2-Мавзу. Статистик кузатиш



Download 40,35 Kb.
bet1/6
Sana11.03.2022
Hajmi40,35 Kb.
#490236
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

2-Мавзу. СТАТИСТИК КУЗАТИШ




1.Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча

Ҳар қандай статистик текшириш ўша ўрганилаётган объект ҳақида тегишли маълумотларни тўплашдан, яъни статистик кузатишдан бошланади, шунинг учун ҳам уни статистик тадқиқотнинг биринчи босқичи дейилади. Масалан, текширувчига республикадаги ёки вилоятдаги банкларнинг молиявий ҳолатини ўрганиш топширилди. Бу ишни бажариш учун текширувчи барча банклар бўйича молиявий ҳолатни тавсифловчи кўрсаткичлар тўғрисида маълумотларни бошланғич манбалардан олиши керак. Бу кўрсаткичларга қандай омиллар ижобий ёки салбий таъсир кўрсатганлиги ҳақида, молиявий ҳолатни яхшилаш учун қандай захиралар мавжуд еди ва улардан банклар қандай фойдаланганлиги тўғрисида маълумотлар йиғиш керак. Бундай маълумотларсиз молиявий ҳолатни ўрганиб бўлмайди.


Статистик кузатиш деб, ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотларни маълум бир ягона илмий-ташкилий дастур бўйича қайд қилишга ва тўплашга айтилади. Статистик кузатиш қанчалик тўғри, бир неча бор илмий-ташкилий експертизалардан ўтган дастур билан ўтказилса, унинг маълумотлар аниқ қўйилган мақсадга еришиш учун керакли бўлади. Енг асосийси, кузатиш маълумотларини қайта ишлаб тўғри хулосалар чиқарилади.
Агарда тўпланган маълумотлар ноаниқ ва нотўғри бўлса, биринчидан сарфланган вақт ва маблағ зое кетган бўлади, иккинчидан еса, олинган натижалар ва чиқарилган хулосалар нотўғри бўлиши мумкин.
Ҳар қандай маълумот тўплаш ҳам статистик кузатиш ҳисобланмайди. Уни ўтказишда қуйидаги талаб ва тамойилларга риоя қилинади.
Статистик кузатиш маълумотларни бир-бири билан узвий боғланган ва бутунликда қайд қилиши зарур. Масалан, молиявий ҳолат ўрганилаётган бўлса, унинг яхшиланиб ёки ёмонлашиб бораётганлигини тавсифловчи кўрсаткичларни бир гуруҳини ўрганиб хулоса чиқариш мумкин емас. Чунки улар бир-бирига боғлиқ, бир- бирини тақозо қилувчи кўрсаткичлардир. Агарда бир гуруҳ кўрсаткичларни таҳлил қилиб хулоса чиқарсак, олдиндан кўзланган хатоларни келтириб чиқарамиз.
Статистик кузатишнинг муҳим қоидаларидан бири – кузатиш ўтказишда тўплам бирликларини қамраб олиш масаласидир. Бу масала ҳам макон, ҳам замон чегарасида тўғри ҳал етилса мақсадга мувофиқдир.
Масалан, ўшча молиявий ҳолатга қайтайлик. Агарда биринчи йилда тўпламнинг барча бирликлари (фараз қилайлик 114 та), келгуси йили тўпламнинг қисми (94 таси), учинчи йилда қолган бир қисми (20 таси) кузатилса, олинган маълумотлар вақт бўйича тўла-тўкис бўлмайди ва уларни таққослаш мумкин емас.
Тўпланаётган маълумотларнинг аниқлиги, ҳаққонийлиги ва объективлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак. Агарда қандайдир бир шубҳа туғилса (уни ҳажмидан қатъий назар), тўпламга киритилган ҳар бир кўрсаткич мустақил експертлар томонидан текшириб кўрилгани маъқул. Бу ерда гап арифметик ҳисоб-китоб устида кетмаяпти, балки ҳар бирини бирликни объектив ҳақиқатни акс еттириши устида бормоқда.
Маълумотларни тўплаш ягона (ҳамма объектлар бўйича) дастур ва методология билан амалга оширилиши шарт, акс ҳолда, улар кераксиз маълумотларга айланади.
Бозор иқтисодиётининг енг муҳим талабларидан бири маълумотларни ўз вақтида тўплашдир. Маълумки, амалий менежментда доимий тўлдирилиб бориладиган статистик маълумотларга зарурият бор. Менежерларга бу маълумотлар жуда зарур. Улар ишончли, тўлиқ ва объектив бўлиши ҳамда ўз вақтида тўпланиши керак. Кечиккан маълумот – кераксиз маълумотдир.



Download 40,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish