Мўлжалларни танлаш ва улардан фойдаланиш.
Маҳаллий предметлар ва релъеф формаларига нисбатан ўз ўрнини, объектлар ва нишонлар жойлашувини ҳамда ҳаракат йўналишини кўрсатилишига мўлжаллар дейилади. Улар одатда тузилиши билан, рангги ва бошқа предметлардан фарқ қилиши билан характерланади.
Мўлжаллар қуйидаги турларга бўлинади:
майдонли;
чизиқли;
нуқтали.
Майдонли мўлжалларга аҳоли пунктлари, ўсимликлар массиви, дарахтзорлар, кўллар, сув омборлари кириши мумкин. Бундай мўлжаллар жойни ўрганишдан ёдда осон сақлаш мумкин.
Чизиқли мўлжалларга одатда чизиқли давом этувчи маҳаллий пердметлар мисол бўла олиши мумкин, масалан, йўллар, дарёлар, каналлар, электр узатгич тармоқлари ва ҳ.к. лар.
Нуқтали мўлжалларга майдони кичик бўлган маҳаллий предметлар ва рельеф формалари киради. Булар мисолига гумбаз типидаги қурилишлар, завод ва фабрикалар трубалари, ретрянслаторлар, чорраҳалар, ҳар хил чуқурликлар, кўприклар ва бошқалар. Бундай мўлжаллардан асосан ўз ўрнини аниқ белгилаш учун, ўқ отиш секторларини белгилаш, нишонни жойлашиши ва кузатишни ташкил этишда фойдаланилади.
Мўлжалларни тез ва аниқ топиш учун фронт ва чуқурлик бўйича бир меъёрда танлаш зарур бўлади. Танланган мўлжаллар чапдан ўнгга қараб, ўзидан марралар томон, яъни душман томонига қараб тартиб рақами билан белгиланади. Ҳар бир мўлжал ўзининг ташқи кўриниши ва тузулишига қараб шартли номи билан белгиланди, масалан, «Ясси»-баландлик, «Сариқ жарлик», «Номсиз»-тепалик.
Бўлинма командири мўлжаллар бўйича ўз бўлинмасига вазифа қўяди. Масалан, «сектордаги кузатувчига: ўнгда иккинчи мўлжал «Ясси»-баландлик, чапдаги учунчи мўлжал «Сариқ жарлик» ёки «Ўқотиш сектори: ўнгдаги бешинчи мўлжал – синган дарахт, чапдаги биринчи мўлжал – «Узун» дарахтзор».
Жойда нишонни кўрсатиш.
Нишонни кўрсатиш усуллари ва умумий таърифи.
Жойда тез ва аниқ нишонни кўрсатиш ва мўлжални белгилаш бўлинмаларни бошқариш ва ўқ отишда муҳим аҳамиятга эга. Нишонни кўрсатиш бевосита жойда, картада ва аэрофотосуратда кўрсатилади.
Жойда нишоннинг ўрни аниқ, қисқа ва равшан кўрсатилади. Нишонни узатувчи ва қабул қилувчи умумий мўлжалларга уларнинг жойланишларини аниқ белгилашлари, жойдаги объектларнинг кодига эга бўлишлари керак. Жойда нишонни кўрсатиш ҳар хил усуллар билан бажарилади:
Мўлжалдан нишонгача бўлган узоқлик ва унинг азимути ва ҳаракат йўналиши бўйича азимут кўрсаткичи (гумбаз бурчак ўлчагичи) бўйича ракета сигнали бўйича бажарилади.
Мўлжалдан нишонни кўрсатиш – энг кўп қўлланиладиган усулдир. Олдин нишонга яқин бўлган мўлжал айтилади, сўнг мўлжалга бўлган йўналиш бурчаги ва нишонга бўлган йўналиш мингдан бир бирликда ва мўлжалдан нишонгача бўлган узоқлик метрда кўрсатилади. Масалан, «Мўлжал иккинчи, ўнгга қирқ, икки юз узоқликда, алоҳида бутада – пулемёт».
Do'stlaringiz bilan baham: |