2-Мавзу: Ўзбек халқ мусиқа ижодининг жанри. Мавсумий маросим айтимлари



Download 46,93 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi46,93 Kb.
#68714
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЎЗБЕК ХАЛК МУСИКА ИЖОДИЁТИ СИРТКИ 2-МАЪРУЗА

Байрам кунлари - муҳим воқеаларга бағишланган, анъана сифатида нишонланадиган, иш куни хисобланмайдиган кунлар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги кунлар байрам (дам олиш) кунлари деб белгиланган: 1 январь — Янги йил; 8-март — Хотин-қизлар куни; 21 март — Наврўз байрами; 9 май — Хотира ва қадрлаш куни; 1 сентябрь — Мустақиллик куни; 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни; 8 де­кабрь — Конституция куни; Рўза хйити (Ийд ал-Фитр)нинг биринчи куни; Қурбон хайити (Ийд ал-Адха)нинг би­ринчи куни. Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга (узлуксиз ишлайдиган корхоналар, объектларни қўриқлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш кабиларга) кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, ахолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам кунлари ишлашга йўл қўйилади. Байрам кунлари бажарилган ишлар учун камида икки хисса миқдорида хақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси кўмитаси ёки ходимларнинг бошка вакиллик органи билан келишиб белгиланади. Байрам кунларидаги иш ходимнинг хохишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Байрам кунларидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарил­ган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир хисса миқдорда меҳнат хақи тўланади.
Наврўз байрами (форс-тожикча сўз бўлиб – янги ва кун) –Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ халқларининг қадимий, анъанавий янги йил байрами. Наврўз байрами Ўрта Осиёда ислом дини қабул қилинмасдан анча илгарироқ мавжуд бўлган. Наврўз байрами ҳақида Абу Райҳон Берунийнинг «Китоб ат тавҳим» («Тушунтириш») ва «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарларида маълумотлар берилади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асарида баҳорга ва Наврўз байрамига бағишланган халқ лирик қўшиқларидан намуналар учрайди. Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» китобида Наврўз байрами ҳақида қимматли маълумотлар бор.
Қуёшнинг ҳамал буржига кириши, кеча билан кундузнинг баробар келиши йил боши ҳисобланган. Бу эски қуёш йили ҳисобида ойининг аввалига (22 март) — кеча билан кундузнинг тенглашган вақти ва кундуз­нинг узая бошлаши, табиатда жонланиш, баҳорорнинг бошланиш даврига тўғри келади. Буни кичик Наврўз байрами ёки оммавий Наврўз байрами дейилган. Ойнинг олтинчи куни эса катта Наврўз байрами ёки махсус (хусусий) Наврўз байрами деб аталган. Анъанага кўра, кичик Наврўз байрамидан бошлаб ҳамма нарса амалга киради, деб ҳисоблашган.
Наврўз байрамининг пайдо бўлишини бизгача етиб келмаган қадимий манба китобларидаги маъ­лумотлар асосида Абулқосим Фирдавсий ўзининг «Шоҳнома» асарида ярим афсонавий шох Жамшид номи билан боғлайди. «Жамшид темир эритиб қурол ясашни, ип йигириб, тўқиб, кийим тикишни, уй, ҳаммомлар қуришни ихтиро қилади, сўнг кишиларни ўз қобилияти ва ҳунарига қараб гуруҳ-табақаларга ажратади. Ниҳоят, бир куни бир тахт ясатиб, унда осмонга кўтарилади, бу ойнинг биринчи куни эди. Ҳамма жуда бахтиёр, ғаму андуҳни унутиб, шу куни барча Жамшиднн табриклайди ва байрам янги йил боши бўлиб анъанага айланиб қолади».
Тарихий манбаларга қараганда, Наврўз байрамини ўтказиш ахоманийлар давридан бошлаб анъана­га айланиб қолган ва Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон халқларида энг катта байрамлардан бири ҳисобланган. Бу ўлкаларга ислом дини киритилган пайтда Наврўз байрами тақиқланган. Аммо подшо саройларида, расмий сифатда байрам этилмасада, халқ ўз севган байрамини давом эттирган. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиё ва Эрон халқлари араб халифалиги ҳукмронлигидан қутулган давр (9 –10 – асрлар)дан бошлаб Наврўз байрамини ўтказиш яна расмий тус олган. Абу Райхон Беруний «Ёдгорликлар» китобида маълумот беришича, байрам ойнинг ол­тинчи куни, яъни катта Наврўзга қадар давом этган. Сосоний подшолари 6 кунда 6 тоифа халқни қабул этганлар ва тортиқлар улашганлар. Наврўз байрами куни маҳбусларни озод қилиш анъанаси ҳам бўлган. Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» китобида ёзилишича, Наврўз байрами ўтказишнинг шохлар учун махсус тартиб-қоидаси бўлган. Уй-жойларни тозалаш, кўкат ва гуллар билан безаш, ота-она, яқин кишилар билан дийдорлашиб келиш, марҳумларнинг қабрларини зиёрат қилиш кабилар оддий халқ орасида ҳам
одат тусига кириб қолган. Тожик ва эрон халқларида Наврўз байрами дастурхонига номи «С» харфидан бошланадиган етти хил овқат қўйиш («Хафтсин») одати бор. Бошка халқлар сингари, ўзбеклар ҳам бу кунни қадим замонлардан буён янги йилнинг бошланиши деб қувонч билан қарши олганлар. Наврўз байрамининг бошланишидан бир неча кун илгари тайёргарлик қурилган. Одатда Наврўз байрамидан 15 кун олдин буғдой ёки арпани ундиришга қўйилган ва унинг майсасидан Наврўз байрами кунлари сумалак қилинган. Ёшлар Наврўз байрамини кечаси билан ухламасдан эртак ва ҳикоялар айтишиб, ўйин-кулги билан кутиб олишган. Наврўз байрамининг биринчи куни отчопар, улоқ, кураш сингари ўйинлар, сайил ўтказилган. Ёшлар баҳор ҳақида қўшиқ айтганлар. Агар Наврўз байрами арафасида бирор киши вафот этган бўлса, дафн этиш кечиктирилган. Наврўз байрамида мотам маросимлари ўтказилмаган.
Наврўз байрамида кўкат чучвараси, ялпиз сомса каби янги таомлар пиширилган. Наврўз байрами янги йил байрамигина бўлиб қолмай, у аввало, меҳнат бай­рами, деҳқончилик ишларини бошлаш байра­ми ҳам бўлган. Октябрь революциясидан кейин ҳам Ўрта Осиё ва Озарбайжонда Наврўз байрами халқ ўртасида баҳор байрами бўлиб қолмоқда. Наврўз байрами 70- йиллардан бошлаб Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида анъанавий тарзда кенг нишонланмоқда. Яқин Шарқ мамлакатларида Наврўз байрами расмий ян­ги йил байрами ва йил боши ҳисобланади.

Download 46,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish