2-мавзу. Тезкор-қидирув фаолияти ва терроризмга қарши курашнинг асосий вазифалари


-савол. Шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида ахборот тўплаш вазифаси



Download 94 Kb.
bet2/2
Sana11.03.2022
Hajmi94 Kb.
#489533
1   2
Bog'liq
2 мавзу ТҚФ (2)

4-савол. Шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида ахборот тўплаш вазифаси

Шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида ахборот тўплаш вазифаси тезкор-қидирув фаолияти давлат томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг тури ҳисобланади. Бу шу билан боғлиқки, ушбу фаолият давлат томонидан қонунда белгилаб қўйилган ва рухсат этилган, давлат номидан фаолият кўрсатувчи махсус субъектлар доираси билан чекланган, давлат белгилаган ва чегаралаган тартибда ва доирада амалга оширилади, давлат томонидан назорат қилинади, ҳуқуқни ҳамда махсус восита ва усуллар билан таъминлаш ва ҳимоялашга қаратилгандир.


Тезкор-қидирув фаолиятига хос асосий жиҳатлардан бири шундаки, уни фақат махсус ваколатли субъектлар амалга оширади. Бундай субъектларга рўйхати «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 10-моддасида келтирилган давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тезкор бўлинмалари киради. Ушбу рўйхатга Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти киритилган. Мазкур давлат органларининг раҳбарлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган тезкор бўлинмалар (хизматлар) рўйхатини, уларнинг ваколатлари ва тузилишини ўзларининг норматив ҳужжатлари билан белгилаб қўядилар. Шундай қилиб, мазкур фаолиятнинг субъектларини қонунда кўрсатилган органларнинг ҳар қандай вакиллари эмас, балки уларнинг тезкор-қидирув бўлинмалари ходимлари ташкил қилиши мумкин.
Тезкор-қидирув фаолиятининг ҳар бир субъектига, биринчидан, уларнинг идоравий мансублиги, иккинчидан, идора ичида вазифаларнинг тақсимоти билан боғлиқ бўлган тегишли ваколатлар берилган. Турли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тезкор бўлинмаларининг ваколатлари, аввало, уларнинг жиноят-ҳуқуқий ваколати, яъни улар олдини олиш ва очиш билан шуғулланишлари шарт бўлган жиноятлар рўйхати, шунингдек ушбу органлар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган асосий вазифалари билан боғлиқдир.
Ваколат доираси деганда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг барча ёки айрим турдаги тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш борасидаги Қонун билан чекланган ваколатлар доираси тушунилади. Тезкор-қидирув фаолияти субъектларининг тезкор бўлинмалари эга бўлган ваколатлар доираси идоравий норматив ҳужжатларда батафсилроқ тартибга солинади, бунда бир қисм хизматларга, ҳал қиладиган масалаларига кўра, тезкор-қидирув тадбирларини тўлиқ ҳажмда, бошқаларига эса фақат чекланган ҳажмда ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Тезкор-қидирув фаолиятининг хусусияти шундаки, у махсус ҳаракатлар (операциялар) – тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Тезкор-қидирув фаолиятининг мазмунини ташкил қилувчи ушбу тадбирлар рўйхати «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 14-моддасида белгиланган. Бироқ тезкор-қидирув фаолияти уларни ўтказиш тартиб-таомили билангина чекланмайди. У ташкилий тадбирлар ўтказилишини, тактик усуллар қўлланишини, таъминот хусусиятига эга чоралар кўрилишини, тезкор-қидирув фаолиятида иштирок этишга хусусий шахсларни жалб этишни, муайян тезкор-қидирув тадбирлари ёки уларнинг мажмуи ўтказилишига имкон берувчи махсус техник воситалар ва кимёвий моддалар қўлланилишини қамраб олади. Таъкидлаш муҳимки, ташкилий чоралар ҳам, тактик ва таъминловчи чоралар ҳам тезкор-қидирув тадбирларига нисбатан бўйсунувчи (иккиламчи) хусусиятга эга, кўпинча улардан аввал келади ёхуд уларнинг оқибати ҳисобланади, мантиқан, техникавий ва методик жиҳатдан улардан келиб чиқади.
Тезкор-қидирув фаолиятининг мазкур белгилари унинг қонундаги таърифида ўз аксини топган. «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасида тезкор-қидирув фаолияти ушбу Қонун билан махсус ваколат берилган давлат органларининг тезкор бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш орқали амалга ошириладиган фаолият тури сифатида таърифланади.
Қонундаги таърифда кўрсатилганидан ташқари, тезкор-қидирув фаолияти яна бир қанча фарқловчи белгиларига эга. Бу белгиларга, жумладан, ҳуқуқий тартибга солишнинг махсус тартибини киритиш мумкин, чунки қонунда тезкор-қидирув фаолиятининг фақат умумий қоидалари белгиланади, унинг катта қисми эса чекланган доирадагилар фойдаланадиган идоравий норматив ҳужжатларда тартибга солинади.
Тезкор-қидирув фаолиятининг яна бир муҳим хусусияти шундаки, ушбу фаолиятда уни амалга оширишнинг ошкора ва ноошкора усуллари бирга келади. Ошкора фаолият деганда тезкор бўлинманинг манфаатдор шахслари тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг манфаатларини очиқчасига (ошкора), ўз мақсадларини яширмаган ҳолда ҳимоя қиладиган фаолият тушунилади. Ноошкора фаолиятга эса тезкор-қидирув фаолияти субъектларининг амалга оширилиши давомида ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мансублиги яшириладиган ёхуд ушбу фаолиятни атрофдаги фуқаролардан ва, аввало, жиноятга алоқадор шахслардан сир тутган ҳолда амалга ошириладиган ҳаракатлари киради.
Тезкор-қидирув фаолиятининг шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар, воқеалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида маълумотлар тўплашга оид охирги вазифаси маълумот (ахборот) излаб топишдир. Унга тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига махфийлик асосида кўмаклашиш истагини билдирган шахслар ёрдамидан фойдаланган ҳолда мазкур маълумотларни ташаббус асосида излашни ўз ичига олади.
Шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига қарши таҳдидлар ҳақидаги ахборотни қўлга киритиш тезкор-қидирув фаолиятининг мақсадларидан бири бўлиб, бундай хавфсизликни таъминлашнинг мажбурий элементи ҳисобланади. Шундай қилиб, тезкор-қидирув фаолиятининг вазифалари ва уларни амалга ошириш усуллари ушбу фаолиятнинг жиноятчиликка қарши кураш бўйича давлат чоралари тизимидаги ўрнини белгилаб беради.
Тезкор бўлинмалар иштирок этадиган ҳозирги жиноятчиликка қарши курашни жиноий ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш бўйича муайян чоралар мажмуи сифатидагина тасаввур этиб бўлмайди. Ушбу жараён барча давлат органлари томонидан амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маъмурий ва бошқа чораларнинг мураккаб мажмуи ҳисобланади. Ушбу комплексда тезкор-қидирув фаолияти муҳим ўрин тутади.

1Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни // Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳуж­жат­лари тўплами. – 2014 й. – 20-сон. – 221-модда.

Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish