4. Ҳаракат хавфсизлиги соҳасини бошқаруви бўйича махсус ваколатли давлат органлари
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорт агентлигининг ваколатлари қуйидагилардир:
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
автомобилда юк ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан норматив ҳужжатларни амалга ошириш;
транспорт воситалари ва транспортда кўрсатиладиган хизматлар сертификатлаштирилишини амалга ошириш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига
(автомобил транспортида) риоя этиш устидан назорат олиб бориш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш давлат акциядорлик компаниясининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш давлат акциядорлик компанияси ваколатлари қуйидагилардан иборат: ўз тасарруфидаги автомобил йўлларидан транспорт воситаларининг хавфсиз қатнови учун бу йўлларнинг соз ҳолда сақланишини таъминлаш; йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл қопламасининг ҳолатига оид ва бошқа шароитлар тўғрисида зарур ахборот билан таъминлаш; автомобил йўлларида йўл ҳаракатини бошқариш воситалари, тезкор алоқа тизими қурилиши ва жиҳозланишини амалга ошириш ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаш; автомобил йўлларининг қатнов учун хатарли жойларини аниқлаш ва бу жойларда йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш;
оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг қатнов йўналишларини белгилашда иштирок этиш, шунингдек, йўл хизмат кўрсатиш объектлари жойлашувига розилик бериш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракат хавфсизлиги бош бошқармасининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати хавфсизлиги қонун ва қоидаларига, бошқа қонун ҳужжатларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қисмига риоя этиши устидан назорат олиб бориш;
жамоат транспортининг, шунингдек, оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг қатнов йўналишларини белгилашда иштирок этиш; йўлларни, темир йўл кесишуви жойларини, автомобил ёнилғиси қуйиш тармоқларини, транспорт воситаларининг конструкцияларини қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларига розилик бериш; фойдаланишдаги транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назорат олиб бориш, транспорт воситаларининг техник кўригини ўтказиш;
йўллар ва темир йўлдан ўтиш жойларининг сақланиши, уларнинг йўл ҳаракатини бошқариш воситалари билан жиҳозланиши ва автомобил йўлларини техник кўрикдан ўтказиш устидан назорат олиб бориш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлган йўллар ва темир йўл кесишуви жойларидан фойдаланишни таъқиқлаш;
транспорт воситалари, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳоллари ва йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини ва рўйхатини юритиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ваколат доирасига берилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш.
4. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда жамоат ташкилотларининг иштироки
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда жамоат ташкилотлари иштирокини қуйидаги 1-расмда келтирилган Ўзбекистон Республикасида ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи ҳалқ хўжалиги тармоқларининг боғланиш тизими ёрда).
Do'stlaringiz bilan baham: |