2-Мавзу: «Шахс ва ташкилот»


Шахсий ҳусусиятлар ва характеристикалар



Download 57,97 Kb.
bet2/4
Sana25.02.2022
Hajmi57,97 Kb.
#276974
1   2   3   4
Bog'liq
2 5332281097180941907

2.2. Шахсий ҳусусиятлар ва характеристикалар
Одамларнинг хулк-атвори бир вактнинг узида уларнинг индивидуал характерлари ва узлари яшаетган мухит асосида уртага чикади.
Ташкилотларда одамларнинг хулк-атворларини тушуниш максадида, назаримизда икки омил хакида купрок билимга эга булишимиз лозим: (1) одамлар, асосан, инсон табиати асослари хакида ва (2) ташкилотлар, уларнинг тузилиши сабаблари ва нималардан иборатлиги хакида.
Ташкилотларда хулк-атвор — шундай билимлар мажмуики, унинг асосий максади, инсон хулк-атворини яхширок тушунишга ва ташкилотларда уз мажбуриятарини фойдалирок амалга оширишга каратилган. Шунингдек, одамларга ердам бериш максадида. бу билимнинг ишлатилиши ва бундан максимал маънавий коникиш олишдир. Бу ёндашишни тушунтирадиган асосий омиллар:(1) Сабаб-окибат алокаларини ва уларнинг узаро богланишига эътиборни каратиш (2) узгариш мажбурияти (3) одамга бегараз (гуманистик) ёндашиш (4) ташкилий самарадорлик тутрисида кайгуриш ва шу борадаги эзгу-ишлар (5) эмпирик тадкикотлар натижаларига асосланиш ва илмий изланиш услубларига ёндашиш.
Ташкилотларнинг фаолият юритиши буйича колипга тушмайдиган сон-саноксиз вариантлар мавжуд: баъзилари хаддан зиёд бюрократлаштирилган булиши мумкин, формал шаклда, формал булмаган мухитда мавжуд булиши мумкин, марказлаштирилган, қатъий структурага эга ёки мослашувчан таркибли бўлиши, ишчилар кенг куламдаги мажбурияларга эга ёки аксинча бўлиши мумкин. Лекин, кайд килиш лозимки, деярлик барча ташкилотларда уларни тузиш ва бошкариш йуналишлари инсон табиатининг турли хил тассаввурларига асосланади. Улар, ташкилотдаги одамлар фаолиятини жадаллаштиришнинг турли хил асосий тахминларини камраб оладилар. Шу асосий тахминлар заминида хар хил ишчиларни лавозим буйича мансабини оширадиган турли хил услубларни ишлаб чикадилар, бошкариш услубини яратадилар, назоратни саклаб колиш, фаолиятни бошкариш тамойилларини ишлаб чикадилар.
Ходим доимо узининг шахсий ва умумий манфаатларини кондиришга харакат килади. Уларни уз холларига эркин куйилса, улар узлари томонидан яхши бажарилган ишдан анча вактгача ички коникиш олишлари билан банд буладилар. Шунинг учун хам килинаётган мехнат одамларга яратувчанлик кобилиятини курсатиш имкониятини яратиб бера олиши керак. Бунда инсоннинг шахсий ҳусусиятларини ҳам эътиборга олиш керак.
Фазилат - бу ижобий хислат, яхши сифат ёки хусусиятдир. Инсон ҳусусиятлари унинг табиатига боғлиқлиги ҳақида турли ўндашувлар мавжуд бўлиб, улардан дастлабкиси юнон олими Гиппократга тегишлидир. Ҳар бир инсон ўзига хос бетакрор оламдир. Инсоннинг ўзига хослиги унинг бошқа кишилар билан муносабатлари, ташқи дунёга нисбатан қарашларида ифодаланади. Бундай индивидуал ўзига хосликларни Гиппократ темперамент деб атади ва барча кишиларни тўртта психологик типга бўлди. У кишиларда фазилатларнинг турлича бўлиши ҳамда ҳар хил хулқ- атворлар инсоннинг баданида айланиб юрадиган суюқ моддаларга кўп жиҳатдан боғлиқ эканлиги тўғрисидаги назарияни илгари сурди.
Гиппократ инсон баданида қон асосий ўринни ишғол этса, бундай одам ҳаракатчан, энгил бўлади, таасуротларнинг алмашинишига тез кўникиб кета қолади, ўз атрофида содир бўлаётган воқеаларга дарҳол ва иштиёқ билан аралашади, деган фикрни билдирган.
Мана шу хил кишиларни Гиппократ Сангвиниклар (хушчақчақ кишилар) деб атаган. Бу лотинча “сингвинис” яъни “қон” деган сўздан келиб чиққан.
Сангвиниклар туйғу (жўшқин) хусусиятлари билан ажралиб туради. Улар:

  • янги кишилар билан тез тил топишадиган;

  • бир иш туридан иккинчи иш турига тезда кўникадиган;

  • бир турда бажариладиган ишларни ёқтирмаидиган;

  • янги шароитга осонлик билан ўрганадиган;

  • хушчақчақ;

  • ҳаракатлари шиддатли;

  • нутқи тез;

  • келажакка ишонч билан қарайдиган;

  • сўзини аниқ ва маъноли қилиб, имо ишоралар билан гапрадиган кишилардир.

Сангвиниклар иш жараёнида кечган кўнгилсиз ҳодисаларни тезда эсдан чиқариб юборадилар. Улар ўз кучи ҳамда қобилиятларига ортиқча баҳо бериш хусусиятига эгадирлар.
Раҳбарлар уларнинг ишини салбий баҳолашдан кўра уларга нисбатан қаттиқ қўл ва талабчан бўлсалар ижобий натижага эришиш мумкин. Сангвиниклар юқори лавозимга интиладиган кишилар бўладилар.
Агар киши танасида шиллиқ модда ҳукмрон ўрин тутса, ундай кишилар оғир, тепса тебранмас, кайфиятлари ва интилишлари анча барқарор, воқеалар ва ҳаёт таассуротларига лоқайд қарайдиган бўладилар. Бундай хил кишилар флегматиклар деб аталган. Қадимги юнонлар шиллиқ моддани “флегма” дейишган.
Флегматикларнинг:

  • таъсирчанлиги суст бўлади;

  • бир турдаги ишдан иккинчи турдаги ишга секинлик билан кўчадилар, фаолликлари кам;

  • янги шароитга қийинчилик билан мослашадилар;

  • ҳаракатлари ва нутқлари суст;

  • кўнгилсиз ҳодиса юз берганда осойишталикларини бузмайдилар;

  • сабр-тоқатли чидамли бўлиб, сўзлаганда хотиржам, ўзга шахслар билан ҳаяжонланмай гапирадилар.

Умуман олганда, флегматиклар чидамлилиги, матонати, ўзини тута билиши билан ажралиб туради.
Гиппократнинг фикрича, агар киши танасида заъфарон сафро устун турса, бундай киши тезкор, қаътий ҳаракатли бўлади. Бу тоифа кишиларни Гиппократ холериклар (қизиққон кишилар) деб атаган. Қадимги юнончада сафрони “холей” дейишган.
Холериклар–кўтаринки руҳда ишлай оладиган, қаршиликларни енга оладиган кишилар бўлиб, уларнинг ишлаш завқи кайфиятининг бузилиши биланоқ тез ўзгариши мумкин. Улар сержаҳл, ўзини яхши кўрадиган, тез гапирадиган одамлар бўлиб, бошқалардан гапининг оҳанги ўзгарувчанлиги билан ажралиб турадилар. Холерикларнинг вазминлик даражаси худди сангвиникларникидек бўлади. Раҳбар ва ҳамкасбларига нисбатан ўзини вазмин тутади.
Ниҳоят, Гиппократ яна бир тур кишиларни ажратадики, бундайларнинг аҳволи, руҳияти бир хилда турмайди. Улар ёмон кайфиятга кўпроқ мойил бўладилар, арзимас нарсалардан қаттиқ куюнаверадилар. Бундай кишиларни улуғ шифокор меланхоликлар деб атаган. Қадимги юнончада “меланхолия” сўзи “қора сафро” деган маънони билдирган.
Меланхоликлар:

  • ўта таъсирланувчан хусусиятга эга;

  • тез толиқадиган ва ўзига ишонмайдиган;

  • ташвишсиз, лекин жуда сезувчан;

  • ниҳоятда аразчан;

  • жуда оз куладиган;

  • фаоллиги суст, тортинчоқ, кам ғайрат;

  • арзимаган сабабларга кўзларидан ёш оқиб кетаверадиган;

  • янги кишилар билан қийинчилик билан тил топишадиган кишилардир.

Меланхоликлар қулай шароитда олдига қўйилган масалаларни мувафаққиятли бажаради. Агар ишда шароит, яъни вазият ўзгарса, қийинчилик туғилса, улар ўзларини панага олишга ҳаракат қиладилар.



Download 57,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish