Хассун маданияти. Дастлаб ўрганилган археологик ёдгорлик номи билан юритиладиган маданият. Бу маданиятни яратган қадимги аҳоли лойдан қурилган уйларда истсқомат қилишган. Бу маданиятнинг сўнгги босқичларига келиб, тош қуроллар инқирози бошланиб, мисдан ишланган буюмлар пайдо бошлайди. Сопол идишларга геометрик безак ва ўйма нақшлар ёки уларнинг икки тури ишлатилган. Бу маданият эгалари қиш мавсумида деҳқончилик юритиш учун етарли миқдорда ёғингарчилик бўладиган кам сақланадиган тоғ этаги ҳудудларида тарқалишган. Хассуликлар маданияти асосан икки жойда: Хассун ёдгорлиги сақланган Мосул ва Яримтепа I ёдгорлиги жойлашган Синисор ҳудудларида тўпланган. Хассун ўтроқ деҳқончилик ва чорвачиликка асосланган маданият. Деҳқончиликда юмшоқ, қаттиқ буғдой ва арпа экишган. Топиб ўрганилган ҳайвон суякларининг 5\4 қисмини хонаки ҳайвонларники ташкил этиб, улар қўй, эчки, чўчқа ва қорамолга тегишли. Аҳолиси майдаланган хас- ҳашак қўшилган блоклардан туғри тўртбурчак тархидаги уйларда истиқомат қилишган. Шунингдек, овал шаклидаги уйларнинг ўрни Хассун I ёдгорлигида аниқланган.
Сопол идишларга майдаланган сомон қўшиб, қалин қилиб ишланган. Аста-секин сополларни пишириш такомиллашган. Яримтепа ёдгорлигидан икки ярусли хумдон топиб ўрганилган. Идишларнинг нақшлари қора ва қизил рангларда бўялган. Хассун маданиятига оид идишлар коса ва кўзалардан ташкил топган. Мисдан ясалган буюмлар Хассун маданиятининг барча босқичларига оид маданий қатламларида учрайди. Сердолик, халцедон ва феруза тошлардан ясалган турли мунчоқлар топилган. Шунингдек, тошдан ясалган муҳрлар ҳам учрайди. Лойдан ясалган террокота-аёл ҳайкалчалари мавжуд.
Самрр маданияти.Бу маданият Хассун маданиятининг сўнгги босқичидан бошлаб ривожланиб, Дажла дарёсининг ўрта оқимида (Самарр, Саввон ёдгорликлари), ундан шарқда Загрос тоғ олди ҳудудларида (Матарра,Чоги Мами) ва Фурадан ғарбдаги (Богуз) ҳудудларда тарқалган. Бу даврга оид иморатлар кўп хонали уй-жойлардан ташкил топган.Сопол идишлари геометрик ва зооморор, хусусан бир ёки бир гуруҳ йиртқич ҳайвонлар ва судралувчи жониворлар тасвири билан безатилган. Аёл ҳайкалчалари тош ва террокотадан ясалган. Самарр даврига келиб хўжалик соҳасида катта ютуқларга эришилди. Суньий суғориш жорий қилинади бадиий маданият тараққиёти оммавийлашади. Мазкур ҳудудда ёғингарчилик миқдорининг камлиги деҳқончиликда суньий суғоришдан фойдаланишга сабаб бўлган. Улар олти қатор буғдой экишган. Бошқа бир ёдгорлик Чоги Мамидан қадимги ариқнинг ўрни аниқланган. Деҳқончиликдан ташқари чорвачилик ва қисман овчилик билан ҳам шуғилланишган. Савван ёдгорлигининг илк босқичига оид кўпхонали уйлар маданий қатламларидан тўғри тўртбурчак хом ғиштдан қилинган. Атрофи хандак билан ўралган. Уйлардан бирининг токчасидан алебастрдан ишланган ҳайкалча топилган. Уйлар сатҳида букчайтириб ён томонга кўмилган ёш болаларга тегишли суялар топилган. Мурда камишга ўралиб, устига охра сепилган. Кузатув буюмлари тошдан ишланган идишлар, алебастрдан ўйиб (вытогенный) ишланган ҳайкалчалар ва зеб-зийнат буюмларидан иборат.
Саввана III ёдгорлиги кўп хонали уй-жойларлар ва хўжалик иморатларидан ташкил топган. Ҳовлида ўчоқ ва хўжалик мақсадларида фойдаланилган ўралар жойлашган. Уйларнинг деворлари ташқи томондан мунтазам барпо қилинган “плястр” билан бойитилган. Шунингдек, йирик ҳажмдаги алоҳида жойлашган иморатлар мажмуаси, кўринишдан умумжамоанинг ибоданхонаси вазифасини бажарган. Бу манзилгоҳ айлана девор билан ўралиб, унинг атрофи хандак билан кучайтирилган.
Саввана II даврига келиб, сопол идишларнининг сиртига геометрик нақшлар бериш анъанаси пайдо бўлади. Учинчи босқичга келиб юпқа сапол идишлар ясала бошланади. Нақшлар жигар ёки тўқ сариқ рангларда берилган. Идишлар сирти нақшлардан ташқари аёл, сувда яшовчи паррандалар, балиқлар, ўрмон оҳулари, эчкилар, “крабы”, чаёнлар тасвири келтирилган. Самарр маданияти қадимги деҳқончилик аҳолиси амалий санъатининг безак, абстракция ва символизм аломатларини ўзида намоён қилади.
Месопотамиянинг чекка жанубида (мил. ав. VI минг йилликнинг охири–V минг йилликнинг бошлари) шумерликларнинг энг қадимги шаҳар маркази ҳисобланган Эруду (ҳозирда телл Абу Шахрайн) нинг қуйи қатламидан Самарр маданиятига ўхшан комплекс аниқланган. Хом ғиштдан барпо қилинган аҳоли уй-жой иморатлари билан тўқ жигар ёки қизил бўёқларда геометрик нақшлар берилган саполлари аниқланган. Хом ғиштлар ва саполлари нақшларининг далолат беришича бу маданият соҳиблари Самарр маданияти билан маълум алоқада бўлганлигидан далолат беради.Бу манзилгоҳнинг қуйи маданий қатламидан ибодатхонанинг ўрни аниқланган.