2. Меҳнат хуқуқининг асосий функциялари


Меҳнат хуқуқининг асосий функциялари



Download 47,09 Kb.
bet2/4
Sana08.03.2022
Hajmi47,09 Kb.
#486230
1   2   3   4
Bog'liq
Меҳнатнинг намоён бўлиш шакллари ва функциялари.

Меҳнат хуқуқининг асосий функциялари


Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг амалга оширилаѐтган ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида халқимизнинг бозор иқтисодиѐти шароитларига мос келувчи янгича ҳуқуқий қарашлари юзага кела бошлади. Бу қадриятлар кейинги йилларда қабул қилинаѐтган қонунларда янгича тамойиллар шаклида ўз ифодасини топмоқда. Шу жумладан, Меҳнат Кодексининг қабул қилиниши, меҳнатга оид бошқа бир қатор қонунларнинг ишлаб чиқилиши натижасида ушбу ҳуқуқ соҳасига хос бўлган янгича тамойиллар  меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишга оид ғоялар, етакчи тушунчалар шакллана бошлади.
Энг аввало, меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида умумҳуқуқий инсонпарварлик тамойиллари: ижтимоий адолат, камситишга йўл қўйилмаслиги, фуқароларнинг қонун олдида тенг эканликлари, қонунчиликка қатъий амал қилинишига сўзсиз риоя этилиши таъкидланмоғи лозим.
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари деганда амалдаги қонунлар билан мустаҳкамланган, меҳнат бозори фаолиятини таъминлаш соҳасидаги давлат сиѐсатини ифодаловчи асосий ғоялар, раҳбарий қоидалар тушунилмоғи лозим.
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари иқтисодий қонуниятлар билан белгиланувчи меҳнатни ташкил этишга оид ижтимоий муносабатларни акс эттирса, бошқа томондан эса меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишга тааллуқли гуманистик ва демократик қоидаларни ҳам ўз ичига олади. Меҳнат муносабатларга оид нормалар иерархиявий тузилишга кўра, соҳалараро принциплар, тармоқ ва ҳуқуқ институтининг принципларига бўлинади.
Меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари ўз ичига қамраб оладиган муносабатлар доирасига кўра қуйидагича гуруҳларга ажратилиши мумкин:
а) меҳнат бозорини ҳуқуқий тартибга солиш ва бандликни самарали тарзда таъминлашга қаратилган принциплар (эркин меҳнат қилиш, меҳнат шартномаси тузиш эркинлиги ва бошқалар);
б) меҳнат шартларини белгилаш соҳасидаги принциплар (меҳнат шартларининг иш шароитлари ва бошқа омилларга кўра табақаланиши; меҳнат шартларини белгилашда ходимлар вакиллиги органларининг бевосита иштирок этиш ва ҳ.к.);
в) ходим меҳнатини қўллашга оид принциплар (меҳнат функцияларининг аниқлиги, меҳнат муносабатларининг барқарорлиги; меҳнат интизомини таъминлаш ва бошқалар);
г) ходимнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид принциплар (меҳнат муҳофазаси ва ходимлар соғлигини таъминлаш; меҳнат ҳуқуқларининг кафолатланиши ва ҳимоя қилиниши ва ҳ.к.).
Бундан ташқари, меҳнат ҳуқуқида соҳалараро тамойилларга ҳам амал қилиш зарур, буларга:
а) фуқаролар соғлиги ва ҳаѐтининг ҳар томонлама муҳофаза қилиниши;
б) қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда моддий таъминот олиш ҳуқуқининг таъминланиши;
в) ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг бирлиги;
г) фаолият турини, иш жойини танлашнинг эркинлиги сингариларни киритиш мумкин.
Меҳнат ҳуқуқи ўзигагина хос бўлган тамойилларга ҳам амал қилади. Бу тамойиллар меҳнат ҳуқуқи фани ҳамда тармоғининг ўзига хос хусусиятларини ифодалайди.
Меҳнат ҳуқуқининг ўзига хос тамойиллари қуйидагилардан иборатдир:

    1. меҳнат муносабатларига киришишнинг ихтиѐрийлиги, эркинлиги ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги;

    2. ўз жисмоний ва ақлий имкониятларидан фойдаланиш чоғида фуқароларнинг мутлақо мустақил ва эркин эканликлари;

    3. ишчи кучининг товар эканлиги, унинг баҳоси меҳнат бозоридаги таклиф ва талабларга кўра белгиланиши, давлат меҳнат бозорининг шаклланиши ва фаолият кўрсатишига кўмаклашуви;

    4. давлатнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган аҳоли қатламларини ишга жойлаштиришда қўллаб- қувватлаши ва ѐрдам кўрсатиши;

    5. ишсизликдан ҳимояланишнинг кафолатланиши;

    6. меҳнат муносабатларини тартибга солишда шартномавий ҳамда локал меъѐрий ҳужжатлар устиворлиги;

    7. минимал меҳнат шароитлари яратиш барча мулкчилик шаклидаги корхоналар учун мажбурийлиги;

    8. меҳнат интизомига амал қилишнинг зарурлиги;

    9. меҳнатга ҳақ тўлашда бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига кўра чекланмаган ҳақ тўланиши;

    10. ходимлар ва иш берувчилар вакиллигининг мавжудлиги ва можароларни музокаралар йўли билан ҳал этилиши;

    11. хотин-қизлар, ѐшлар, ногиронлар меҳнатининг махсус муҳофаза этилиши, уларга қўшимча кафолатлар берилиши ва бошқалар.

Меҳнатга оид қонун ҳужжатларида меҳнат муносабатларида қўлланиладиган бошқа тамойиллар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Меҳнат ҳуқуқи тамойилларига оғишмай амал қилиниши ходимлар ва иш берувчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ижтимоий адолатни таъминлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади. Давлат ва жамият ривожи билан боғлиқ равишда, бозор муносабатларининг тобора чуқурлашиб бориши натижасида меҳнат ҳуқуқининг тамойиллари ҳам такомиллашиб, янгиланиб бораверади.
«Ҳуқуқ манбаи» тушунчаси кенг маънода жамиятнинг моддий шароитлари, ишлаб чиқариш муносабатлари даражаси билан белгиланса, тор маънода давлат томонидан ифода этилган эркнинг намоѐн бўлиш шакли назарда тутилади. Меҳнат ҳуқуқининг манбалари хилма-хил шаклларда (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар) бўлиши мумкин, улар умумий
мақсад – қонунчилик ва адолатни таъминлаш билан ўзаро бирлашган бўлиб, бўйсуниш муносабатида бўлади.
Меҳнат ҳуқуқи манбаини ўрганиш пайтида унинг вужудга келиш хусусиятлари, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилганлиги эътиборга олинмоғи лозим. Меҳнат ҳуқуқи манбаининг вужудга келишида ходимларнинг вакиллик органларида фаол иштирок этишлари, бу манбалар орасида тармоқ, корхона, ташкилотларнинг бевосита ўзида ишлаб чиқиладиган локал меъѐрлар салмоқли ўрин тутиши, меҳнат ҳуқуқига оид меъѐрлар энг кўп табақаланганлиги каби (меҳнат шароитларига, аҳоли ѐшига, жинсига, тармоқ хусусиятларига, табиий иқлим ва бошқа шароитларга, бошқа ўзига хос шароитларга кўра) уларнинг ўзига хос хусусиятларидан иборатдир.
Шундай қилиб, меҳнат ҳуқуқининг манбаи деганда, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ходимлар ва иш берувчилар вакиллик органлари тамонидан ўз ваколатлари доирасида ходимларнинг меҳнат шароитларини тартибга солиш, ўзаро меҳнат муносабатларини бошқариш юзасидан қабул қилинадиган ҳуқуқ нормаларининг ифодаланиш шакли назарда тутилади.
Меҳнат ҳуқуқи манбалари қонунлар ва қонун асосида қабул қилинадиган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат бўлиши мумкин. Қонунлар ўз навбатида Конституция ва амалдаги қонунлардан иборат бўлиши мумкин. Меҳнат ҳуқуқининг бош манбаи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бўлиб, унда ҳар қандай фуқароларнинг барча ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа ҳуқуқлари, жумладан энг асосий табиий ҳуқуқларидан ҳисобланувчи эркин меҳнат қилиш, дам олиш, меҳнатга яраша иш ҳақи олиш, адолатли ва қулай иш шароитларида меҳнат қилиш, меҳнат ҳуқуқлари амалга оширилишининг кафолатланиши, самарали тарзда ҳимоя қилиниши назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимаси, 13, 14, 15, 18,
37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 48 ва бошқа моддалари).
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг Асосий Қонуни сифатида меҳнат қонунчилигининг шаклланиши ва ривожланиши учун табиий юридик негиз сифатида хизмат қилади. Ҳар қандай қонун, қонун
ҳужжатлари ѐки бошқа ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида Конституциянинг сўзсиз устивор эканлиги айтилган. Унда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари энг олий қадрият эканлиги, барча давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ўз кундалик фаолиятларида унга сўзсиз амал қилишлари шарт эканлиги, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар (айниқса,
«Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси», «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги Халқаро Пакт ва бошқалар) Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ тизими таркибига киришлиги қайд этилган.
Конституция олий юридик кучга эга бўлган акт сифатида меҳнат ҳуқуқи манбалари шакллантирилиши ва ривожлантирилишида ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилади.
Меҳнат ҳуқуқи манбалари ҳисобланадиган қонунлар орасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган ва 1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси етакчи ўрин тутади. Мазкур Кодекс таркибий тузилишига кўра Умумий ва махсус қисм, 16 боб, 294 моддадан иборат. Унда мамлакатимизда юзага келадиган барча асосий меҳнат муносабатларини тартибга солишга қаратилган тартиб-қоидалар, қонун нормалари жамланган.
Меҳнат Кодекси янги, бозор иқтисодиѐти шароитида ижтимоий меҳнат муносабатларини халқаро стандартларга мувофиқ тарзда ҳуқуқий тартибга солиш вазифасини бажаради. Меҳнат ҳуқуқи билан алоқадор ва ушбу ҳуқуқ манбаи ҳисобланиши мумкин бўлган қонунлар қаторига «Аҳолини иш билан таъминлаш», «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари», «Меҳнат муҳофазаси», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунлар ва бошқалар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари меҳнат ҳуқуқининг манбаларидан ҳисобланиб, меҳнат муносабатларининг энг
муҳимлари ана шу ҳужжатлар билан тартибга солинади ва ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу шакли юз берган жиддий ўзгаришларни ифодалайди.
Бошқа идоравий ҳужжатлар ҳам меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналади. Булар орасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа бошқарув ташкилотлари чиқарадиган меъѐрий ҳужжатларнинг салмоғи катта. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидалари, «Хотин-қизлар меҳнати қўлланилиши таъқиқлаган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати», «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома» ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикасининг Маҳаллий ҳокимият органлари тўғрисидаги қонунига мувофиқ туман, шаҳар, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимликлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ушбу ҳудудлардаги барча шахслар учун мажбурий кучга эга ва мазкур маҳаллий ҳокимият органлари меҳнатни ташкил этиш, муайян шароитлар белгилаш ва бошқа масалаларга оид меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналувчи меъѐрий ҳужжатлар чиқаришлари мумкин (масалан, корхоналар иш режимини белгилаш ва ҳ.к.).
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 10-моддасига кўра, «Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ѐки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ѐки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиѐзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ѐки конвенциянинг қоидалари қўлланилади». Яъни Ўзбекистон иштирок этган икки томонлама халқаро шартномалар ҳам меҳнат ҳуқуқининг мустақил манбаларидан саналади.
Меҳнат муносабатлари қонунлар ѐки бошқа қонун кучига эга ҳужжатлар билан тартибга солинмаган ҳолларда одатдаги муомала тамойиллари, урф бўлган қоидалар асосида масалалар ҳал этилишига ҳам йўл қўйилади. Аммо бу
урф-одат тамойиллари қонунчиликка зид бўлмаслиги, камситиш, ҳуқуқларни чеклашга олиб келмаслиги шарт.
Европа ва Америка қитъасидаги айрим давлатлардан фарқли ўлароқ, мамлакатимизда суд амалиѐти (суд прецеденти) меҳнат ҳуқуқининг манбаи ҳисобланмайди. Аммо Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг қарорлари қонунларни тўғри тушуниш, амалга тўғри қўллаш, суд хатоликларининг олдини олиш, қонунчиликни мустаҳкамлашда жуда катта аҳамиятга эга бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишга оид қонунларни қўлланилиш амалиѐти тўғрисида»ги қарори шулар жумласидан саналади1.
Ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри қўлланилиши, ижтимоий муносабатларни самарали тартибга солиши, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш юзасидан белгиланган вазифаларни тўлиқ бажариши учун, энг аввало, уларнинг амал қилиш доирасини яхши тушуниб етмоқ, ҳар бир ҳуқуқий ҳужжат қаерда қўлланиши, қачон қўлланиши ва кимларга нисбатан қўлланиши лозимлигини аниқ-равшан тасаввур этмоқ, белгилаб олмоқ шарт.
Қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари вақт давомида, ҳудуд доирасида ва шахслар орасида амал қилади. Одатда, қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар кучга киритилган пайтидан бошлаб, то бекор қилингунига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, барча юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан амал қилади. Бироқ, ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг бевосита ўзида ѐки бошқа махсус ҳуқуқий актларда уларнинг вақт, ҳудуд ва шахслар орасида амал қилишининг алоҳида қоидалари белгилаб қўйилиши мумкин.



Download 47,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish