бўладилар. Улардан баъзи бирлари меҳнатни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқишда ҳам муҳим роль ўйнайдилар.
Фирманинг обороти сотишларнинг умумий ҳажми, яъни истеъмол- чиларга сотилган товарлар ва хизматларнинг қиймати каби белгиланади. Уни ўзгаришида уни ҳисоблаб чиқиладиган давр муҳимдир, бу кўрсаткичга инфляцион жараёнлар кучли таъсир кўрсатишлари мумкин. Шунинг учун уни ўзгармайдиган нархларда ўлчаш яхшироқдир. Оборотнинг ҳажми кор- орпорацияларнинг сотиш бўлинмаларида меҳнатни меъёрлаштириш ва рағбатлантириш учун асос сифатида бўлади.
Агар компания обороти миқдоридан харид қилиган хом ашё, материаллар, яримфабрикатлар, бошқа харажатлар чиқариб ташланса, унда ялпи фойдани – бошқарувдаги, айниқса қисқа муддатлидаги энг кенг тарқалган кўрсаткичлардан бирини оламиз.
Агар ялпи фойдадан устама харажатлар ва амортизацион ажратмалар суммаси чиқариб ташланса шартли-соф фойда, кредитлар учун фоизлар ва солиқлар тўлангунга қадар фойдани оламиз. Бу кўрсаткич ишчи – хизматчилар учун мукофот жамғармасини белгилаш учун асос бўлади. Амекрика ва Ғарбий Европа компанияларида юқори менежерларга мукофотлар миқдори ҳам шартли-соф фойда миқдорига кўра белгиланади.
Шартли-соф фойда миқдорига ишчи ва хизматчилар иш ҳақига харажатларни қўшиб шартли-соф маҳсулотларни оламиз. (Шартли-соф маҳсулотларнинг миқдорини яна сотилган маҳсулотларнинг қиймати (оборот) ва уни ишлаб чиқаришга сарфланган ресурслар – харид қилинган материаллар, хизматлар, субпудратчиларга тўловлар, амортизацион ажратмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳам белгилаш мумкин). Шартли-соф маҳсулотни ўсиши – инфляциянинг суръатлари ва кўламларидан қатъий назар муваффақиятли ишлашнинг кўрсаткичидир. Уни қўллашнинг энг тўғри келувчи соҳаси – тадбиқ этувчи бизнесдир. Бу кўрсаткич яна ишлаб чиқариш харажатларининг барқарор тузилмасига эга соҳалар ва компаниядлардаги бошқарув назоратининг самарали қуроли бўлиб ҳам хизмат қилади. Аммо у кучли табақалаштирилган ишлаб чиқаришга эга компаниялар учун камроқ тўғри келади. Айниқса ишчи кучининг сони, меҳнат сарфланишлари ва иш ҳақига харажатларни меъёрлаштириш ва назорат қилиш қийин бўлган жойда иш ҳақи жамғармасини бергилаш учун асос сифатида кенг фойдаланилади. Ишчи ва хизматчиларни ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошишидан олинган компания фойдасини тақсимлашда иштирок этишларининг ҳар хил тизимларида қўлланилади.
Агар шартли-соф фойдадан кредит учун фоизлар чиқариб ташланса, унда солиққа тортилгунга қадар фойда олинади.
Ишлаб чиқаришни жорий режалаштириш ва бошқариш заруриятлари учун керакли кўрсаткичлар билан бир қаторда стратегик бошқариш учун ҳам кўрсаткичлар мавжуд: фирма томонидан назорат қилинадиган сотиш бозорининг улуши; маҳсулот сифати кўрсаткичлари; истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш даражаси кўрсаткичлари; ишчи кучини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш кўрсаткичлари. Уларнинг барчаси фирма томонидан олинадиган фойда миқдори билан у ёки бу даражада боғланган.
Ишлаб чиқариш харажатлари кўрсаткичлари: меҳнатга ҳақ тўлаш, амортизация, моддий-энергетик таъминот ва бошқаларга харажатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |