3. Учинчи босқич - ўрганилган билим ва амалий кўникмани амалда қўллаш.
Бу босқичда ўқувчи ўзлаштирилган билим ва амалий кўникмани турли ҳил
ҳолатларда қўллашга, олинган натижаларни таҳлил қилишга ва шу маълумотлар асосида ҳаракат тактикасини белгилашга педагог назоратида ўргатилади.
Учинчи босқични амалга ошириш учун кафедра томонидан ишлаб чиқилганўқув, услубий қўлланмалар, фотосуратлар, вазиятли масалалар ва тестлар тўплами, кейслар, хулосалари, амалий топшириқлар стандартлари, ўргатувчи экспертиза хулосалари ва далолатномалар. ишлатилиши лозим.
Бу ҳолатда ҳам интерфаоллик, топшириқни бажараётган ўқувчининг амалий кўникмани тўғри ўзлаштирганлик даражасини баҳолашда ўқувчилар эксперт сифатида жамоада фаол кўрсатиб иштирок этадилар.
4. Тўртинчи босқич – ҳулоса. Бу босқичда ўқувчи томонидан олинган билим ва эгаллаган кўникмаларини турли хил вазиятларда, фаолият жараёнида тўғри ва тўлиқ қўллай олишини педагог томонидан ўрнатилган тартибда баҳоланади,умуман олганда энг объектив баҳолаш экспертизадан ўтказилган тестлар ёрдамида бажарилади .Амалий кўникма ўзлаштирилганлигини бпҳолаш мезонлари албатта иш берувчи билан биргаликда ишлаб чиқилган бўлиши керак.
Тўртинчи босқични амалга оширишда:ўқувчи касбий топшириқларни бажариш жараёнида мустақил ишлаши ўқитувчи-педагог томонидан назорат қилинади.Ўқувчи иш жараёнида тегишли ҳужжатлар билан ишлайди; бажарилган иш бўйича хулосалар ёзиб химоя қилади ва баҳоланади. Машғулот сўнггида ўқитувчи-педагог ҳар бир ўқувчининг амалий кўникмасиниўзлаштирганлигини баҳолайди.
Ўқувчи амалий кўникмани ўзлаштира олмаган ҳолда машғулотдан ташқари вақтда мустақил ўзлаштириш ва педагогга қайта топшириштавсия этилади. Ўқувчи барча амалий кўникмаларни ўзлаштирган ҳолдагина фанни ўзлаштирган ҳисобланади.Ўқувчи амалий кўникмани топшира олмаса(қониқарсиз баҳо олса) у ҳолда, унга мустақил равишда ўзлаштира олмаган модулни қайта топшириш учун белгиланган муддат берилади.
Профессионал таълимда ўқувчилар ўқув амалиёларини аввалига имитацион ўқув жихозлари ёрдамида кейин амалиётларнинг навбатдаги босқичида реал ишчи ҳолатда бажарадилар.
Симуляцион таълимнинг камчиликлари:
–имитацион жиҳозларнинг таннархи қиммат бўлиб аксарият ҳолатдарда амалдаги иқтисодий ривожланишдан орқада қолганлиги;
–ўқитувчиларнинг амалий машғулотларни бевосита мутахассисликка оид корхона ва ташкилотларда ўташи;
–амалий дарсларни корхона ва ташкилотларда ўтказишда асосий муаммо амалиётни бажаришда ҳаёт хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш масалан оғир ва енгил саноат, қурилиш ва б;
–таълим муассасасида амалий машғулотларда ишлатиладиган жиҳозларни харид қилиш учун бюджет маблағларининг чегараланганлиги;
–амалиётнинг баъзи объектларда ўтиш даври узлуксизлигининг бажарилмаслиги (масалан қишлоқ хўжалигида маҳсулотларнинг етиштириш даври таълим муассасасидаги амалиёт даврига мос келмаслиги) сабабли - каби ҳолатлар ўқувчиларда амалий кўникмаларини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатади.
Шу сабабли биринчи навбатда амалиёт ўтиш учун ишчи жараёнларни ташкил этиш қимматга тушадиган фанлар бўйича янги дастурларни жорий этиш лозим. Бу 3D- технологиялар асосида ҳақиқий ишчи ҳолатларни моделлаштириш ва унда ўқувчилар амалиётларни ўтиш бўйича “Иш ўйинлари” технологик усулдан фойдаланиш жорий этилиши мақсадга мувофиқдир.
3D виртуал технологиялари – ўқувчиларда реал вазиятларда бевосита амалиётларини амалга ошириш имконини бериб ўқиш хажмини кенгайтиради, берилган топшириқлар асосида қарор қабул қилади. Амалиётлар мустақил равишда бир неча бор такрорланиб хатолар устида ишлаш имконияти яратилади.
3D - технологиялари таълим жараёнининг ажралмас қисми бўлиб уни тадбиқ этилиши мазкур дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун қилинган харажатларни қоплайди; - таълим муассасаларини дастурий таъминотни ишлаб чиқадиган ташкилотлар билан хамкорлик муносабатларини яқинлаштириш билан бирга амалдаги таълим жараёнини ўқув режа талаблари билан максимал даражада интеграциясини таъминлаш имокнияти яратилади;
- таълим жараёнида технологик қарорларни қабул қилиш бўйича ўқитувчилар учун ўқув курсларини ташкил этиш талаб этилади;
- 3D - технологияларининг таълим жараёнига тадбиқ этилиши ўқувчиларни келгусидаги иш жойида юзага келадиган ҳолатларга тайёрлаш йўли билан уларнинг профессионаллик даражаси оширилади. Юқорида қайд этилган маълумотларга асосан турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини бошловчи ўқувчилар учун уларнинг амалий компетенцияларни шакллантиришда соҳаларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб симуляцион таълимни жорий этиш яхши натижаларга олиб келади.