24-модда. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Мактабгача таълим ташкилоти:
мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури асосида ўз таълим дастурини ишлаб чиқишга;
боланинг қонуний вакиллари билан тузилган шартнома асосида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурида назарда тутилганидан ташқари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатишга;
боланинг қонуний вакиллари билан таълим ва тарбия борасида ҳамкорликни амалга оширишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача таълим ташкилоти қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Мактабгача таълим ташкилоти:
давлат мактабгача таълим ва тарбия стандарти талабларига мос келадиган мактабгача таълим даражасини таъминлаши;
болаларнинг ривожланиши, таълим ва тарбия олиши учун хавфсиз шарт-шароитлар яратиши;
болага таълим ва тарбия бериш масалалари юзасидан унинг қонуний вакилларига маслаҳат ёрдамини бериши;
боланинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдидлар, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида ваколатли органларни хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача таълим ташкилотининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
25-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун олинадиган тўловлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш уларнинг муассислари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат мактабгача таълим ташкилоти боланинг қонуний вакиллари билан тузилган шартнома асосида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастурида назарда тутилганидан ташқари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: |