Мавсум маросим қўшиқлари — халқ оғзаки ижодининг йил фаслларини белгиловчи, турли маросим ҳамда анъанавий байрамлар жараёнида ижро этилган қадимий қўшиқ турларидан. Келиб чиқиши миеолит (янги тош) даврида юзага келган чорвачилик ва деҳқончилик меҳнатлари билан боғлиқ. Қадимда мазкур меҳнатлар йил фаслларининг узвий айланиб туриш жараёнига бевосита боғлиқ бўлган. Одамлар турли маросимлар, қурбонликлар ва қўшиқлар хомий руҳарга ёқиб, улар бизга мўл ҳосил беради, деб ишонишган. Бунинг натижасида бир-бирини тўлдирувчи мавсумий маросим қўшиқлар силсиласи шакл топтан: бахор келиши муносабати билан «Офтоб чиқди», «Лайлак келди», «Бойчечак» каби қўшиқлар куйланган; «Сумалак», «Гулёр» «Наврўз йўкловлари», «Иш оши» айтимлари «Наврўз» байрами ва «Лола сайли», «Қизил гул сайли» миллий-анъанавий халқ байрамларида; «Шох-мойлаш», «Қўш-қўш» кабилар шудгорлаш даврида, «Суст хотин» қурғоқчилик бошланганида ижро этилган. Ёз-куз фаслига оид «Обло барака», «Ўрим», «Хўр майда», «Қовун сайли», қишда ўтказилган гап-гаштакларда («Алёр»), «Яс-юсун» маросимлари машҳур бўлган. Беруний VI-асрдан аждодларимиз кузги тенг кунликни «Мехржон», баҳорни «Наврўз» байрами билан давлат миқёсида нишонланганини айтади. Мавсум маросим қўштиқлрида илк бор банд, банд-нақарот шакллари ривож топиб, ўйин ҳаракатлари ёки афсун айтимларининг ритмик хусусиятларини ифодаловчи мусиқий ва шеърий (жумладан, сатр бўғинлар сонига асосланган бармоқ) вазнлар юзага келади. Муайян ритмик «қолип»ларга ҳамда парда тузилмаларига таянган оханглар негизида кейинчалик охангдор мусиқа усулуби шакл топади.
Байрам (туркийча –катта йиғин, тўй) — кенг нишонланадиган тантанали кун. Ижтимоий-иктисодий тараққиёт давомида келиб чиқиши, мазмуни, ижтимоий ҳаётда қарор топишига кўра анъанавий, диний, миллий ва бошқа байрамлар вужудга келди. Авлоддан-авлодга мерос тариқасида ўтиб келадиган байрам анъанавий байрам дейилади. Масалан: Наврўз байрами. Анъанавий байрамлар бирор халқ ёки миллатнинг айни вақтдаги ижтимоий турмуши, ҳаёт кечириш тарзи билан бевосита боғлиқ. бўлмайди. Диний байрамда ҳар бир монотеистик диннинг ақидаларида белгилаб қўйилган маросимлар нишонланади. Масалан: ийд байрами. Миллий байрамларда у ёки бу миллатнинг тарихидаги мухим воқеа-ҳодисалар нишонланади. Maсалан: Мустақиллик куни, Конституция куни. Булардан ташқари яна касб-ҳунар байрамлари ҳам бор. Ўкитувчи ва мураббийлар куни, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни каби). Шўролар хукмронлиги даврида ўзбек халқининг қадимий миллий, анъанавий янги йил байрамларидан ҳисобланган Наврўз қатағон қилиниб, диний байрамлар (Рамазон хайити, Қурбон ҳайити) тазйиққа учради. Кўп йиллар давомида, айниқса зиёли ва фирқа аъзолари ҳйит намозини уқиш учун масжидга чиққанликлари учун ҳам таъқиб қилинди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач Президент И.А.Каримовнинг фармони билан Рўза ва Қурбон хайитларининг биринчи кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди. Хайит кунлари ва улар билан боғлиқ маросимлар батамом қарор топди, шунингдек бошқа қадриятлар ҳам тикланмоқда. Чунончи Наврўз умумхалқ байрами сифатида ҳар йили катта тантана қилиниб, бу кун (21 март) дам олиш куни деб эълон қилинди .
Do'stlaringiz bilan baham: |