3.Ишсизлик тушунчаси ва ишсиз шахсларга бериладиган хуқуқий кафолатлар
Фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилишда ишсиз шахс тушунчасини, аниқ ифодалаш катта аҳамиятга эга. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида ишсиз шахсга қуйидагича таъриф берилади: «16 ѐшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ѐшдаги (умумий қоидага кўра эркаклар – 60 ѐшгача, аѐллар – 55 ѐшгача қонунда махсус кўрсатилган ҳолларда эса булардан ҳам кичик ѐшда), ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайѐрлаш ва қайта тайѐрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайѐр, меҳнатга қобилиятли шахслар ишсиз деб эътироф этилади».
Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш уларнинг иш топишда кўмак беришни сўраб ариза берган ва рўйхатга олинган кундан бошлаб, ўн биринчи кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Қуйидагилар ишсиз сифатида рўйхатга олиниши мумкин эмас: а) 16 ѐшга тўлмаганлар;
б) аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзига таклиф қилинган мақбул келадиган ишдан икки марта бош тортганда;
в) аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида узрсиз тарзда маҳаллий меҳнат органига келмаганида;
г) содир қилган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганида.
Мурожаат қилган фуқаро ўзи доимий яшайдиган туман (шаҳар) меҳнат органида қуйидаги кетма-кетликда рўйхатга олинадилар:
ишсиз фуқаро мурожаат қилган куни дастлабки рўйхатга олиш;
фуқарони унга маъқул келадиган иш қидириш мақсадида рўйхатга олиш;
шахсни ишсиз сифатида рўйхатга олиш;
ишсиз шахсни қайта рўйхатга олиш.
Таклиф этилган мақбул келадиган ишдан икки марта бош торган, узрсиз сабабларга кўра ўн кун ичида меҳнат органига келмаган шахслар иш қидирувчи сифатидаги рўйхатдан чиқариб юборилади ва улар фақат ўттиз кун ўтгандан кейингина иш қидирувчи сифатида қайта рўйхатга олиниши мумкин.
Мақбул келадиган иш таърифи «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасида баѐн этилган. Унда айтилишича:
«Биринчи марта иш қидираѐтган, касби (мутахассислиги) бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайѐргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, уларнинг ѐши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, шу жумладан вақтинчалик иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.
Ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайѐргарлигига мос бўлган, ѐшини, соғлигини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатдан қулайлигини инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади».
Қуйидагилар мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас:
а) таклиф этилаѐтган иш фуқаронинг турар жойини ўзгартириши билан боғлиқ бўлса;
б) таклиф этилган иш яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш ноқулай бўлса;
в) таклиф этилаѐтган иш бўйича тўланадиган иш ҳақи шу мутахассислик ва малака учун белгиланган тартибда аниқланган энг кам иш ҳақидан кам бўлса;
г) ишни рад этиш узрли сабаблар билан асосланган бўлса.
Xulosa
Mehnat resurslar – o‘zining aqliy va jismoniy mehnati bilan ijtimoiy ishlab chiqarishda ishtirok etadigan aholining mehnatga layoqatli qismidir.
Mehnat resurslari turli shart-sharoitlar va omillar ta’siida miqdor va sifat shakllanishi xususitlariga ega.
Mehnat resurslaridan foydalanish, ularni iqtisodiyot tarmoqlaridagi taqsimlanishi va samaradorligini xarakterlaydi.
Mehnat resurslaridan foydalanish darajasini mehnat unumdorligi, aholini ish bilan bandligi, aholi jon boshiga yalpi ichki mahsulot ishlab chiqarish kabi ko‘rsatkichlarni ifodalaydi.
Do'stlaringiz bilan baham: |