Марказий Осиёнинг бешта давлати сув хўжалиги вазирлари 1992 йил 18 февралда Олмата шаҳрида Давлатлараро Сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясини (ДСХМК) туздилар ва “Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасида давлатлараро сув манбалари сув ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тўғрисида Келишув”ни имзоладилар. - Марказий Осиёнинг бешта давлати сув хўжалиги вазирлари 1992 йил 18 февралда Олмата шаҳрида Давлатлараро Сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясини (ДСХМК) туздилар ва “Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасида давлатлараро сув манбалари сув ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тўғрисида Келишув”ни имзоладилар.
- Ўтган йиллар давомида давлатлар ўртасида сув таъминотини жиддий низоларсиз амалга оширилганлигини ДСХМК нинг асосий муваффақияти деб қараш мумкин
- Сув муносабатларини Давлатлараро мувофиқлаштириш
Ўзбекистоннинг позицияси - Асосий масала – собиқ совет даврида Рогун сув омборидан Амударё сувини кўп йиллик бошқарувини таъминлаш ва ичимлик ҳамда ирригация талабларини қондириш мақсадида фойдаланиш белгиланган.
- Рогун сув омбори Нурек сув омборининг ирригацион режимини кучайтиришга мўлжалланган эди. Нурек ва Қайрокумнинг ҳамда Токтогул сув омборининг сўнги 18 йил мобайнида дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган давлатларнинг талабларини ҳисобга олмасдан уларнинг манфаатларига қарши ишлатилган.
- Трансчегаравий дарёларда давлатлараро аҳамиятга эга бўлган йирик сув омборлар ва ГЭСларни экологик, ижтимоий-иқтисодий экспертизадан ўтказмасдан, уларнинг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ва қурилиш Лойиҳаларини қўшни давлатлар билан келишмасдан бир томонлама қурилиши юридик нуқтаи назаридан ушбу давлатнинг бошқа давларнинг ички ишларига аралашув сифатида кўрилмоғи лозим.
- Шундан келиб чиқиб, ушбу объектларнинг қурилишини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, айниқса уларнинг ТИА ва қурилиш Лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида қуйи давлатларнинг сувга бўлган ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларини юридик томондан мустаҳкамлаб қўйилиши лозим. Жумладан трансчегаравий дарёларнинг сув оқимларини бошқариш ва келишган режимга амал қилинмаган тақдирда қуйида жойлашган давлатларга етказилган зарарни қоплаш принципларини белгилаб берувчи Келишувнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш лозим.
- Ўз ҳаракатларида халқаро тенг ҳуқуқлилик тамойилларига амал қилган ҳолда Ўзбекистон 2007 йилда:
- БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси томонидан 1992 йилда қабул қилинган «Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Конвенцияси»га;
- БМТ доирасида 1997 йилда қабул қилинган «Халқаро сув оқимларидан кема қатновисиз фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенция»га аъзо бўлди.
-
- Мазкур Конвенцияларда трансчегаравий дарёлардан фойдаланишда барча давлатларнинг манфаатлари бирдек инобатга олинган бўлиб, трансчегаравий сув ресурсларидан адолатли ва оқилона фойдаланиш борасидаги асосий тамойиллар белгилаб берилган.
- Сув соҳасидаги халқаро Конвенциялар
Do'stlaringiz bilan baham: |