Бўзсув I макони – Тошкент шаҳридаги Қорақамишсойнинг (ҳозирги Чилонзор тумани ва Эркин мавзуси ҳудудлари) бўйларида жойлашган. Тадқиқотчилар томонидан турли йилларирда бу макондан 100 га яқин тош қуроллар (тош пичоқлар, тош қирғичлар ва бошқ.) топиб ўрганилган.
Бўзсув II макони – Тошкент шаҳрининг Бўзсув соҳилидаги Шўралисой деган жойдан топиб ўрганилган. Олимлар томонидан бу ердаги маданий қатламдан 100 дан зиёд тош қуроллар (икки томонлама ишлов берилган тош пичоқлар, қиргичлар, нуклеуслар ва бошқ.) топиб тадқиқ этилган.
Туябўғиз маконлари – Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, унда сўнгги палеолит даврига оид олтита макон мавжуд. Бу маконлар Туябўғиз сув омбори ҳавзасидан топиб ўрганилган. Маконлардаги маданий қатламлардан парракчалар, тешгичлар, қирғичлар каби кўплаб тош қуроллар тадқиқ этилган.
Такалисой ғори – Самарқанд вилояти ҳудудида жойлашаган бўлиб, олимлар томонидан бу макондан нуклеуслар, қирғичлар, тош пичоқлар ва турли ҳайвонларнинг кўплаб суяклари топилган. Бу ерда яшаган қадимги одамларнинг асосий машғулоти овчиликдан иборат бўлган.
5.Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари
Ёзув ҳақида янги маълумотлар
Дунё тарихида ибтидоий тасвирий санъат, хусусан, ғорларнинг деворларига турли тасвирлар тушириш сўнгги палеолит даврига оиддир (Испаниядаги Алтамир ғори). Ўрта Осиёда унгурлар ва қоятошларга ишланган расмлар мезолит даврида пайдо бўлади. Неолит даврига келиб бу санъат янги асосда ривожланиш босқичига ўтади. Калтаминор, Ҳисор, айниқса Жойтун маданиятига мансуб ёдгорликлардан ибтидоий санъатнинг намуналари топилган. Ўтмиш тарихимизнинг хилма-хил ёдгорликлари орасида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва Ўрта Осиёнинг тоғли туманларида кенг тарқалган қоятош расмлари ишланиш усулига кўра икки хилдир. Бу ҳолатда бир хиллари бўёқ (охра) билан, Алтамир ғори (Испания), иккинчи хиллари эса-уриб-ўйиб ишқалаш, Ҳайвон тасвири чизиш усули билан ишланган расмлар
(петроглифлар) кенг тарқалган.
Ўлкамиздаги қоятош расмларнинг энг нодир намуналари Зараутсой, Сармишсой, Биронсой, Кўксарой, Такатош, Тераклисой, Хўжакент кабилар бўлиб, улар юздан зиёддир. Мазкур жойлардаги қоятошларда Ўзбекистоннинг қадимги ва ҳозирги ҳайвонот олами вакилларининг расмларини кузатиш мумкин. Улар буқалар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон, тулки ва бўрилар, буғу ва жайронлар кабилардир. Расмлар орасида ўқ-ёй, қопқон каби нарсалар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Мавжуд қоятош расмлари мазмунан бой ва манзараси жиҳатдан хилма-хилдир. Унда одамлар, ов, йиртқич ҳайвонлар тўқнашувлари манзаралари тасвирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |