3. Намунавий Низом Мехнат мухофазаси буйича ишларни ташкил килиш 72п. Иш берувчи корхонада мехнатни мухофаза килиш хизмати хоналарини ташкил этади ва уларни укитиш мосламалари ва кулланмалар билан жихозлайди.
Корхонада мехнатни мухофаза килиш хонаси булиши керак. Хона мехнат мухофазаси буйича плакатлар, орг.техника билан жихозланган ва ишчиларга кириш йурикномаси утиш, укитиш учун шароит( класс) булиши керак. ММ буйича бурчаклар хам кургазмали стендлар билан жихозланган булиши шарт.
Билет № 22
2. 2-боскич назоратини участка, цех бошлиги хамда мехнат мухофазаси буйича катта вакил бошчилигидаги комиссия 1 ойда 2 марта утказади Комиссия таркибига техник хизмат булими, мехнат мухофазаси ходим ива медицина ходимлари киради. Куйидагилар текширилади:
-1-боскични ташкил килиниши ва иш натижаси
-2-3 боскич утказишда аникланган камчиликларни бартараф килиниши
-шу соха буйича буйрук ва фармойишларни, касаба уюшмаси карорларини, мехнат мухофазаси вакилларининг таклиф ва талабларини бажарилиши, эл.хавфсизлиги, техника хавфсизлиги коидаларини, режадаги ремонт ва профилактика ишларини бажарилишини, йурикнома утказиш холатини, махсус уст-бош ва бошка химоя воситаларини борлигини, санитария-маиший холати, мехнат ва дам олиш режимини бажарилишини текширилади.
3. ВМсининг 11.02.2015й.даги 60-сон қарорига 1-ИЛОВА.
II. Соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ ҳолда зарарнинг жабрланувчига тўланадиган миқдори
1.Ходимга жароҳат ёки соғлиғига бошқа шикаст етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) тўланади. Зарар ҳар ойда жабрланувчининг касбий меҳнат фаолиятини йўқотиш даражасига тегишли равишда меҳнат жароҳати олгунга қадар унинг ўртача ойлик иш ҳақига фоизларда, соғлигига шикаст етказилиши сабабли қилинган қўшимча харажатлар компенсацияларда, шунингдек белгиланган ҳолларда бир марталик нафақалар тўлашда қопланади.
IV. Боқувчининг вафоти сабабли зарарни тўлаш
1. Ходим меҳнат жароҳатига боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда, иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз, шунингдек ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, марҳумнинг вафотидан сўнг туғилган фарзандига, шунингдек ота-оналаридан бирига, умр йўлдошига ёки оиласининг ишламайдиган ва вафот этганнинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки набиралари парвариши билан банд бўлган бошқа аъзосига зарарни тўлаши шарт.
2. Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга иш берувчи вафот этганнинг камида олтита ўртача йиллик иш ҳақининг ушбу шахслар сонига бўлинган суммасида бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.
3. Соғлиқ шикастланганлиги туфайли бир йўла бериладиган нафақа олингандан кейин ходим меҳнат билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши муносабати билан вафот этган тақдирда, иш берувчи вафот этганнинг камида бешта ўртача йиллик иш ҳақи миқдорида бир йўла бериладиган нафақа тўлаши шарт.
4. Ходим меҳнат билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши муносабати билан вафот этган тақдирда иш берувчи қўшимча равишда дафн этиш учун зарур харажатларни ушбу харажатларни сарфлаган шахсга тўлаши шарт.
Дафн этиш учун зарур харажатлар зарарни тўлаш ҳисобига киритилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |