2-Мавзу: Рахбарлик психологиясининг қисқача тарихи
Режа:
1.Рахбар психологияси борасида қадимий фикрлар тарихи.
2.Шарқда бошқарув психологиясига доир фикрларни юзага келиши.
3.Европа давлатларида бошқарув психологиясига доир фикрларни вужудга келиши
Шарқнинг қомусий олимлари томонидан шахс камолотида таълимтарбия, оила ва оилавий тарбия, инсоний муносабатларнинг таъсир масаласига доир фикрларни келтиради. Шунингдек, раҳбар шахси унинг бошқарув фаолиятида тутган ўрнига оид ҳам қимматли ғояларни илгари сурадилар. Айниқса, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, абу Райҳон Беруний Кайковус, Жомий, Давоний, Алишер Навоий ва бошқаларнинг асарларида муаммо атрофлича ёритилган.
“Қуръон”да кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш тўғрисида ҳам гап боради ва бу олий даражадаги инсоний хислат бўлиб, пок қалбли кишиларнига бунга эриша олади. Дейилади. Бу хислат ҳоҳ жамият миқиёсида бўлсин, ҳоҳ одамлар орасида бўлсин тенглик осойишталикни келтиради. Шунинг учун ҳам кишиларнинг ўзаро алоқасини мустаҳкамлаш мусулманчилик талабларидан саналади. “Ҳужрот” с урасининг 10-оятида “м усулмонлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оғаинингизни ўртасини ўнглаб қўйинглар”-дейилади.
Кишилар ўртасидаги келишмовчиликларнинг олдини олиш ёки уларнинг тотув яшашига эришиш жамият аҳамиятига эгадир.
Ижтимоий ҳаётда ҳар бир шахс ёки жамият кишиларнинг фаровон ва бахтли аёти уларнинг тинч тотув яшашига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шунга кўра, “Қуръон”да кишилар ўртасидаги ўзаро ёрдамга алоҳида аҳамият берилади. Яхшилик ва тақводорлик йўлида бир-бирига ёрдам беришга чақирилади. “қуръон”да яхшилик тушунчаси ортида ростгўйлик, қаноат, сахийлик, шижоат ва бошқа барча фазилатлар назарда тутилади. Шу билан бирга “қуръон”да жамиятга ҳар бир кишига зарар етказувчи ёмонлик билан душманлик ўртасидаги ҳамкорлик қораланади.
“Қуръон”да ҳақиқий ингсон бир-бирини камситмаслиги бошқаларни ҳурмат қилиши, шу билан кишилар ўртасида тотувликни мустаҳкамлаши мумкин эканлиги каби ғоялар ҳам мавжуд. Кишиларнинг бир-бирини ҳурмат қилиши ўзаро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаши келишмовчиликларининг олдини олишда хуллоса комил инсонларга хос бўлмаган пасткашликлардан сақланишда улар катта аҳамиятга эга.
Форобий ўзининг аҳлоқий қарашларида инсон шахсини ғоят улуғлайди. Инсонни “ожиз банда”, “Ҳеч нарсага қодир бўлмаган мавжудот” даражасигача ерга урувчи ҳукмрон ақидаларга зид, ўлароқ мутафаккир назарида инсон энг олий камолот бўлиб, “ақл-идрок зиёсига” эга, ўзи учун зарур бўлган ҳамма нарсаларни яратишга қодир борлиқдир.
“.....Ҳар бир киши бошқа кишига унинг яшаши учун зарур бўлган нарсаларнинг бир улушини етказиб берадиган жойда бир-бирига кўмаклашувчи кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина инсон шундай камолга етишиши мумкин. У ўз табиатига кўра ана шундай камолотга муносибдир. Бундай жамият барча аъзоларининг фаолияти жам бўлиб, ҳар бир киши яшаши ва камолотга эришиши учун нимага муҳтож бўлса, шуларнинг ҳаммасини кетказиб беради”.
Форобийнинг фикрига кўра, ҳокимлар доно устоз, ғамхўр мураббий бўлган оила бошлиғига ўхшашлари лозим. Форобий аҳлоқий хислатларга ғоят катта аҳамият беради. Ҳоким Форбоий айтганидек, “жуда ақл-заковатли бўлиши, ҳақиқатни ва ҳақиқат учун курашувчиларни севиши, ёлғонни ва ёлғонга олиб келадиган шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиши лозим, яъни табиатан адолатли ва адолат учун курашувчиларни ҳурматлаш, адолатсилик ва зулмни ҳамда яна шуларга сабаб бўлувчи кишиларни ёмон кўриши, одил бўлиши, қайсарлик қилмаслиги, адолат хусусида ўзбошимчалик ва инжиқлик қилмаслиги ҳар қандай адолатсизлик ва тубанлик олдида тамомила собитлик ила иш тутиши, ўзи зарур деб топган нарсасини руёбга чиқаришда қатъият кўрсатиши ва айни чоқда жасур, мард бўлиши қўрқув ва журъатсизлик нима эканлигини билмаслиги лозим”. Ана шундай доно ҳокимнинг бўлмаслигини Форобий давлат учун жуда катта фалокат деб билар эди.
Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида раҳбар шахси ва бошқарув фаолиятига доир бир қатор фикрларни келтириб ўтади. Бундай шаҳарга ҳоким бўладиган одам (Аллоҳдан бошқа) ҳеч кимга бўйсунмаслиги керак. Фозиллар шаҳрининг биринчи бошлиғи шу шаҳар аҳолисига имомлик қилувчи оқил киши бўлиб, у табиатан 12 та хислат фазилатни ўзида бирлаштирган бўлиши зарур. Ўзида ўз икки туғма хислатни бирлаштирган кишигина аҳлоқли одам бўла олади.
Биринчидан, бундай одамнинг барча аъзолари шу даражада мукаммал тараққий этган бўлиши зарурки, у бу аъзолари билан бажармоқчи бўлган барча ишларини осонлик биланамалга ошира олсин;
Иккинчидан барча масалани муҳокама ва мулоҳазани тездан ва тўғри тушуна оладиган унинг маъносини англай оладиган сўзловчининг мақсади, айтилган фикрининг чинлигини тезда пайқай оладиган бўлсин;
Учинчидан хотираси жуда бақувват бўлсин, кўрган эшитган, сезган нарсаларнинг бирортасини ҳам эсидан чиқармай ёдда сақлаб қоладиган бўлсин;
Тўртинчидан зеҳни шу даражада тез ва ўткир бўлсинки, бирор нарсанинг аломатини сезиши билан бу аломат нимани билдиришлигини тезда билиб олсин;
Бешинчидан сўзлари аниқ бўлсин фикрини ва айтмоқчи бўлган мулоҳазаларини равон ва равшан баён эта олсин;
Олтинчидан билим ва ўқишга муҳаббат бўлсин, ўрганмоқчи бўлган билимини чарчашни сезмасдан осонлик билан ўзлаштира олсин;
Еттинчидан овқатланишда изчиллик истеъмол этишда очкўз бўлмасин, табиати қимор ўйинларини ўйнашдан узоқ бўлсин ва улар келтирадиган хурсандчиликдан жирканадиган бўлсин;
Саккизинчидан ҳақиқатни ва ҳақиқат тарафдорларини севадиган бўлсин, ёлғон ва ёлғончиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин;
Тўққизинчидан руҳининг ғурури ва виждонини қадрлайдиган бўлсин унинг руҳи ўз табиати билан паст ишлардан юқори ва олижаноб ишларга ишлатиладиган бўлсин;
Ўнинчидан дирҳам, динор ва шу каби турмуш буюмларига жирканиш билан қарасин;
Ўн биринчидан ўз табиати билан адолатни севадиган ва адолат учун курашувчиларга нафрат билан қарайдиган бўлсин ўз одамлари ва бошқаларга адолатли бўлсин, гўзал ва яхши ҳисобланган нарсаларни барчага тақдим этган ҳолда оодамларни адолатга тарғиб этадиган, адолатсиз оқибатларни йўқотадиган, уларга йўл қўймайдиган бўлсин;
Ўн иккинчидан адолатли бўлсин аммо қайсар бўлмасин адолат йўлида бўлсин аммо қайсар бўлмасин адолат йўлида қайсарлик қилиб ўзбилармонликка берилмасин, лекин, ҳар қандай адолатс излик пасткашлик олдида лафзли бўлсин ўзи учун зарур деб билган нарсасини амалга оширишда қатъийлик кўрсатсин, қўрқмас, жасур бўлсин, қўрқиш ва онгсизликни билмасин.
Ҳақиқий бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам қилувчи кишиларни бирлаштирган шаҳар фазилатли шаҳардир. Бахтга эришиш мақсадида бирлашган кишилар жамоаси фазилатли жамоадир.
Бахтга эришиш мақсадида ўзаро ёрдам берган халқ фазилатли халқдир. Шу тартибда барча халқлар бахтга эришиш учун бир-бирларига ёрдам берсалар бутун ер юзи фазилатли бўлади.
Форобийнинг фозил одамлар шаҳри асарида қайд қилинишича, маданий жамият ва маданий шаҳар ёки мамлакат шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисида бўлган ҳар бир одам касб касб-ҳунарда озод ҳамма баб-баровар бўлади, кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи истаган ёки истамаган касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод бўладилар. Бири иккинчисига хўжайин бўлмайди. Одамларнинг тинчлик ва эркинликларига халақит берувчи султонлар (яъни подшох) бўлмайди. Улар орасида турли яхши одамлар завқ лаззатлар пайдо бўлади.
Уларнинг ўзларидан сайлаган раҳбар ёки бошлиқлар ҳокими мутлоқ бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган синалган энг олижаноб раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла озодлика чиқарадилар, уларни ташқи душмандан муҳофаза қиладилар. Бундай раҳбарлар ҳаммага баробар муносабатда бўладилар, ҳатто ҳамманинг манфаатини ўзларининг манфаатларидан ортиқ кўрадилар, умумнинг манфаати учун ўзларининг шахсий манфаатларидан кечадилар, халқ манфаати учун ўзларидаги куч-ғайрат ва бойликларини аямайдилар.
Аммо баъзи шаҳарлар ёки мамлакатлар бўладики, уларда бутун халқнинг фикри зикри ақл-идроки бойлик тўплаш мол дунё ортиришга қаратилган бўлади. Улардан чиққан раҳбарлар ҳам раҳбарликни мол-дунёни кўпайтиришда деб биладилар. Шунинг учун ҳам улар эрта кеч мол тўплаш ҳаракатида бўладилар. Бундай раҳбарларнинг қўл остида ишлаган шаҳар халқларида турли бузуқ одатлар шаҳвоний нафс бир-бирини кўраолмаслик, бир-бирларини талаш, душманлик, низо-жанжаллар пайдо бўлади. Ана шундай шаҳар халқларидан хислатлари майллари турлича бўлган авлод туғилади.
Абу Райхон Беруний асарларида жамият, инсонлар, бошқарув фаолияти, хокимлар хислати борасида қатор фикрларни илгари суради. Берунийдан халқпарварлик, ватанпарварлик, изчил инсонийлик ҳақиқий илмий қараш ва хулосалаш узвий равишда чамбарчас боғлиқ. Бу унинг олийжаноб хислати ва фазилатидир.
Беруний “Минералогия” асарининг муқаддимасида инсон ва унинг аҳволи унинг ердаги бурчи, олийжаноблиги шунингдек жамиятнинг пайдо бўлиши, тилларни ўрганишнинг муҳимлиги, иқтисод, аҳлоқ ва одоб тўғрисида қимматли фикрларини баён этган.
Ижтимоий адолат ҳақида Беруний ўз фикрини қуйидагича ҳикоя қилади: “Мағрибнинг узоқ ўлкаларининг бирида яшайдиганлар ҳақида хикоя қилишларича у ерларда ўлкани идора қилиш аъёнлар ва ер эгалари ўртасида навбатма-навбат бир-бирига ўтиб турармиш кимга навбат келса, ўша ой хукм юритармиш. Муддати тугаши билан ўз-ўзидан ўлкани идора қилиш оламидан тушиб миннатдорчилик учун садақа берар ва ўз ахли орасига қайтар, бу билан у гўё кишандан бўшагандай хурсанд бўлар ва ўз иши билан банд бўлар эмиш. Бу шунинг учунки идора қилиш ва бошқариш роҳатдан маҳрум бўлиш деган сўздир. Бунда у ўша жойдаги эзувчиларни эзилувчиларга нисбатан адолатли қиламан деб, холдан тойган бўлади. Бу деган сўз уларни қўриқлаш у ер эгаларини . . . мол-мулки ҳаётини химоя қиламан, деб тинкасини қуритиш деганидир. Бу эса киши ўз қўл остидагилардан ва уларнинг ўзларини ҳимоя қилиш учун уруш тадбирларини тайёрлаш борасида ўз жонини қийнашдир.
Одамлардан, – деб ўз сўзини давом эттиради Беруний, – у (хоким) учун йиғиладиган тўлов пуллари ҳам маҳалла қоровулига бериладиган ҳақ мисолидир, бу худди йўловчилар карвонбоши бўлган кишининг махорати ва даражасининг қадрига яраша унга ўзаро пул йиғиб беришга ўхшашдир. Ҳар бир замоннинг ўзига хос одатлари бор. Ўз ахли орасида уларга риоя қилиш керак акс ҳолда низом ва бир хиллик йўқолса, тартиб ҳам йўқ бўлади”.
Ушбу парчадан маълум бўлишича, Берунийнинг мамлакатнинг демократик усулда идора қилиш тушунчаси қадимги даврдаги шаҳарларда кўринадиган давлат тузилишини ўрганиш туфайли хосил бўлган деса бўлади. “Бировни зўрлаб ва ёллаб ишлатиш доимий бўлмай беқарордир. Йўқса талабларнинг ошиши ва уларнинг ҳар хил вақтда пайдо бўлиши, шунингдек, баъзан бировнинг бошқада бўлган нарсага эҳтиётсизлиги улар ҳаммаси одамларни ўша нарсаларнинг умумий қийматини топишига айрим ҳоларда унинг ўрнига ўтадиган умумий ўлчов умум бадал топишига олиб келган. Бунинг учун одамлар кўзга мароқ берадиган кўриниши гўзал лекин узоқ вақт бир хилда турадиган нарсаларни танлайдилар”.
Ўз-ўзини назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар
1.Рахбар психологияси борасида қадимий фикрлар тарихини таҳлил қилинг?
2.Шарқда бошқарув психологиясига доир фикрларни юзага келишига доир нималарни биласиз?.
3.Европа давлатларида бошқарув психологиясига доир фикрларни вужудга келиши хусусида нималарни биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |