шакллантиришга хизмат қиладиган технология;
2) реал вазиятларни баён этишда қўлланиладиган ўқитиш техникаси
Технологиянинг асосий вазифалари7 қуйидагилардан иборат:
6 Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ.,
Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриёти, 2015. – 81-б.;
Сборник кейсов для вузов по дисциплинам гуманитарного и социально-
экономического цикла / Учеб.-мет.пособие. – СПб.:
Изд-о Санкт-Петербургского университета управления и
экономики, 2015. – С. 3.
7 Савельева М.Г. Педагогические кейсы: конструирование и использование в
процессе обучения и оценки компетенций студентов / Учеб.-мет.пособие. – Ижевск:
ФГБОУВПО “Удмуртский
университет”, 2013. – С. 9.
1. Таҳлил кўникмалари ва танқидий тафаккурни ривожлантириш.
2. Назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш.
3. Муаммо юзасидан турли қарашлар ва ёндашувларни намойиш қилиш.
4. Қарорлар қабул қилиш ва унинг оқибатларига
доир мулоҳазаларни тақдим этиш.
5. Ноаниқликлар мавжуд бўлган шароитда муқобил
вариантларни баҳолаш кўникмаларини шакллантириш
Дарҳақиқат, кейс-стади талабаларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни
ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Унинг негизида муайян муаммоли
вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини
акс эттирувчи
элементлар ётади. Булар қуйидагилардир: таълим шакллари, таълим
методлари, таълим воситалари, таълим жараёнини бошқариш
усул ва
воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий
изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва
воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва талаба (талаба)
ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари.
“Кейс-стади” технологияси дастлаб 1870 йилда АҚШнинг Гарвард
университетининг ҳуқуқ мактабида таълим жараёнида қўлланилган. Ушбу
технология Гарвард университетининг бизнес мактабида 1920
йилда
қўлланила бошланган. Кейсларнинг илк тўплами 1925 йилда бизнес
ҳақидаги Гарвард университети ҳисоботлари асосида чоп этилган .
Ҳозирда технология хорижий мамлакатларда иқтисодиёт, бизнес
соҳаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистонда мазкур технологияни таълим
жараёнига татбиқ этиш йўлидаги ҳаракатлар мустақиллик
йилларида
фаоллашди.
Замонавий ўқитиш амалиётида ўқув кейсларининг қуйидаги турлари
қўлланилмоқда (31-расм):
8 Долгоруков А. Метод case-study как современная технология
профессионально- ориентированного обучения: http://www.vshu.ru/lections.
php?tab_id=3&a=info&id=2600.
Таълимда қўлланиладиган “Кейс-стади”нинг тайёр вариантлари
ҳаммавжуд бўлиб, уларни сотиб олиш мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар
бир фан бўйича кейсларнинг мустақил яратилишига эришишдир. Биргина
Гарвард университетида йилига 700 та кейс ишлаб чиқилади.
Уларнинг
нархи 10 $. Аммо баъзи кейсларнинг нархи 500 та 1000 $ гача. Лондон
бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин
иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда кейсларни яратиш билан
шуғулланади.
Технология талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни,
амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул
қилишга нисбатан ижодий ёндашиш малакаларини ривожлантиради, турли
муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан
билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.
“Кейс-стади” ёрдамида талабалар қуйидаги кўникма,
малакалар га эга
бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: