2-мавзу. Пул айланмаси ва унинг таркиби. Пул массаси ва пул агрегатлари



Download 375,29 Kb.
bet3/4
Sana28.02.2022
Hajmi375,29 Kb.
#475157
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу тақдимот (2)

Хусусий принциплар: жамиятда молия тизимининг оқилона тузилишини таъминлаш; молия механизми оқилона қурилишини таъминлаш; молия тизимнинг барча қисмларида даромад ва харажатлар баланси; бюджетдаги харажатлар бўйича даромадларнинг ортиқчалигини ифодаловчи молиявий захираларни яратиш; солиқ тизимини оқилона қуриш орқали иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг энг муҳим йўналишлари бўйича молиявий ресурсларни жамлаш; асосий молиявий ресурсларни давлат қўлида жамлаш; молиявий ва пул-кредит сиёсатининг баланси.



.
Умуман олганда, молиявий сиёсат молиявий тактика ва молия вий стратегияга бўлинади.
Молиявий тактика-иқтисодий муносабатлар субъекти молиявий фаолиятини ривожлантиришнинг ўзига хос босқичи муаммоларини ҳал этишга қаратилган. Тактика қабул қилинган
давлат бюджети доирасида амалга оширилади.
Молиявий стратегия-макроиқтисодий жараёнларнинг узоқ ривожланиш даврига қаратилган бўлиб, унинг доирасидаги жорий вазифалар асосий стратегик мақсадга эришиш босқичлари сифатида амалга оширилади. Молиявий стратегия мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурлари доирасида амалга оширилади.
Молиявий сиёсатнинг мазмуни ҳар доим иқтисодий тизимда молиядан фойдаланишнинг стратегик йўналиши билан белгиланади


.
3. Молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари
(йўналишлари)
Молиявий сиёсатнинг таркибий қисмлари (йўналишлари) қуйидагилардан иборат:
  • бюджет -солиқ сиёсати;
  • пул-кредит сиёсати;
  • баҳо сиёсати;
  • инвестицион сиёсат;
  • ижтимоий молиявий сиёсат;
  • бож сиёсати.

Молиявий сиёсатнинг таркибий қисми (йўналиши) сифатида давлатнинг бюджет сиёсати, энг аввало, ҳар бир мамлакатнинг Конституцияси ва бюджет жараёнида ҳамда қонун ижодкорлигида алоҳида ҳокимият органларининг функцияларини белгиловчи бошқа қонунлар мажмуига мувофиқ аниқланади.
Бюджет сиёсати бюджетда концентрация қилинадиган (тўпланадиган) ЯИМ ҳиссасини аниқлашда, мамлакат юқори ва қуйи органларининг ўзаро муносабатларида, бюджет харажатлар қисмининг таркибий тузилишида, турли даражадаги бюджетлар ўртасида харажатларни тақсимлашда, давлат қарзини бошқаришда, бюджет тақчилликини қоплаш йўлларини аниқлашда ва ҳ.к.ларда ифодаланади.
Солиқ сиёсати молиявий сиёсатнинг энг муҳим қисми (йўналиши)
ҳисобланади. Беш юз йилдан ортиқроқ вақт мобайнида замонавий молия фани солиқларга нисбатан муносабатини аниқ белгилаш имконига эга бўлган. Бу муносабатлар қуйидагилардан ташкил топади:
солиқларсиз давлатнинг фаолият кўрсатиши мумкин эмас;
солиқли ундириш қатъий ўсиш тенденциясига эга.
Мамлакат иқтисодиётига солиқ сиёсатининг таъсири бевосита намоён бўлади – юқори солиқ такрор ишлаб чиқариш жараёнининг инвестицион имкониятларини қисқартиради, жамиятда истеъмол даражаси пасаяди ва бу нарса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ва хизмат секторларининг ўсиш базаларининг (асосларининг) пасайишига олиб келади.
Пул-кредитни ўзгартиришга қаратилган пул муомаласи соҳасидаги чора-тадбирлар мажмуи пул-кредит сиёсати деб аталади. Унинг асосий мақсади кредит ва пул муомаласи ҳолатига таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётни тартибга солишдан иборат.
Халқаро тажриба бозор иқтисодиёти шароитида пул-кредит сиёсатини юритишнинг самарали усулларидан бири инфляцион таргетлаш режими эканлигини кўрсатмоқда, бунда пул-кредит бозоридаги марказий банкнинг фаол иштироки, шунингдек, иқтисодий ривожланишнинг мунтазам таҳлили ва давлат сиёсати режаларининг кенг ёритиб борилиши инфляциянинг миқдорий мақсадларига эришишни таъминлайди.
Шу билан бирга, инфляцион таргетлаш режимини жорий этиш қуйидаги йўналишларга қаратилган мувофиқлаштирилган тайёргарлик ишларини талаб этади:
инфляциянинг номонетар омиллари ролини босқичма-босқич пасайтириш, шу жумладан, тарифларни тартибга солишни ислоҳ қилиш, иқтисодиётнинг реал секторида таркибий иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш ва ички бозорни истеъмол товарлари билан тўлдириш;
Марказий банкнинг макроиқтисодий таҳлил ва коммуникация сиёсати сифатини ошириш;
регуляторнинг кредит бозорига самарали таъсир этишини таъминлаб берувчи, пул бозорини тартибга солишнинг янги инструментларини жорий этиш.
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш учун иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизмлари ва инструментларини қўллашни кенгайтириш, шунингдек, пул-кредит сиёсати самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказишни таъминласин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатининг асосий тамойиллари этиб белгилансин:
инфляциянинг доимий амал қиладиган мақсадини белгилаш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш;
пул бозоридаги фоиз ставкаларини тартибга солиш ва инфляцион жараёнларни бошқариш мақсадида пул-кредит сиёсатининг кенг қамровли инструментларини қўллаш;
пул-кредит сиёсати соҳасида объектив қарорлар қабул қилиш мақсадида ички ва ташқи бозорларда мавжуд бўлган очиқ маълумотларни ҳисобга олган ҳолда батафсил макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш;
пул-кредит сиёсати мақсадларини кенг жамоатчиликка етказиш, макроиқтисодий ҳолатнинг олдиндан кўра билинишини таъминлаш ва бозор иштирокчилари ишончини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг коммуникация сиёсатини такомиллаштириш.
Молиявий сиёсатнинг таркибий қисми (йўналиши) сифатида давлатнинг баҳо сиёсати монопол товар ва хизматлар баҳоси ва тарифининг коррективка қилиниши (ўзгартирилиши) орқали ифодаланади.
Инвестиция сиёсати молиявий сиёсатнинг таркибий қисмларидан
(йўналишларидан) бири бўлиб, у энг аввало, мамлакат иқтисодиётининг реал секторига ўз ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун шароитларни яратиш бўйича тадбирлар комплексидан иборат.
Ижтимоий молиявий сиёсат Конституцияга мувофиқ мамлакат
аҳолисининг ҳуқуқларини молиявий жиҳатдан таъминлаш билан боғлиқ. Ҳозирги пайтда бу сиёсат, ўз навбатида, пенсия сиёсати, иммиграцион сиёсат, аҳоли айрим ижтимоий гуруҳларига молиявий ёрдам кўрсатиш сиёсати ва бошқа сиёсатларни ўз ичига олади.
Бож сиёсатини молиявий сиёсатнинг таркибий қисми (йўналиши) сифатида қараш билан биргаликда уни солиқ ва баҳо сиёсатларининг ҳам бир қисми сифатида эътиборга олиш керак. Чунки солиқлар ва божлар (бож йиғимлари) товар ва хизматларнинг баҳосига бевосита таъсир кўрсатади. Бир вақтнинг ўзида бож сиёсати мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатишнинг ўзига хос бўлган усулига ҳам эгадир.

Download 375,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish