Иқтисодиёт тармоқлари бўйича аҳоли бандлиги ва унинг ўсиш суръати1
|
Минг киши ҳисобида
|
Ўсиш, %да
|
1995
|
2005
|
2014
|
2015
|
|
Иқтисодиётда бандлар. Жами
|
8449
|
10196
|
12818
|
13058,3
|
154,6
|
Шу жумладан,
|
|
|
|
|
|
саноат
|
1087
|
1348
|
1642
|
1668,2
|
153,5
|
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги
|
3485
|
2967
|
3531
|
3610,9
|
103,6
|
Қурилиш
|
528
|
849
|
1209
|
1248,5
|
236,5
|
Транспорт ва алоқа
|
348
|
488
|
685
|
710,6
|
204,2
|
Савдо, умумий овқатланиш, таъминот, сотиш ва тайёрлов
|
705
|
904
|
1431
|
1481
|
210,1
|
Уй-жой коммунал хўжалик ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш
|
214
|
316
|
465
|
481,5
|
225,0
|
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва ижтимоий таъминот
|
487
|
736
|
925
|
925,6
|
190,1
|
Таълим, маданият, санъат фан ва илмий хизмат кўрсатиш
|
1054
|
1385
|
1645
|
1645,8
|
156,1
|
Молия, кредитлаш ва суғурта
|
40
|
54
|
64
|
65,2
|
163,0
|
Бошқа соҳалар
|
501
|
1149
|
1221
|
1221
|
243,7
|
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 13 фоизи саноат ишлаб чиқариш ҳиссасига тўғри келади. Шуни таъкидлаш керакки, келажакда республика саноатининг жадал суръатлар билан таъминланиши янада яхшиланиб, меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлиши, яъни бандлик даражаси анчагина юксалади. Жамиятнинг етакчи, бунёдкор, қудратли кучи бўлган кадр (ходим)ларнинг анчагина қисми саноатда хизмат қилади. Бу тармоқнинг янада улкан ривожи саноат кадрлари сонининг ошишига ва уларнинг жамиятдаги мавқеини кўтаришга олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси саноатининг тараққиёти юқори малакали ишчи кадрлар, муҳандис ва техник ходимларни яратди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон саноатида 1,6 миллионга яқин ходим ишламоқда. Улардан 16% олий маълумотли мутахассис, 84% ўрта ва ўрта махсус маълумотли ходимлардир.2
Жамият тараққиётининг муўим қонуниятларидан бири саноат ходимларининг маданий – техник савияси ўсиши, ишлаб чиқариш малакаси ва тажрибасини тинмай ошиб боришидир.
Ижтимоий – иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк ҳаракатлантирувчи куч – рақобат ҳам аввало, саноат соҳасида вужудга келди ва ривожлана бошлади. Тадбиркорлар, ишбилармонлар беллашувнинг байроқдори бўлиб майдонга чиқдилар. Республика саноатида ҳам рақобат ўзининг оддий босқичидан энг юқори босқичига кўтарилиб, чинакам умумий дастакка айланмоқда.
Мустақилликнинг афзалликлари ва давлат иқтисодий сиёсатининг етакчилик ролини янада оширмоқда. Олий Мажлиснинг қонунлари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари энг аввало, саноат соҳасида амалга оширилмоқда ва сезиларли самара бермоқда.
Саноат табиатда учрайдиган моддий бойликларни қазиб чиқариш ва тайёрлашни, уларни ва қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлашни ўз ичига қамраб олади. У барча иқтисодиёт тармоқлари учун ишлаб чиқариш кучларининг асосий элементларидан бири ҳисобланган жамиятнинг табиат устидан ҳукмронлигини бирмунча орттирадиган, фан-техника тараққиётини белгилайдиган, инсон меҳнатининг унумдорлигини оширишга имкон берадиган, меҳнат ва ишлаб чиқариш қуролларини яратадиган соҳадир.
Саноат тараққиёти ишлаб чиқариш кучларининг бир томонлама ривожланишига хотима беради, мамлакат ва унинг ажралмас қисми бўлмиш вилоятларнинг табиий бойликларидан, хомашё ва меҳнат ресурсларидан кенгроқ ва ҳар томонлама фойдаланиш имкониятини яратиб беради.
Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши меҳнат тақсимотининг ўсиши, ишлаб чиқаришни дифференциялаш ва интенсивлаштириш билан чамбарчарс боғлиқ.
Ҳозирги замон йирик саноати бир бири билан чамбарчарс боғлиқ бўлган кўпгина тармоқлар ва ишлаб чиқаришлардан ташкил топади. Бугунги кунда республика саноатида 175 тармоқ, 22700 та йирик ва ўрта саноат корхоналари мавжуд.
Саноатнинг миллий иқтисоддаги роли ва ўрнини қуйидаги жадвалдан аниқроқ кўриш мумкин.
2- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |