2-мавзу.Ўзбекистон Республикасида йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш бошкарув тизими тузилиши
Режа
1.Вазирлар Маҳкамасининг ва маҳаллий Ҳокимият органларининг ҳаракат хавфсизлиги таъминлашдаги ўрни.
2.Ҳаракат хавфсизлиги соҳасини бошқариш бўйича махсус ваколатли Давлат бошқарув органлари.
3.Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини бошқаришда хукумат органлари ваколатлари, максади, вазифалари, республика, минтакавий ва маҳаллий даражалари.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, махсус ваколатли давлат органлари ва уларга тегишли турли ташкилот ҳамда корхоналар томонидан амалга оширилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорт агентлиги;
Ўзбекистон автомобил йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш давлат акциядорлик компанияси;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.
Автомобил транспорти сохасидаги ҳаракат хавфсизлигини
таъминлаш борасидаги ишлар давлат ваколатли органи Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ва юридик мақомга эга бўлган турли вазирлик, компания, концерн, уюшмаларга тегишли автокорхоналар, шунингдек, хусусий автотранспорт корхоналари томонидан олиб борилади.
Автомобил йўлларида ва шаҳар кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни йўл хўжаликларига қарашли ташкилот ва корхоналар бажарадилар. Бунда мавжуд тизимга кўра умумфойдаланувдаги автомобил йўлларидаги барча турдаги ишларни Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компаниясига қарашли вилоят, туман йўл ташкилотлари; маҳаллий ички йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини сув хўжалиги, «Ўзнефтгаз» ДАК, «Ўздонмаҳсулот» ДАК ва бошқа вазирликлар; шаҳар йўл ва кўчаларида ҳаракатни хавфсиз ташкил этиш масалаларига қаратилган вазифаларни шаҳар ҳокимликларига тегишли ободонлаштириш корхоналари ва йўл-фойдаланиш ташкилотлари томонидан ташкил этилади.
Ҳайдовчиларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш даврида бу фаолият билан шуғулланувчи халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ватанпарвар ОТЖ, автоҳаваскорлар ОТЖ, турли вазирликлар, компаниялар, концернлар, уюшмалар томонидан ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган билим, савия ва кўникмалар беришга оид масалалар билан шуғулланишлари вазифа қилиб қўйилган.
Пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича республикада ҳалқ таълими вазирлигига боғча ва мактаб ёшидаги болаларга махсус дастур асосида йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш қоидалари ўргатилиши юклатилган. Лекин бу масала юзасидаги ишларни кенг халқ оммасига бошқа вазирликлар, компания, концерн, уюшма, ташкилот, корхона ва маҳаллалар миқёсида ҳам кенг тарғиб этишга эътиборни кучайтириш лозим.
Ўзбекистон Республикасида «Автомобил-йўл-ҳайдовчи-пиёда-
муҳит» тизимига боғлиқ бўлган ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча ишларни давлат томонидан назорат қилиш ички ишлар вазирлиги қошидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, унинг вилоят бошқармалари ва туман бўлимларига юклатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |