Статистик тадқиқот статистик кузатишдан нима билан фарқ қилади?
Статистик кузатиш билан оддий кузатишнинг нима фарқи бор?
Статистик кузатиш ўтказиш учун қандай қоидалар мавжуд?
Сиз ўз хусусий корхонангизни молиявий ҳолатини таҳлил қилиш учун корхона баланси ва бошқа ҳисоботлар орқали маълумот тўпладингиз. Бу иш статистик кузатишнинг қайси шаклига киради?
Махсус тайёрланган дастур орқали маълумот тўпласак қанақа статистик кузатиш ўтказган бўламиз?
Сиз никоҳдан ўтдингиз, мучалга тўлганда тўлиқ тиббиёт кўригидан ўтдингиз, 40 ёшга кирганда оилангиз билан тоғ бағирларида дам олдингиз. Бу ҳодисалар статистик кузатишнинг қайси шакли?
Молия-иқтисод факултет декани талабаларнинг ўқитувчилар тўғрисидаги фикрларини билиш учун курс ва гуруҳларда «Ўқитувчилар талабалар нигоҳида» сўровномани ўтказди. Кредит-иқтисод факултет декани еса фақат ИВ курс талабалари бўйича бу ишни бажарди. Факултет деканлари статистик кузатишнинг қайси турини қўлладилар?
Кузатиш объекти ва кузатиш бирлиги тенг бўлиши мумкинми? Қани мисоллар келтирингчи?
Кузатиш формуляри ва йўриқномаси нима учун керак? Уларни ким ишлаб чиқади?
Сизни қишлоғингизда 15 январдан 16 январга ўтар кечаси қуйидагилар рўй берди. Ҳасан ва Ҳусанлар соат 21 дан 56 минут ўтганда туғилди, қўшнингиз оиласида Фотима ва Зуҳралар 00 соату 10 минутда туғилди. Ҳамқишлоғингиз Йўлдош ота соат 23 дан 59 минут ўтганда оламдан кўз юмдилар. ғмғир хола еса соат иккидан 15 минут ўтганда дунёдан ўтдилар. Статистик кузатишнинг критик
моменти (фурсати) етиб 15 дан 16 январга ўтар кечаси соат 2400 қилиб белгиланган. Кимларни аҳоли рўйхатига киритамиз?
Кузатиш хатоларини қандай аниқлайсиз?
Тасодифий, мунтазам ва репрезентатив хатоларнинг бир-биридан фарқи? 13.Назоратнинг қандай турлари мавжуд.
14.Рўйхат варақасида қуйидаги жавоблар берилган:
Исми-шарифи Тошматов Тошмат
Турар жойи Тошкент шаҳри
Маълумоти Олий
ёши Тўққизда
Жинси Аёл
Миллати Фин
Мансаби ректор Нечанчи фарзанд иккинчи Акангиз борми? Бор
Опангиз боми? Бор ва ҳ.к.
Рўйхат варақасини тўлдиришда қандай хатоликларга йўл қуйилган? У хатолар қандай хатолар деб аталади?