2-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонунчилик


-модда. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш



Download 158,5 Kb.
bet10/11
Sana11.07.2022
Hajmi158,5 Kb.
#776523
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
21-модда. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш
Мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги лицензия юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганидан кейин берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек лицензияни бекор қилиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш Давлат инспекцияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
22-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси Давлат инспекцияси томонидан аттестация асосида амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси беш йилда бир марта амалга оширилади.
Мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитациясини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
23-модда. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишнинг мажбурийлиги
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари:
шаҳарлар, шаҳарчалар ва бошқа аҳоли пунктлари ташкил этилганда;
турар жой мажмуалари қурилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли ҳудудда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг қонунчиликда белгиланган чекланган сони ошганда мажбурий тартибда ташкил этилади.
(23-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бир нечта кўп квартирали уйдан ёки якка тартибдаги уйлар гуруҳларидан иборат бўлган янги турар жой мажмуаларини лойиҳалаштириш ва қуришда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватларида ёхуд алоҳида бино тарзида ҳар бир икки юзта квартира ёки якка тартибдаги уйлар учун камида элликта ўриндан келиб чиққан ҳолда мактабгача таълим ташкилотининг мавжуд бўлиши шартлиги назарда тутилади.

Download 158,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish