Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари муайян машқёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради.
Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада одат характерга айланади.
Машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, тжобий жараёндир. Машқ натижасини кўникма, одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади.
Ўргатиш тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлардир. Ўргатиш бир неча изчил ҳаракатлар йиғиндиси бўлиб, ҳаракатларни кўрсатиб бериш ва тушунтириш талаб этади.
Тарбия амалиётида машқ қилишнинг турли хили мавжуд: 1) фаолиятда машқ қилиш; 2) кун тартиби машқлари; 3) махсус машқлар.
Фаолиятда машқ қилиш меҳнат, ижтимоий ҳамда жамоа фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро муносабатни йўлга қўйиш одатларини тарбиялашга қаратилгандир. Кун тартиби машқлари белгиланган кун тартибига амал қилиш, шу билан боғлиқ истак ва ҳаракатларни бошқариш, иш ва бўш вақтдан тўғри фойдаланиш одатига ўргатади. Махсус машқлар маданий хулқ кўникма ва малакаларини ҳосил қилади, мустаҳкамлайди.
Топшириқ ўқувчиларда меҳнат, ижтимоий хулқ ва ҳаётий тажриба кўникмаларини шакллантириш мақсадида қўлланиладиган усул. Ўқувчиларнинг топшириқларни жамоа бўлиб бажаришлари уларда ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Ўқувчилар ўз кучларини умум ишига сарфлашга, жамоа учун масъулиятни ҳис этишга ўрганадилар.
Педагогик талаб турли хатти-ҳаракатларни бажариш ҳамда фаолиятда иштирок этиш жараёнида ўқувчи томонидан амал қилиниши зарур бўлган ижтимоий хулқ-атвор меъёрлари. Педагогик талаб тарбиянинг энг муҳим усулларидан биридир. Педагогик талаб маълум ҳаракатларни рағбатлантирувчи ёки тўхтатувчи ҳамда ўқувчини оқилона ҳаракатларни бажаришга ундовчи характерга эга бўлиши мумкин.
Рағбатлантириш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига ижобий баҳо бериш асосида унга ишонч билдириш, кўнгилини кўтариш ва уни қўллаб-қувватлаш усулидир. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчи шахсида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни англаш олиши зарур. Шундагина ўқувчи ўзининг камолга етаётганлигини ҳис қилади, унда ўз кучига нисбатан ишонч пайдо бўлади. Ўқитувчи фаолиятида рағбатлантирувчи усуллардан фойдаланиб, ўқувчида ижобий сифатларни тарбиялашга ёрдам беради. Таълим тажрибасида қуйидаги рағбатлантириш турлари қўлланилади:
Ҳар қандай рағбатлантириш мавжуд педагогик талабларга мувофиқ бўлиши, кетма-кет бўлмаслиги зарур, шунингдек, ўқувчини ёки унинг хатти-ҳаракатларини ҳаддан ошириб мақташ, бошқа ўқувчиларга таққослаш, уларни камситмаслик, талабчанликни бўшаштирмаслик каби шартларга мувофиқ қўлланилади.
Жазолаш шахснинг хатти-ҳаракати, фаолиятига салбий баҳо беришдир.
Жазо ҳам ўқувчининг индивидуал хатти-ҳаракатлари ва умумжамоанинг фаолияти учун қўлланиладиган энг сўнгги тарбия усули. Жазо чораларини қўллашда жисмоний жазо, уриш, калтаклаш каби усуллардан фойдланиш мумкин эмас, ўқувчини қўрқитиш, ғазаблантириш ҳам ижобий натижа бермайди. Аксинча, ўқувчи қўрққанда ёлғон гапиришни ўрганади, икки юзламачи бўлиб қолади.
Таълим амалиётида қуйидаги жазо чораларини қўллаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |