- Шудгорлаш
- Ерлар муддатида ва сифатли ҳайдалганда кузги-қишги мавсумда бўладиган атмосфера ёғинлари ҳисобига тупроқда намни тўплаш ва сақлаб қолиш имконияти туғилади. Бунинг учун шудгорлаш чуқурлиги бир хил ва бир текисда ҳамда тупроқ қатлами тўла ағдарилган, сифатли юмшатилган, яъни йирик кесаклар ва палахсаларсиз бўлиши керак. Шудгорда чуқурча ва излар кам бўлиб, дала юзаси текис бўлганда тупроқдаги намнинг буғланиш сатҳи камаяди.
Андижон вилоятининг тоғ олди бўз тупроқларида (Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Хўжаобод, Пахтаобод, Булоқбоши туманлари) кузги шудгор 30 см, ҳайдалма қатлами қалин оч тусли бўз тупроқлар (Олтинкўл, Балиқчи, Марҳамат, Шаҳрихон, Пахтаобод, Избоскан, Бўз, Асака, Хўжаобод, Булоқбоши туманлари) 35-40 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Устки қисми ярим метр чуқурликда гипс қатлами бўлган шўрланган тупроқларда (Улуғнор, Бўз туманлари) ва зич ҳайдов ости қаватли барча оғир тупроқли ерларда 50-60 см чуқурликда юмшатилиб, 28-30 см устки қатлами ағдариб ҳайдалади. - Андижон вилоятининг тоғ олди бўз тупроқларида (Андижон, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Хўжаобод, Пахтаобод, Булоқбоши туманлари) кузги шудгор 30 см, ҳайдалма қатлами қалин оч тусли бўз тупроқлар (Олтинкўл, Балиқчи, Марҳамат, Шаҳрихон, Пахтаобод, Избоскан, Бўз, Асака, Хўжаобод, Булоқбоши туманлари) 35-40 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Устки қисми ярим метр чуқурликда гипс қатлами бўлган шўрланган тупроқларда (Улуғнор, Бўз туманлари) ва зич ҳайдов ости қаватли барча оғир тупроқли ерларда 50-60 см чуқурликда юмшатилиб, 28-30 см устки қатлами ағдариб ҳайдалади.
Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқларида кузги шудгор 30 см, ҳайдалма қатлами қалин оч тусли бўз тупроқларида ҳамда бегона ўт босган майдонларида (Риштон, Бувайда, Қува, Охунбобоев, Узбекистон, Фурқат, Бешариқ туманлари) 35-40 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади.Устки қисми ярим метр чуқурликда гипс қатлами бўлган шўрланган ўтлоқ соз тупроқларда ва зич ҳайдов ости қаватли барча оғир тупроқли ерларда (Учкўприк, Фарғона, Охунбобоев,Бувайда, Бағдод туманлари) 50-60 см чуқурликда юмшатилиб, 28-30 см устки қатлами ағдариб ҳайдалади. - Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқларида кузги шудгор 30 см, ҳайдалма қатлами қалин оч тусли бўз тупроқларида ҳамда бегона ўт босган майдонларида (Риштон, Бувайда, Қува, Охунбобоев, Узбекистон, Фурқат, Бешариқ туманлари) 35-40 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади.Устки қисми ярим метр чуқурликда гипс қатлами бўлган шўрланган ўтлоқ соз тупроқларда ва зич ҳайдов ости қаватли барча оғир тупроқли ерларда (Учкўприк, Фарғона, Охунбобоев,Бувайда, Бағдод туманлари) 50-60 см чуқурликда юмшатилиб, 28-30 см устки қатлами ағдариб ҳайдалади.
- Марказий Фарғона туманларида (Ёзёвон, Бувайда, Бағдод, Учкўприк, Олтиариқ, Риштон) кучли даражада шамол эрозиясига чалинувчи, енгил механик таркибли ерларда баҳорда 25-30 см чуқурликда ҳайдов ўтказиш яхши натижа беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |