2-модул-тарбия назарияси 3-мавзу. Тарбия жараёни моҳияти ва тарбия принциплари



Download 1,08 Mb.
bet4/31
Sana26.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#472440
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
2-маъруза 4-курс И.А.Тга

Ўз-ўзини тарбиялаш методлари. Ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, бартартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тарбия жараёнида ўз-ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ушбу методлар ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилишлари, турли ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш мақсадида қўлланилувчи усуллардир.
Ўз-ўзини тарбиялаш ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилиш, ва ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этиш, ижтимоий мавқеини оширишнинг таъсирчан воситаси. Ўқувчилар ўқиш, тарбия ва дам олишда ўз-ўзини тарбиялаш усулларидан фойдаланадилар, бу усуллар ўқувчиларни ўз-ўзини тарбиялаш ташаббускорлик ва мустақилликка ундайди.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий одатларни бартараф этишга қаратилган фаолият усули. Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш учун ўқувчи ўзининг юриш-туриши, интизоми, ижобий фазилатларининг ортиб бориши ва аксинча, салбий одатларининг камайиб бориши ҳақида мунтазам равишда кундалигига ёзиб боради.
Ўз-ўзини баҳолаш мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш орқали ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули.
Ўқувчининг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиш зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин ўқувчини бунга етарли тайёрлаш мумкин. Шу боис ўқувчи иродали бўлиши, ўз бурчини тушуниши, таҳсил ва тарбия олиш учун сабабли асос бўлиши, яъни, тарбияланишни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи билан кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим.
Ўз-ўзини баҳолаш ўқувчи учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига объектив баҳо бериш, ўзидан қониқишига ёрдам беради.
Изоҳлаш тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули. Изоҳлашнинг ҳикоя ва тушунтиришдан фарқланадиган муҳим белгиси муайян гуруҳ ёки алоҳида шахсга йўналтирилганлигидир. Ўқувчилар билан ишлаганда маънавий-ахлоқий тушунчаларнинг ижтимоий аҳамияти ва маъносини изоҳлаш зарур. Изоҳлаш қуйидаги ҳолатларни юзага келтиради: 1) янги маънавий-ахлоқий сифатлар ёки хулқ кўникмаларини таркиб топтириш ва мустаҳкамлаш; 2) тарбияланувчиларнинг содир этилган муайян ҳодиса (масалан, синф ўқувчилари оммавий равишда дарсга келмаганлари)га тўғри, онгли муносабатни ҳосил қилиш.
Таълим муассасаси амалиётида изоҳлаш ишонтиришга таянади. Ишонтириш воситасида ўқувчи руҳиятига сезиларсиз ҳолда таъсир этилади. Бошланғич синф ўқувчилари ҳамда ўсмирлар ишонувчан бўлишади. Педагог ишонтиришдан тарбияланувчи маълум кўрсатмани қабул қилиши зарур бўлган вазиятларда фойдаланади. Мазкур методдан бошқа методларнинг таъсирини кучайтириш учун ҳам фойдаланилади.
Мунозара тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, иқтисодий, маданий, эстетик ва ҳуқуқий мавзулар (“Дид ҳақида баҳс”, “Машҳур бўлиш йўллари”, “Биз маданиятли кишилармизми?”, ҳ.о)да ўтказилади. Мунозара фикрлар тўқнашган вазиятда ўқувчиларда маълум ҳодисага нисбатан ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.
Мунозара асосида турли қарашлар ётади. Баҳс ижобий натижа бериши учун пухта тайёргарлик кўриш мақсадга мувофиқ. Мунозара 5-6 та савол тайёрланади. Саволлар билан иштирокчилар олдиндан таништириладилар. Баъзан тарбиячи мунозара иштирокчиларини ўзи тайинлаши ҳам мумкин. Чиқишлар жонли, эркин ва қисқ бўлиши зарур. Педагог иштирокчиларга фикрларини ихчам, асосли ва далиллар асосида баён этишга ёрдам беради.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish